Инсон ресурсларини бошқариш хизматининг вазифалари
Бугунги кунда инсон ресурсларини бошқаришнинг муваффақияти кўп жиҳатдан ташқи ва ички муҳитни ўрганиш, таҳлил этишга ҳамда инсон ресурсларини режалаштиришга боғлиқцир. Инсон ресурслари соҳасидаги фаолиятнинг барча турларида ҳуқуқий меъёрларнинг роли беқиёсдир.
Булар қаторида ташқи муҳитнинг бошқа жиҳатларини, шу жумладан мамлакат ичкарисидаги важаҳон бозоридаги рақобатни, демографик ўзгаришлар ва ишчи кучлари ўзгаришини ҳамда умумий иқтисодий ва ташкилий тенденцияларни ўрганиш ва таҳлил этиб бориш талаб қилинади. Компания ёки фирма ички муҳитининг муҳим хусусиятлари қаторига корхона ёки ташкилот стратегияси, мақсадлари, юқори даража раҳбариятнинг мақсад ва қадриятлари, меҳнат маданияти ва таркиби киради.
Ушбу хусусиятларни мунтазам ўрганиб бориш ва таҳлил этиш компания ёки фирма эҳтиёжларини таъминлашни кафолатлаш билан бир қаторда, инсон ресурсларини бошқариш бўйича чуқур асосланган қарорлар қабул қилиш имконини беради.
Инсон ресурсларини режалаштириш қисқа муддатли ва истиқболли бўлади. Режалаштиришда иш жойлари учун керак бўлган ишчи ва мутахассислар малакаси ва қобилиятларини аниқлаш учун компания ёки фирмадаги меҳнат жараёнини чуқур таҳлил этиш керак бўлади.
Инсон ресурсларига эҳтиёжни режалаштиришда юқорида қайд этилган жиҳатларни ҳисобга олиш:
1. Бугун қандай малакага эга бўлган ва қанча миқдордаги персонал керак ҳамда келгусида қанча керак бўлишини.
2. Ана шундай персонални қайси йўл билан (ишчи ва мутахассисларни ташқаридан жалб этиш орқали ёки корхонада мавжуд бўлган ишчи кучидан фойдаланган ҳолда) ишга жалб этиш.
3.Персонални ўқитиш, малакасини ошириш, қайта тайёрлаш учун қандай ўргатувчан ва персонални ривожлантирадиган дастурлар зарур бўлишини аниқлаш имконини беради.
Компания ёки фирманинг инсон ресурсларига қўшимча эҳтиёжи маълум бўлгандан сўнг персонални танлаш юзасидан амалий ишга киришилади.
Қисқача хулосалар
Персонални бошқариш — бу алоҳида ходим ва умуман корхона манфаатлари мақсадида инсон салоҳиятидан самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган ташкилий, ижтимоий-иқтисодий, психо-логик, ахлоқий ва ҳуқуқий муносабатлар тизимидир.
„Персонални бошқариш» фани меҳнат муносабатлари ва инсоннинг корхонадаги фаолиятини илмий тадқиқэтиб, ушбу илмий изланишлар қуйидаги даражаларда олиб борилади: бошқарув жараёнлари даражаси; корхона даражаси ва инсон даражаси.
Персонални бошқариш ёки персонал менежменти дейилганда, ҳам алоҳида менежерлар, ҳам умуман бутун бошқарув аппаратининг фаолият турлари, энг аввало бошқарув фаолияти тизими тушунилади.
Ходимлар салоҳиятини шакллантириш — бу персонал меҳнат муносабатларини персонални бошқариш хизмати томонидан белгиланган тартиб-қоидалар асосида ташкил этишдир.
Бошқарув назарияси ва амалиёти ривожланишига Соҳибқирон Амир Темур ва ғарб олимларидан А.Смит, Ф.Тейлор, Г.Эмерсон, А.Файоль, Г.Форд ва бошқалар ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшганлар.
Персонални бошқариш замонавий йўналишлари „инсон ресурсларини бошқариш» тушунчасини қамраб олади. Инсон ресурсларини бошқариш ишлаб чиқаришда инсон омилини ҳисобга олишга асосланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |