1-мавзу. Pedagogik diagnostika ilmiy va amaliy fan sifatida. Fanning maqsadi, vazifalari, obyekti va predmeti Режа


Психодиагностик методикалардан фойдаланишда махсус тайёргарликка эга бўлиш



Download 97,5 Kb.
bet6/9
Sana10.07.2022
Hajmi97,5 Kb.
#767640
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1 маъруза

3.1.Психодиагностик методикалардан фойдаланишда махсус тайёргарликка эга бўлиш. Ушбу тамойилга кўра, психодиагностик методикаларни амалий қўллаш учун мутахасис-психолог етарлича касбий тайёргарликка ва психологик билимга эга бўлиши зарур. Чунки ундан таълим муассасаси муаммосидан келиб чиққан ҳолда психодиагностика методикаларини танлай билиш, уларни тўғри татбиқ этиш ва натижаларни ҳаққоний таҳлил ва таҳлил этиш талаб этилади. Масалан, маънавий ривожланишдан орқада қолган ўқувчилар билан шуғулланувчи психолог нафақат психодиагностика методикаларини, балки ўқувчиларда, уларнинг ёш хусусиятлари билан боғлиқ равишда кузатиладиган номукамаллик даражаларини ҳам билиши лозим бўлади. Шунингдек, психолог танланган методикага алоқадор бўлган илмий адабиётларни, методиканинг техник кўрсаткичларини, яъни ишончлилиги, валидлиги, ҳаққонийлиги ва меъёрларнинг кафолатланганлигини баҳолай олиш қобилиятига эга бўлиши керак.
3.2.Касбий сирларни сақлаш. Ушбу тамойилга кўра, танлаган методикалар моҳияти бошқаларга овоза қилинмаслиги ва улардан ғайри инсоний мақсадларда фойдаланилмаслик керак. Касбий сирни сақлаш психологнинг нуфузи ва обрўсини таъминлайди. Шу билан биргаликда психодиагностика методларини тўғри ва аниқ қўллашга хизмат қилади, ташқи аралашувларга йўл қўйилмайди. Психодиагностика методларидан муҳим бўлмаган масалаларда фойдаланиш ёки уларни мутахассис бўлмаган шахсларнинг қўллаши фанда ёлғон маълумотларнинг кўпайишига олиб келиши мумкин. Демак, таълим муассасасида ташкил этиладиган психодиагностик текширувларни ўтказишда ушбу тамойил психологнинг диққат марказида бўлиши лозим.
3.3.Шахс ҳуқуқларини таъминлаш. Бу — психологиядаги мураккаб масалалардан бири. Қатор тестлар шахснинг ҳиссий ва мотивацион соҳаларини, барқарор ҳолатлари, ички кечинмалари ва установкаларини ўрганишга қаратилган бўлади. Бунда шахснинг ўзи хоҳламаган ёки англаб етмаган хусусиятлари аниқланиши мумкин. Бундай ҳолда шахснинг маънавий зарар кўришига йўл қўйилмаслиги керак. Шунинг учун текширилувчи шахс текшириш натижалари бўйича ким ва қандай қарор қабул қилиниши ҳақида огоҳлантирилиши, яъни уни тест синовидан ўтказиб, сирларини барчага ошкор қилмаслик зарур. Агар текширилувчи балоғатга етмаган бўлса, унинг ота-онаси тест натижаларидан хабардор бўлиши лозим. Ушбу касбий-этикавий тамойилга кўра, психодиагностик текширувда иштирок этаётган шахс ҳуқуқлари ва сирлари ҳимоя қилинади. Бу гарчанд психолог ишини мураккаблаштирса-да, лекин унинг касбий тайёргарлигига талабни кучайтиради.

Download 97,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish