1-Mavzu. Qurilishning respublika iqtisodiyotida tutgan o‘rni



Download 1,35 Mb.
bet20/50
Sana24.02.2022
Hajmi1,35 Mb.
#189475
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   50
Bog'liq
qurilish iqtisod

Тармоқлараро тузилма халқ хўжалигининг асосий тармоқлари ўртасида ва уларни ичида инвестицияларнинг тақсимланишини фоизларда акс эттиради. Масалан, инвестицияларнинг умумий ҳажмидан саноатни қишлоқ хўжалиги, транспорт ва алоқа, қурилиш индустриясини ривожлантиришга йўналтирилган улушлари - бу тармоқлараро тақсимланиш ва капитал қўйилмалар тузилмаси; саноатга киритилаётган капитал қўйилмаларнинг умумий хажмидан машинасозлик, кимё, ёқилғи саноати, қурилиш материаллари саноатини ривожлантиришга сарфланадиган улушлари – бу инвестицияларнинг тармоқлар ичидаги тузилмаси.
Худудий тузилма. Инвестицияни худудий тузилмаси капитал қўйилмаларни вилоятлар, шаҳарлар ва республиканинг районлари бўйича тақсимланишини кўрсатади. У оддатда бюджет имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш кучларини ва районларини истиқболдаги ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, давлатнинг инвестицион сиёсати билан аниқланади. Худудларнинг ихтисослашуви характери, унинг меҳнат билан бандлилик даражаси ва бошқа иқтисодий омиллар бу ерда катта ўрин эгаллайди.
Халқ хўжалигининг ҳамма тармоқларини пропорционал ривожланишини таъминлаш ва етакчи тармоқларни кўпроқ ривожлантириш ҳамда худудлар иқтисодиётини яхшилаш ва аҳолини яшаш даражасини ошириш мақсадида инвестициявий устунлик баъзасида ва тўлиқ ривожланишини иқтисодий инвестицияни оптимал тузилмаси ва тақсимланишини максимал даражада мақсадга мувофиқлигига эришиш зарур.
Амалиёт шуни кўрсатадики, инвестиция тузилмасини оптималлаш ҳисобига пул маблағларини тенг баҳолилик иқтисодиётига эришиш мумкин, қайсики у капитал қўйилмалар чегараланган шароитда иқтисодий юксалиш ва ишлаб чиқариш кучларини келгусида ривожланиши учун катта аҳамият касб этади. Шунинг учун ивестицион қарорларни ва айниқса инвестицияларни самарадорлигини баҳолашда масаланинг бу томони ҳисобдан тушуриб қолдирмаслиги ва инвестицион жарёнларни бошқаришнинг барча даражаларида ишлаб чиқилиши зарур.
4.3 Инвестицияларни иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услублари.
Режалаштиришнинг барча босқичлари ижтимоий ишлаб чиқаришни самарадорлигини ўсиш резервларини аниқлашда ва қурилиш объектлари янги технологияни жорий этиш ҳамда амалдаги ишлаб чиқарувчи фондлардан фойдаланиш анализида капитал қўйилмаларининг самарадорлиги ҳисоб китоблари зарурдир.
Капитал қўйилмаларни «самара» ва «самарадорлиги» тушунчаларини ажрата олиш керак. Биринчиси ўзида капитал қўйилмаларни амалга ошириш натижасини акс этса, иккинчиси шу натижа билан асосий ҳаражатлар ҳажмини таққослашни акс этади. Самара ишлаб чиқаришга оид ва иқтисодий бўлиши мумкин. Биринчисини кўпинча, маҳсулот ишлаб чиқаришининг ошиши билан ёки натурал шаклдаги маҳсулот бирлигига кетган ҳаражатларнинг камайиши билан боғлашади, иккинчиси эса қийматга оид томонини ифодалайди, масалан ялпи маҳсулот ўсиши, даромадлар ўсиши, ишлаб чиқариш ҳаражатларининг маълум бир миқдорда камайиши - бу иқтисодий самара ҳисобланади.
Самара капитал ҳаражатларининг миқдори билан, ҳам натурал, ҳам қиймат шаклида таққосланиши мумкин. Самарани натурал шаклда ифодалашда фақатгина бир маҳсулот бирлигига кетган капитал харажатларнинг миқдорини кўрсатиш мумкин. Бу эса уни капитал сиғимидир, қиймат кўриниши эса капитал қўйилмалар иқтисодий самарадорлигини характерловчи кўрсаткичлар ҳисобланади.
Капитал қўйилмаларни иқтисодий самарадорлигини аниқлайдиган асосий тамойилларга қуйидагилар тегишли:
· Капитал қўйилмаларнинг иқтисодий самараси масаласига, жами ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлиги муаммосининг таркибий қисмидек қаралиши.
· Капитал қўйилмалар самарадорлигини аниқлашда ва унинг йўналишини танлашда халқ хўжалиги нуқтаи назаридан ёндашув.
· Истиқболдаги омилларни ҳисобга олиш.
· Қўйиладиган иқтисодий масаланинг характеридан қатъий назар ҳисоб-китоб методини қўллаш ва самаранинг харажатлар билан бир ўлчовда олиниши.
Капитал қўйилмаларни иқтисодий самаралигини аниқлашдаги энг муҳим талаблардан бири халқ хўжалиги нуқтаи назаридан ёндашувдир. Капитал қўйилмаларни амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган қарорлар нафақат ушбу ишлаб чиқариш тармоғи, ташкилот, бирлашма учун самарали бўлиши керак, балки у бутун халқ хўжалигининг самарадорлигини ошириш учун ҳам хизмат қилиш керак.
Капитал қўйилмаларни халқ хўжалиги самарадорлиги аввалам бор эришиладиган натижаларга – яъни маҳсулот ишлаб чиқариш хажмини ошириш, ишлаб чиқаришдаги жорий харажатларни камайтириш, фойдани ўсиши орқали эришиладиган самарага боғлиқ бўлади. Халқ хўжалиги самарадорлиги шунингдек капитал қўйилмаларни тежашга ҳам боғлиқдир. Самарани ошириш ва капитал қўйилмаларни тежаш органик равишда вактни тежаш билан боғлиқдир, бу эса ижтимоий ишлаб чиқариш миқёсларини жадаллаштиришни ва қўйилган мақсадга қисқа муддатларда эришишни тавсифлайди. Ривожланаётган бозор ва бозор муносабатлари шароитида вакт омили муҳим аҳамият касб этади.
Хўжалик амалиётида иқтисодий ҳисоб-китоблар ва капитал қўйилмаларни самарадорлигини асослашнинг икки тури қўлланилади: умумий (абсолют) ва қиёсий (солиштирма). Бундай ёндашиш икки масала билан боғлиқ: улардан биттаси нима ишлаб чиқариш керак деган саволга жавоб бериши учун ечилса, иккинчиси эса қандай ишлаб чиқариш керак деган саволга ечим топади. Капитал қўйилмаларга мувофиқ равишда, биринчи ҳолда умумий самарадорликни аниқлаш методларини қўлланилади, иккинчисида эса қиёсий(солиштирма) методлар қўлланилади.

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish