1-Mavzu. Savdo menejmenti va oziq ovqat me’yorlari faninig predmeti vazifalari va maqsadi 1. «Cавдо менежменти ва озиқ-овқат меъёрлари» фанининг предмети, бошқа фанлар билан боғлиқлиги ва ўрни.
1.2. «Cавдо менежменти ва озиқ-овқат меъёрлари» фанининг предметини ўрганиш усуллари.
1.3. «Cавдо менежменти ва озиқ-овқат меъёрлари» фанининг мақсади ва вазифалари.
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Бозор иқтисодиёти, бозор қонунияти, аграр бозор, фаннинг предмети, фанни ўрганиш услуби ва услубиёти.
1.1. «Cавдо менежменти ва озиқ-овқат меъёрлари» фанининг предмети, бошқа фанлар билан боғлиқлиги ва ўрни. «Cавдо менежменти ва озиқ-овқат меъёрлари» фанининг предметини тушунишга икки хил ёндашув маълум бўлиб қолди: «кенгайтирувчи» ва «чекловчи». Кенгайтирувчи нуқтаи назарга кўра Cавдо менежменти ва озиқ-овқат меъёрлари предметига ижтимоий-иқтисодий ва технологик жараёнларнинг микроиқтисодий муаммоларидан бошлаб тор молиявий доирадаги муаммоларгача қарийб ҳамма спектри киритилади. Бундай тушунчанинг намунаси бўлиб «Изоҳли атамалар луғати» берадиган таърифни кўрсатишимиз мумкин: «Cавдо менежменти ва озиқ-овқат меъёрлари — фирма маҳсулотининг максимал сотилиши, экспорт маҳсулотларининг максимал самарадорлигига эришиш ва бозор улушини кенгайтиришга йўналтирилган фирма фаолиятини бошқариш ва ташкил қилиш тизимидир». Чекловчи ёндашув француз Cавдо менежменти ва озиқ-овқат меъёрлари мактабида қўлланадиган таърифда яхши акс этади. Унга кўра: «Cавдо менежменти ва озиқ-овқат меъёрлари — бу сотишни яратиш ва истеъмолчиларни сотувга товарлар ва хизматларни уларнинг талабларига мос ҳолда чиқариш орқали қондириш мақсадида ўтказиладиган чора-тадбирлар йиғиндисидир».
Товар ишлаб чиқарувчиларнинг Cавдо менежменти ва озиқ-овқат меъёрлари фаолияти тажрибаси қуйидаги ҳолатларни ифодалашга имкон беради:
Cавдо менежменти ва озиқ-овқат меъёрлари фаолиятига ўтиш автоматик тарзда рўй бериши мумкин эмас — кўпчилик Ўзбекистон корхоналари жуда катта тайёргарлик ишларига муҳтож. Cавдо менежменти ва озиқ-овқат меъёрлари услублари асосида ишларни амалга оширишнинг ягона универсал схемаси мавжуд эмас. Cавдо менежменти ва озиқ-овқат меъёрлари йўналиши ва моҳияти корхонанинг фаолияти хусусиятларига, унинг ички имкониятлари ва у фаолият кўрсатаётган ташқи шароитларга боғлиқ ҳолда белгиланади. Товарнинг бозор муваффақиятини таъминлаш бўйича фақатгина уни сотиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар, одатда, чегараланган натижаларга олиб келади. Шунинг учун корхонанинг истиқболли товарларни яратиш бўйича ғояларни тўплашдан тортиб бозор имкониятларини йўқотган товарларни ўз вақтида ишлаб чиқаришдан олишгача бўлган бутун фаолияти Cавдо менежменти ва озиқ-овқат меъёрларига бўйсундирилган бўлиши керак. Cавдо менежменти ва озиқ-овқат меъёрлари юқори малакали ходимлар штатини талаб қилади. Фикрламайдиган ижро этувчилар ўрнига ижодий ёндашадиган, қўйилган вазифаларни ечишнинг энг самарали йўлларини излашга йўналтирилган тадбиркор кишилар керак. Cавдо менежменти ва озиқ-овқат меъёрлари товар ишлаб чиқарувчиларга бозорга мўлжалланган хатти-ҳаракатларнинг аниқ истиқболини беради, ушбу хатти-ҳаракатларга мақсадли ва мувофиқлаштирилган тўс беришга имкон яратади. «Cавдо менежменти ва озиқ-овқат меъёрлари» фани «Иқтисодий назария», «Менежмент», «Иқтисодий статистика», «Иқтисодий география», «Микроиқтисодиёт», «Макроиқтисодиёт» ва иқтисодиётга оид бир қатор фанлар билан узвий боғлиқ.