корхонанинг ишбилармонлик обрўсига бошқа корхоналар томонидан амалга оширилган ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар натижасида етказилган зарарни аниқлаш вақтида;
уларни яратилаётган жамият ёки ширкат хўжалиги устав капиталига улуш сифатида қўллаганда;
корхонанинг умумий қийматини баҳолашда номоддий активлар, “Гудвилл”нинг қийматини аниқлаш вақтида.
Шундай қилиб, корхона қийматини баҳолашнинг асосланганлиги ва ҳаққонийлиги баҳолашнинг умумий қўлланилиши соҳаси тўғри танланганига боғлиқ бўлади: олди-сотди, кредит олиш, суғурта, солиққа тортиш ва ҳ.к.
2.3. Мулк қийматининг турлари
Баҳоланаётган қиймат – бу олдиндан айтиб бериладиган кўрсаткичдир. У харидор ушбу мулкий мажмуа учун муайян шартлар бажарилган ҳолда тўлаши мумкин бўлган пул қийматини ифодалайди. Бу борада қиймат тушунчасини нарх ва харажатлар (сарфлар) билан адаштирмаслик лозим. Гарчи адабиётда қиймат ва нарх тушунчалари ўртасида кўпинча тенглик белгиси қўйилса ҳам, бироқ баҳолаш назариясида бу тушунчалар бир-биридан фарқланади.
Қиймат иқтисодий тушунча бўлиб, эаглик қилиш мумкин бўлган товарлар ёки хизматларни сотиб олиш бўйича харидор билан сотувчи келишиб олиш эҳтимоли аниқ бўлган нархга алоқадор бўлади. Қиймат факт эмас, балки муайян вақт оралиғида танлаб олинган қиймат тавсифига мос равишда муайян товарлар ва хизматларнинг энг эҳтимолли ҳисоблаб чиқилган нархи ҳисобланади.
Қийматнинг иқтисодий тушунчаси бозорнинг ушбу товарлар эгалари ёки баҳолаш кунига келиб ушбу хизматлардан фойдаланувчилар томонидан олинадиган фойдага нисбатан бозорнинг муносабатини акс эттиради.
Қийматли баҳолашларни тушуниш ва қўллаш учун албатта қийматнинг аниқ тури ва тавсифини кўрсатиш, шунингдек уларнинг вазифа бўйича баҳога мос келишини таъминлаш зарур бўлади. Қиймат тавсифининг ўзгариши турли мулк объектларига бириктириб қўйиладиган қиймат катталигига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.
Қиймат тушунчаси бирорта битим билан боғлиқ бўлган пуллик миқдорнинг мавжудлигини назарда тутади. Шунга қарамасдан, баҳоланаётган мулкнинг сотилиши ана шу мулк баҳолаш кунида бозор қийматининг тавсифидаги шартларга амал қилинганида сотилиши мумкин бўлган нархни белгилаш учун зарурий шарт бўлиб ҳисоблаймайди.
Нарх – бирор товар ёки хизмат учун таклиф этиладиган, сўралаётган ёки тўланган пул миқдорини ифода этади. Сотиш нархи у очиқ эълон қилингани ёки сир сақланишидан қатъий назар содир бўлган факт ҳисобланади. Муайян харидорлар ва сотувчиларнинг молиявий имкониятлари, мотивлари ва алоҳида манфаатларига қараб товарлар ва хизматлар учун тўланган нарх ана шу товарлар ёки хизматларнинг қийматига мос келмаслиги мумкин. Шунга қарамасдан нарх одатда ана шу товарлар ва хизматлар учун харидор ва/ёки сотувчи томонидан муайян вазиятларда қўйиладиган нисбий қийматнинг индикатори ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |