Ta’lim tamoyillari о‘qitish asosida yotadigan, ta’lim va uni tashkil etish jarayonini tashkil etish mazmuni, shakl, metod va vositalarini tanlanishini belgilaydigan boshlang‘ich asoslardir. Ta’limning mazmunli tamoyillari. Ular ta’lim mazmunini tanlash bilan bog‘liq bo‘lgan qonuniyatlarni aks ettiradi va quyidagi g‘oyalarni ifodalaydi: - fuqarolik; - ilmiyligi; - tarbiyalovchi ta’lim; - fundamentalligi va amaliy yo‘nalganligi (ta’limning hayot bilan, nazariyaning amaliyot bilan bog‘liqligi); - tabiat bilan uyg‘unligi; - madaniyat bilan uyg‘unligi; - insonparvarligi.
Kасбий ўз-ўзини англаш
Психолог ўзининг инсон хулқ атвори ва психик фаолияти, психик тараққиётнинг ёш қонуниятлари хақидаги касбий билимларига, уларнинг ўқувчилар ва катталар, тенгдошлари билан ўзаро муносабат хусусиятларига, ўқув – тарбия жараёнини ташкил этишга боғлиқлигига таяниб, болага индивидуал ёндашув имкониятларини таъминлайди, унинг қобилиятларини аниқлайди, нормадан четлашишларнинг бўлиши мумкин бўлган сабабларини психологик-педагогик коррекция қилиш йўлларини аниқлайди.
Ҳозирги замон илм-фанининг кадри ва ахамияти унинг нечогли амалиётга кириб бориб, тадбикий салохияти ортиб бориши билан бахоланади. Психологиянинг охирги йиллардаги тараккиёти хам айнан ана шу мезон талабларига жавоб бериши билан характерланади.
Амалий хамда тадбикий психология сохаларининг узига хос жихатлари аввало шундан иборатки, улар жамиятнинг бевосита бугунги кундаги
талаблари ва буюртмаларига кура иш юритади. Жамиятимизда эса психологик билимларни бевосита амалиётга тадбик этишга эхтиёж катта. Биргина Узбекистонда кадрлар тайёрлашнинг миллий дастурини оладиган булсак, унинг бажарилиши ва муваффакиятли амалга оширилиши учун психологиянинг аралашуви зарур. Жойларда ташкил этилган Ташхис марказларида фаолият курсатаётган мутахассислар укувчилардаги ривожланиш тенденциялари, аклий усиш омиллари ва иктидорига караб таълим-тарбияни ташкил этишлари учун катор диагностик тадбирларни утказишлари зарурки, бу тадбирлар охир-окибат реал самара бериши лозим. Таъкидлаш зарурки, тадбикий психологиядаги «самара»ни улчаш мезонлари билан назарий психологиядаги самара тушунчалари бироз фарк килади. Яъни, бу ерда бевосита буюртманинг бажарилиши сифатига буюртмачининг узи бахо беради. Шунинг учун хам амалий психологиянинг алохида тармоги булмиш социал психология билимларга амалдаги эхтиёжни уч асосий сабаб билан тушунтириши мумкин: а) кичик корхона ёки йирик фирмалардан тортиб, токи хукумат даражасидаги идоралар хам уз фаолияти самарадорлигини ошириш учун тобора инсонлар фаолияти ва улардаги резервлардан омилкорона фойдаланишнинг психологик манбаларини кидириш лозимлигини тушуниб етмокдалар; б) профессионал психологларнинг узи хам уз ишларидан келадиган обру-эътиборнинг амалий сохаларида ишлай олиш кобилиятларига боглик эканлигини тушуниб етмокдалар; в) амалиётда ишлаётган бошка соха вакиллари хам агар психологик тайёргарликдан утган булсалар, ишни ташкил килишга укувлари яхширок ва ишлари унумлирок булишини тушуниб етмокдалар. Шунинг учун хам куплаб янги турдаги марказ ва фирмалар, кушма корхоналарда амалиётчи психологлар ишламокдалар.
Психологик хизмат ходимлари барча муаммоларни хал қилишда болани ҳар томонлама ва гармоник ривожланиш вазифаларига ва унинг ишларига таянадилар. Амалиётчи психолог ўз фаолиятини педагогик жамоа ва ота-оналар билан яқин алоқада амалга оширадилар. Психологик хизмат ўз фаолиятида тиббий, дефектологик ва бошқа хизмат турлари билан, бола тарбиясида ёрдам кўрсатувчи жамоачилик ходимлари билан яқин алоқада иш олиб боради. Барча мутахассислар билан муносабат тенглик асосида ва фикрларнинг бир-бирини ўзаро тўлдириши асосида қурилади.
Таълим тизимидаги психологик хизматнинг шахснинг ҳар томонлама гармоник камолоти, тўлақонли психологик тараққиётни таъминловчи қулай шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.
Психологик хизматда тадқиқот ва таъсир ўтказиш объекти мактабгача ёшдаги болалар, ота-оналар бўлиб ҳисобланади, уларни алоҳида ёки гуруҳий шаклда тадқиқ қилиш мумкин.
Психологик хизматнинг мазмуни:
а) психопрофилактика,
б) психологик маориф ва маърифат, в) психодиагностика, г) психик ривожланитириш ва психокоррекция, д) психологик консультация.
Психологик хизмат ҳақида Низом 1996
йил Халқ таълими вазири Ж.Г. Йўлдошев томонидан тасдиқланган. 2001 йилда бу Низомга ўзгартириш киритилди.
Психологик хизмат методлари турли туман бўлиши мумкин:
а) халқ таълими таълими ходимлари, ўқувчилар билан маърузалар туркуми ва треннинг машғулотлари ўтказиш ва аҳолининг психологик маданиятини ўстириш мақсадида, б) илмий оммабоп адабиётларни яратиш ва уларни тарқатиш, в) оммавий ахборот воситаларида чиқишлар уюштириш,
г) психодиагностик тадқиқотлар ўтказиш, методикалар ишлаб чиқиш тест савол варақаси, тажриба, кузатиш, суҳбат ва бошқалар д) психологик маслаҳат бериш, е) пcихологик консилиумлар ўтказиш, ж) таълим ва тарбия берувчи дастурлардан фойдаланиб психодрама, психокоррекцион тренингларни амалга ошириш, з) психологик тадқиқот объектининг психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқув дастури, ўқув тарбия режаларини тахлил қилиш ва ҳакозолар.