1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар


Баҳолаш объекти сифатидаги бизнеснинг ўзига хос хусусиятлари



Download 6,36 Mb.
bet22/171
Sana05.05.2023
Hajmi6,36 Mb.
#935579
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   171
Bog'liq
КМБ

Баҳолаш объекти сифатидаги бизнеснинг ўзига хос хусусиятлари.
Бизнес эгаси уни гаровга қўйиш, суғурта қилиш, бировга мерос қилиб қолдириш ҳуқуқига эга. Шундай қилиб, бизнес битим объектига, унга хос бўлган барча хусусиятларга эга бўлган товарга айланади.
Ҳар қандай товар сингари бизнес харидор учун фойдали жиҳатларга эга бўлади. Биринчи навбатда у даромад олишга бўлган эҳтиёжга мос келиши лозим. Ҳар қандай товар сингари бизнеснинг фойдалилиги уни қўллашда намоён бўлади. Демак, агар бизнес эгасига даромад келтирмаса, у ўзинингфойдалилигини йўқотади ва сотилиши лозим бўлиб қолади. Агар бошқа кимдир уни янгича қўллаш усулини, даромад олишнинг бошқа йўлларини билса, бизнес товарга айланади. Буларнинг барчаси корхона учун ҳам, фирма учун ҳам ўринлидир.
Бир вақтнинг ўзида даромад олиш, қайта ишлаб чиқариш ёки шунга ўхшаш бизнесни, янги корхонани шакллантириш муайян харажатлар талаб қилади.
Фойдалилик ва харажатлар биргаликда бозор қийматининг асоси бўлиб ҳисобланадиган ва баҳоловчи ҳисоблаб топадиган ҳамда бозор қиймати сифатида қабул қилиш мумкин бўлган катталикни ташкил этади. Шундай қилиб, бизнес муайян фаолият тури, корхона ва фирма унинг бозор иқтисодиётидаги ташкилий шакли сифатида эгалик қилувчининг даромадга бўлган эҳтиёжини қондиради ва бунинг учун муайян ресурслар сарф бўлади.
Бизнес, корхона ва фирма товарнинг барча хусусиятларига эга бўладилар ва олди-сотди объекти бўлиб хизмат қилишлари мумкин бўлади. Бироқ булар алоҳида турдаги товарлардир. Ва бунинг ўзига хос жиҳатларини баҳолаш тамойиллари, моделлари,ёндашувлари ва усуллари белгилаб беради.
Биринчидан, бу инвестицион товардир, яъни келажакдаги даромадлар ҳисобига қўйиладиган товардир. Харажатлар ва даромадлар вақт билан ажратилган бўлади. Бунда кутилаётган даромаднинг ҳажми номаълум бўлади, эҳтимолли характерга эга бўлади, шунинг учун инвестор келиб чиқиши мумкин бўлган муваффақиятсизликни ҳисобга олиши лозим бўлади. Агар келаждакдаги даромадлар уларни олишга кетадиган вақтни ҳисобга олганда инвестицион товарни сотиб олишга кетадиган ҳаражалардан кам бўлса, у ўзининг инвестицион жозибадорлигини йўқотади. Шундай қилиб, эгалик қилувчи олиши мумкин бўлган келажакдаги даромадларнинг жорий қиймати харидор томонидан бозор нархларининг юқори чегарасини ташкил этади.
Иккинчидан, бизнес тизим бўлиб ҳисобланади, бироқ бутун тизим ҳам, унинг алоҳида тизим остилари ва ҳатто элементлари ҳам сотилиши мумкин. Бу ҳолда унинг муайян шахсий капитал, муайян ташкилий-иқтисодий шакл билан алоқаси узилади, бизнес элементлари бошқа, сифат жиҳатидан янги бўлган тизимни шакллантириш асосига айланади. Деярли товар бўлиб бизнеснинг ўзи эмас, балки унинг ташкил этувчилари хизмат қилади.
Учинчидан, бу товарга бўлган эҳтиёж товарнинг ичида ҳам, ташқи муҳитда ҳам содир бўлаётган жараёнларга боғлиқ бўлади. Бунда бир томондан жамиятдаги барқарорсизлик бизнеснинг барқарорсизлигига олиб келади, иккинчи томондан унинг барқарорсизлиги жамиятнинг ўзидаги барқарорсизликнинг ошиб боришига олиб келади. Бундан бизнеснинг товар сифатидаги яна битта хусусияти – олди-сотдининг тартибга солинишига бўлган эҳтиёж келиб чиқади.
Тўртинчидан, бизнес барқарорлигининг жамиятдаги барқарорликдаги тутган аҳамиятини ҳисобга олиб, давлат фақатгина бизнеснинг олди-сотди механизмини тартибга солишда эмас, балки бизнесга бўлган бозор нархларини шакллантиришда, уни баҳолашда иштирок этиши зарур бўлади.

Download 6,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish