Фуқаролик бинолари турар жой ва жамоат биноларига бўлинади – улар шаҳар ва қишлоқ жойларининг асосий бинолари ҳисобланади. Айтиб ўтиш лозимки, айрим бинолар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлсада, кўринишини фуқоролик биноларидан фарқлаш қийин бўлади.
Турар жой бинолари улар аҳолини доимий ёки вақтинча яшашлари учун мўлжалланган бўлади. Уларга бир квартирали, кўп квартирали уйларни ҳамда ётоқхона ва меҳмонхоналарни мисол қилиб келтириш мумкин. (7.2-расм.)
7.2-расм. Турар жой бинолари ва мажмуалари
Бир квартирали уйлар хусусий турар жой қурилишининг асосий объектлари бўлиб ҳисобланади ва улар ер участкалари, хўжалик бинолари ва боғ-экинзорлари билан бирга баҳоланади. Бошқача қилиб айтганда бир квартирали уйлар баҳолашда бўлинмас ҳисобланади.
Кўп квартирали уйлар икки ва ундан ортиқ квартиралардан ташкил топади ҳамда уларнинг ҳар бири ўз мулкдорига эга бўлади. Одатда бундай уйлар бир нечта қават ва бўлим (подъезд)ларга эга бўлади; бундан ташқари, бундай уйларга тегишли ер ҳудуди ва ободонлаштирилган жой ажратилган бўлади. Йирик шаҳарларда кўп квартирали уйларни тегишли инфратузилмаси бўлган турар жой микрорайонларига бўлиб гуруҳланади.
Бундай уйларда квартиралардан ташқари зинапоялар ва лифт билан мужассамликда кириш йўлаклари (подъездлар) шунингдек, умумий коммуникаця билан техник ертўлалар ва чердаклар ҳам бўлади. Бунда олди-сотди объекти бўлиб индувидуал квартиралар муомалага киради ва фақат улар фуқароларнинг шахсий мулки ҳисобланади. Бинонинг қолган элементлари, шу жумладан, ер участкаси ҳам олди-сотди муносабатларида иштирок этмайди.
Турар жой биноларига, шунингдек, одамлар вақтинчилик истиқомат қилувчи ётоқхона ва меҳмонхоналар ҳам киради. Бундай объектлар баҳолаш жараёнида бўлинмас ҳисобланади ва барча элемнтлари ҳамда ер участкаси билан бирга яхлит баҳоланади.
Жамоат биноларига маълум бир жамоатчилик вазифасини бажарувчи нотурар жой обектлари киради. Улар таркибига қуйидагилар киритилади:
Турли хил идоралар, жумладан: вазирликлар ва маҳкамалар, вилоят, туман ва шаҳар боқарув органлари, шаҳар ва туман бошқармалари, хусусий компаниялар офислари ва ҳ.к.
Ўқув юртлари – мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, колледж-лицейлар, олий ўқув юртлари.
Соғлиқни сақлаш соҳаси бинолари – касалхоналар, поликлиникалар, санаториялар ва бошқалар.
Савдо объектлари – турли ихтисослашган савдо дўконлари, шу жумладан савдо мажмуалари, бозорлар ва бошқалар.
Томоша бинолари – театрлар, кинотеатрлар, цирк ва бошқалар.
Спорт объектлари – стадионлар, спортзаллар, сузиш ҳавзалари ва бошқалар.
Транспорт соҳасига хизмат қилувчи бинолар – вокзаллар, аэропортлар.
Тасарруфидан қатий-назар аҳолига турли хизматлар кўрсатувчи соҳалар бинолари (кафелар, ресторанлар, биржалар, банклар ва бошқалар).
Албатта, юқорида жамоат бинолари тўлиқ келтирилмаган, негаки, баъзи бинолар бир вақтнинг ўзида бир нечта функцияларни бажаради, ҳозирги вақтда эса аввал маълум бўлмаган қўлланиш соҳасига эга бинолар ҳам барпо этилмоқда. Баҳолаш науқти-назаридан жамоат бинолари одатда бўлинмас ҳисобланади, аммо эгалик ҳуқуқи асосида улар алоҳида бўлаклар шаклидаги баҳолаш объекти ҳам бўлишлари мумкин.
Шундай экан, барча турдаги кўчмас мулк объектлари хўжалик муносабатлари жараёнида муомолага чиқарилиб унинг қийматини баҳолаш талаб қилинади. Кўчмас мулкни умумий қийматини баҳолаш жараёнида зарур бўлган маълумотларга эга бўлиш учун бажариш зарур бўлган асосий амаллардан бири уни экспертиза қилишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |