1-мавзу: “персонални бошқариш” фанининг моҳияти ва вазифалари



Download 229,46 Kb.
bet2/15
Sana21.02.2022
Hajmi229,46 Kb.
#61518
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
1-мавзу

Персонални бошқариш — алоҳида ходим ва умуман корхона манфаатларини таъминлаш мақсадида инсон салоҳиятидан самарали фойдаланишга қаратилган ташкилий, ижтимоий-иқтисодий, психологик, ахлоқий ва ҳуқуқий муносабатлар тизимидир. Персонални бошқаришнинг асосий функцияларини ўзида акс эттирувчи тўрт таркибий қисм мавжуддир:

  1. Персонални танлаш.

  2. Персонални ривожлантириш.

  3. Персонални баҳолаш.

  4. Персонални рағбатлантириш.

„Персонал» ҳозирги вақтда иқтисодиёт фанида умум эътироф этилган атама ҳисобланиб, меҳнат жамоаси таркибий қисмларини қамраб олади. У моҳият бўйича „Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида қайд этилган „ходим» атамасидан келиб чиққан ҳолда ходимлар таркиби маъносини беради»1. Авваллари бу тушунча „кадрлар» атамаси сифатида қўлланиб келинган.
Персонал, ишлаб чиқариш персонали ҳамда бошқарув персонали (1.1- расм)дан иборатдир.
Ишлаб чиқариш персонали (ишчилар) — одатда моддий ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлардан иборатдир. Улар маҳсулот ишлаб чиқаришни, уни сотишни, унга сервис хизмати кўрсатишни амалга оширадилар. Ишлаб чиқариш персонали, ўз навбатида, икки тоифага бўлинади:
асосий персонал — асосан ишлаб чиқариш, маҳсулотни йиғиш билан банд ишчилар;
ёрдамчи персонал — асосан корхонанинг хизмат кўрсатувчи бўлинмаларида банд ишчилар.
Ишлаб чиқариш персоналининг меҳнат маҳсули товар (бинолар, машиналар, кийим-кечаклар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳоказолар) сифатида намоён бўлади.
Бошқарув персонали (хизматчилар) — одатда кўпроқ ақлий меҳнат билан банд бўлиб, ишлаб чиқаришда бошқарувни амалга оширадилар. Улар меҳнат фаолиятининг асосий маҳсули бошқарув қарорларини тайёрлаш мақсадида тегишли ҳужжатлар, маълумотлар тўплаш, уларни умумлаштириш, таҳлил этиш, қарорлар лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда раҳбар томонидан бу қарор қабул қилингандан сўнг унинг ижросини амалга ошириш ва назорат қилишдир.
Бошқарув персонали ҳам икки асосий тоифага бўлинади: раҳбарлар ва мутахассислар. Раҳбарларнинг мутахассислардан асосий фарқи шундан иборатки, раҳбарлар қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўладилар ва улар ўзларига бўйсунувчи ходимларга эга.
Бошқарув кўламига мувофиқ бошқарув барча функциялари учун масъул линия раҳбарлари (улар мазкур корхона учун асосий ҳисоб-ланган фаолият билан шуғулланувчи бўлинма раҳбари ҳисоблана-дилар) ҳамда бошқарув муайян функцияларини амалга оширадиган функцияли раҳбарлар бир-биридан фарқланади.
Бундан ташқари, корхона бошқаруви юқори бўғин раҳбарлари (директорлар ва уларнинг ўринбосарлари), ўрта бўғин раҳбарлари (цех ва бўлинмалар раҳбарлари) ва қуйи бўғин раҳбарлари (участка ва бригада бошлиқлари, усталар) мавжуддир.
Корхона мутахассисларини улар меҳнати натижаларига мувофиқ уч асосий гуруҳга ажратиш мумкин:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish