1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар


Кўчмас мулк объектларининг жисмоний, функционал ва иқтисодий тавсифи



Download 6,36 Mb.
bet71/171
Sana05.05.2023
Hajmi6,36 Mb.
#935579
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   171
Bog'liq
КМБ

7.3. Кўчмас мулк объектларининг жисмоний, функционал ва иқтисодий тавсифи

Кўчмас мулк объектларининг жисмоний тавсифига унинг ўлчамлари ва шакли тўғрисидаги маълумотлар, ноқулайликлари ва хавфлилиги, атроф мухити, кириш йўлаклари, коммунал хизматлар турлари, юзаси ва ер ости қатламлари, ландшафти ва бошқа кўрсаткичлар киради. Мазкур кўрсаткичларнинг умумлашмаси объект қийматининг асосини ташкил этувчи унинг фойдалилик даражасини белгилайди. Аммо улар ўз ўзидан унинг қийматини белгиламайди. У ёки бу даражада шундай тавсифларга эга бўлсада, фойдалилигидан ва таклифнинг чекланган характеридан келиб чиқиб, ҳар қайдай объект ўз қийматига эгадир. Таклифнинг чегаранганлиги маълум миқдордаги объект қийматини шаклланиш имконини беради. Ижтимоий идеаллар ва стандартлар, иқтисодий фаолияти ва тенденциялари, қонунлар, ҳукумат қарорлари ва ҳаракатлари, табиат кучлари одамларнинг ўзларини тутишларига таъсир кўрсатади ва буларнинг ҳаммаси, ўзаро таъсирга эга бўлади, кўчмас мулк объекти қийматини яратади, сақлайди, ўзгартиради ёки камайтиради. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, кўчмас мулк объектлари қиймати нафақат доимий стабил, балки вақт кесимида ўсиб борувчи тенденцияга ҳам эга бўлади.


Кўчмас мулк объектининг функционал вазифалари. Бунга турар жой, маъмурий бино, омборхона биноси, супермаркет, корхона ва бошқалар киради. Тадқиқотнинг кейинги босқичда нисбатан аниқ функционал вазифаларни аниқлаштириш лозим бўлади. Бунда шуни ҳисобга олиш керакки, кейинги вақтларда кўп функцияли объектлар улуши кўпайиб бормоқда. Бундай бинолар турли ҳажмдаги офисларни, савдо марказларини, умумий овқатланиш ва бошқа мақсадларга мўлжалланган хоналарга эга бўлади.
Кўчмас мулк объектларининг функционал вазифаларни бажариш имконияти билан таъминланганлиги. Бу кўрсаткичда кўчмас мулк объектининг ўз функционал вазифасини бажариши учун зарур бўлган технологик таркибий тугаллиги ва бошқа тегишли технологик ускуналар, алоқа тизимлари ва воситалари, ҳамда ахборот воситалари таъминотига эга эканлиги тушунилади. Масалан, олий таълим муассасаси биносининг ўқув жараёни учун аудитория фонди билан таъминланганлиги, ўқув жараёнининг техник воситалари билан, компьютер техникаси, ресурс маркази фондлари ва Internet алоқаси билан таъминланганлиги тушунилади.
Объектнинг функционал ихтисослашганлиги (турар жой биноси, маъмурий бино, омборхона иншооти, супермаркет, корхона ва бошқа). Мазкур ихтисослашувнинг таркиби етарли даражада турли туман бўлиши мумкин. Одатда бу объектнинг кўчмас мулк бозорининг юқорида тилга олинган қайси секторига тегишли эканлигидан келиб чиқади: турар жой ва нотурар жой бино ва иншоотлар (таснифланишнинг юқори поғонаси), маъмурий бино (офислар), савдо ва ишлаб чиқариш объеклари (кейинчалик рўйхатни нотурар жой бино ва иншоотларининг тақсимоти давом эттиради).
Баҳолаш фаолиятининг иқтисодий тавсифланиши қуйидаги соҳаларни қамраб олади: қиймат кўрсаткичлари, бозор ахборотлари, умумиқтисодий маълумотлар.
Қиймат кўрсаткичлари одатда қуйидагилардан ташкил топади: объектлар қийматининг смета ҳисоби, ижара тўлови ставкаси, кўчмас мулк объектларидан фойдаланишнинг даромад келтириш меъёрлари ва бошқалар тушунилади.
Бозор ахборотлари таркибига кўчмас мулк бозориниг алоҳида секторларида баҳо даражаси ва унинг динамикаси, талаб ва таклиф даражаси, инвестиция тизимлари тавсифи, капитализация индекси ва бошқалар.
Умумиқтисодий маълумотлар мамлакат иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларини белгиловчи аналитик баҳолаш динамикаси билан боғлиқ, ялпи ички махсулот, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад, инфляция даражаси, ишчи ўринлари номенклатураси ва динамикаси, қонунчиликнинг мустаҳкамлиги, пул массаси инфляция даражасининг стабиллиги ва бошқалар.
Кўчмас мулк бозорининг иқтисодий тавсифи инвестицион жараёнлар билан яқиндан алоқада бўлади. Кўчмас мулк бозори ва унинг ҳолати қуйидаги даврлар билан боғлиқ:

  • бизнес-даври, капитал харажатларни ўзини қоплаш даври - 4-5 йил;

  • инвестицион давр, асосий фондларнинг фаол қисмини янгилаш даври - 9-10 йил;

  • инновацион давр - 20-24 йил;

  • илмий-техник янгиланиш даври - 60-70 йил.

Кўчмас мулк бозори учун таклиф қийматининг кам қайишувчанлиги ўзига хос хусусиятдир ва у қуйидаги кўрсаткичлар билан боғлиқ: қурилиш объектининг етарли даражада узоқ муддатларда бунёд этилиши, нархининг баландлиги ва молиялаштиришнинг мураккаблиги.
Шунинг билан бирга кўчмас мулк объектининг қиймати нафақат унинг жисмоний кўрсаткичлари, функционал иқтисослашуви, иқтисодий тавсифи билан характерланади, балки кўчмас мулк бозорини давлат миқёсида ва регионал даражада ижтимоий ва иқтисодий бошқарилишига ҳам боғлиқ бўлади.



Download 6,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish