1-мавзу: “персонални бошқариш” фанининг моҳияти ва вазифалари



Download 229,46 Kb.
bet12/15
Sana21.02.2022
Hajmi229,46 Kb.
#61518
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
1-мавзу

Ташкилий жиҳатдан эса бу тушунча кадрлар билан ишлаш учун масъул бўлган барча шахс ва ташкилотларни (масалан, раҳбар ходимлар, кадрлар бўлимлари, ишлаб чиқариш кенгашлари, касаба уюшмалари) қамраб олади.


1.5. Персонални бошқаришнинг ҳозирги давр йўналишлари
Маълумки бозор иқтисодиёти муттасил ўзгариб бориш хусу-сиятига эга. Шундай экан корхона ҳам (агар у бозорда рақобатбардош бўладиган даражада самарали фаолият кўрсатишга интилса) нафақат бу ташқи ўзгаришларга, балки ўзгаришлар суръатига ҳам тез мослаша олишга қодир бўлиши керак.
Шу жиҳатдан анъанавий корхона ва янги типдаги корхонани фарқлай олиш даркор.
Персонални бошқаришнинг замонавий йўналишлари корхона ички муҳитида рўй бераётган ўзгаришлар (иқтисодиётда, технологияларда, ижтимоий соҳада, ҳуқуқий муносабатларда) билан боғлиқдир. Уларни қуйидаги шаклда (1.6- расм) тасаввур этиш мумкин.
Бозор иқтисодиёти билан боғлиқ ижтимоий ва ҳуқуқий соҳалардаги ўзгаришлар бошқарувнинг янги йўналишларини шакллантиради. Улар қуйидагилардан иборатдир:

  • персоналнинг стратегик менежменти;

  • менежер карьерасини режалаштириш;

  • ходимларни мувофиқлаштириш техникаси;

  • иқтисодий танглик шароитида персонални бошқариш;

Юқорида қайд этилган барча муаммоларни ҳал этиш ва янги йўналишларда муваффақиятга эришиш умумий асосга эга. Бунинг диққат марказига персонални қўйиш, ходимлар томонидан янги шароитлардаги ўз ролларини идрок этишлари ва шахсий онглилиқдир.
Персонални бошқаришнинг замонавий йўналишларини хорижий компания ва фирмаларга хос амалий фаолияти тажрибаси эътиборга моликдир.
1.3-жадвал
Анъанавий ва янги типдаги корхоналарнинг таққосланма таснифи

1.6- расм. Персонални бошқариш йўналишлари.
АҚШда шаклланган персонални бошқариш тамойиллари америкаликларнинг ўз давлатларини „катта имкониятлар мамлакати» деб ҳисобланадиган тамойили негизида асосланган. Яъни, Америка Қўшма Штатларида ҳар бир ходимга агар у куч-ғайратини аямаса, ўзининг касбий маҳорати ва билимини ошириб борса, албатта муваффақиятга эришади, деган қатъий ишонч сингдирилган. Бундай шароитда фақат ўз кучига ишонадиган, кичикроқ бўлса-да ўз шахсий корхонасига эга, ишчан ва малакали ходим тадбиркорликнинг „энг мақбул модели» ҳисобланади.
Ана шу ғоя устуворлиги сабабли АҚШда персоналнинг ижтимоий ҳимоя қилиниш даражаси бошқа тараққий этган мамлакатларга нисбатан пастроқ, давлат томонидан бу мақсадларга ажратиладиган субсидиялар ҳам Европа Иттифоқидагидан фарқ қилади.
Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар учун эса персонални бошқаришга давлатнинг қонунчилик ёрдамида аралашуви нисбатан кенгроқдир. Хусусан, персонални ёллаш, ходимларни ишдан бўшатиш, ишчилар ва иш берувчилар ўртасидаги муносабатлар қонун орқали мувофиқлаштириб борилади. Бу мамлакатларда иш ҳақи тўлаш, ходимларнинг саломатлиги, меҳнат хавфсизлиги, иш вақти миқдорига амалдаги қонунчилик томонидан жуда қатъий талаблар қўйилган.
Хусусан Европа Иттифоқи Иқтисодий Ривожланиш ташкилоти томонидан қабул қилинган „ Ижтимоий ҳаракат» дастури орқали қитъа мамлакатларида персонални бошқаришга ўз қонунчилик таъсирини кучайтириб бормоқда.
Персонални бошқаришга давлатнинг аралашуви Европада фақат қонунчилик билан чегараланиб қолмайди. Бу мамлакатларда ташқи бозор учун юқори малакали ходимларни тайёрлаш сарф-харажатлари давлат томонидан қопланади. Шу сабабли Иқтисодий Ривожланиш ташкилоти маълумотларига кўра Европада малакали ишчи кучи дастурлари учун давлат сарф-харажатлари АҚШга нисбатан сезиларли даражада кўпдир.
Европада Шимолий Америкага қараганда мулкчилик шаклларида ҳам сезиларли фарқ мавжудлигини кўрсатиш даркор. Сўнгги йилларда Ғарбий Европа иқтисодиётининг жамоа сектори анча қисқарганига қарамасдан унинг улуши АҚШга нисбатан юқоридир. Масалан, Швецияда аҳолининг ярмидан кўпроғи иқтисодиётнинг жамоа секторида банддир. Буюк Британияда сўнгги вақтда хусусийлаштириш жараёни фаоллашганига қарамасдан аҳолининг тўртдан бир қисми иқтисодиётнинг жамоа секторига жалб этилган.
Юқорида қайд этилганлардан персонални бошқаришнинг „Европа модели» мавжудлигини эътироф қилиш мумкин. Бундай ўзига хосликни қуйидаги жадвал яққол акс эттиради:
Ушбу жадвалнинг иккинчи устунида шахсий менежментга Европа минтақасида (эҳтимол АҚШда ҳам) кенг қўлланиб келинаётган анъанавий ёндашув ўз ифодасини топган. Учинчи устунда эса АҚШда умумқабул қилинган ва шу шаклда Европада пайдо бўлган персонални бошқариш меъёрий концепцияларининг асосий тавсифлари келтирилган. Тўртинчи устунда эса персонални бошқариш „Европа модели»нинг асосий фарқланувчи хусусиятлари акс эттирилган.
Жадвалда иқтисодчи олимлар тадқиқотларида ўзининг ёрқин ифодасини топиб келаётган персонални бошқаришга меъёрий муносабатлар келтирилган. Улардан хукумат корхоналар ҳамда меҳнат бозорига иложи борича кўпроқ эркинлик бериши, персонал бўйича хизмат фаолияти эса мутахассисларнинг ҳам корхона доирасидаги, ҳам корхона ташқарисидаги ишларини назорат қилиб боришдан иборат эканлиги англанади. Бундай муносабат персоналга корхона мақсадларига эришиш воситаси, деб қаралиши керак.
„Европа модели»нинг ўзига хос хусусиятлари персонални бошқаришда ишлаб чиқаришни ўраб турган муҳитни (масалан, қонунчи-ликни) эътиборга олиш, шунингдек, персонални бошқаришга икки тарафлама (ҳам ташкилий жиҳатдан, ҳам ижтимоий масалалар жиҳатидан) ёндашишини талаб этишини намоён этади.
Компания ва фирмалар бошқарув хизматидан бозор иқтисодиётининг мураккаб ва доим ўзгариб турадиган вазиятларида ходимлар фаолиятини мувофиқлаштириш жуда катта малака ва маҳоратни талаб этади. Иқтисодчи олимлар фикрича, „Европа модели»да персонални бошқаришдаги бу хусусият ҳисобга олинган.
Японияда эса персонални бошқаришни давлат корпорацияларида ходимлар бир умрга ишга ёлланиши ҳамда иш ҳақига, меҳнат стажига қараб устамалар тўлаш тизими мавжудлиги хусусиятларини ҳисобга олмасдан тасаввур этиб бўлмайди.
Япония корпорацияларида персонални бошқариш сиёсати қуйидаги тамойилларга асосланади:

  • ишчи кучи таълим муассасаларини битирувчилари ичидан танлаболинади;

  • ишлаб чиқаришнинг у ёки бу вазифаларини ҳал этиш учун номзодларнинг жинси ҳисобга олинади;

  • мунтазам касбий тайёргарлик амалга оширилади;

  • номзодлар ходимларнинг касбий айирбошланиши тамойилларидан фойдаланиладиган дастурлар асосида ўқитилади;

  • ходимларни у ёки бу мансаб вазифасига кўтариш учун уларнинг меҳнат фаолияти барча мезонлар бўйича баҳоланиб борилади;

  • персоналнинг иш стажи ва ёшига қараб улар иш ҳақига махсус устама ҳақ тўлаш амалга оширилади, ходимларнинг иш билан бандлиги кафолатланади.

Раҳбарликнинг японча услуби ушбу давлат менежерларининг „инсонлар — бу бизнинг қалъамиздир» деган шиорида ўз ифодасини топган. Бу услубнинг асосий стратегияси „ишчи кучи бозорини байналмилаллаштириш»га қаратилган. Яъни, мазкур услубда персонални танлаш, ёллаш, хизмат ва мансаб даражасини ўзгартириш корхона доираси билан „чегаралаб қўйилади». Жумладан, йирик корпорацияларда корхона учун персонал, биринчи навбатда, корпорация ичидан танлаб олинади ва тарбияланади. Персонални бошқаришнинг ички қоидалари корхона доирасининг ўзида ноёб ишчи кучи бозорини шакллантиришга ёрдам беради. Шу тариқа корпорациялар бошқа компаниялардан мустақил бўлишга интиладилар ва ишчи кучларини, инсон ресурсларини ташқи меҳнат бозоридан жалб этилишига тўсқинлик қиладилар.
Шунинг учун ҳам япон корпорацияларида таълим муассасасини эндигина тугаллаган ёшларни ишга ёллаш одат тусига кирган. Чунки етарлича тажрибага эга бўлмаган, бироқ зарур касбни эгаллашга интилаётган ёшлар корхона доирасида тайёрлаш учун энг мақбул персонал ҳисобланади. Уларни касбга тайёрлаш учун унчалик кўп сарф-харажатлар талаб қилинмайди. Айни вақтда, уларга меҳнат стажи ва ёшлари учун иш ҳақига қўшимча тўловлар ҳам керак бўлмайди.
1.4 - жадвал

Download 229,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish