кўчмас мулк бозорида объектлар ва хизматларни олға силжиши билан
шуғулланувчи, жамоатчилик ва реклама алоқалари бўйича мутахассислар,
маркетологлар;
кўчмас мулк бозорига хизмат кўрсатувчи ахборот технологиялари бўйича
мутахассислар; ахборот-аналитик нашрлар ва кўчмас мулк бозори тематикасига
ихтисослашган бошқа ОАВ;
кўчмас мулк бозоридаги жараёнларнинг юридик томонлари билан
шуғулланувчи юристлар;
персонални ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича мутахассислар;
бошқа мутахассислар – кўчмас мулк бозорининг миллий ва халқаро
профессионал уюшмаласи аъзолари ва ҳамкорлари.
Амалиётда кўчмас мулк бозорини келишувларнинг бажарилиш усули бўйича
кўпинча бирламчи ва иккиламчи турларга ажратилади.
Бирламчи кўчмас мулк бозори
деганда, янгидан яратилган, шунингдек
хусусийлаштирилган объектлар билан бажариладиган келишувлар йиғиндисини
тушуниш лозим. У кўчмас мулк бозорида объектларни мулкий ҳуқуқ оборотига
ўтказишни таъминлайди.
Иккиламчи кўчмас мулк бозори
деганда, кўчмас мулк объектлари билан биринчи
марта амалга оширилмаётган ва қайта сотиш ёки кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқининг
бошқа шакллари билан боғлиқ бўлган келишувлар тушунилади. Бундай кўчмас мулк
объектлари, одатда, кўчмас мулк бозорида узоқ муддатли фойдаланишда бўлади.
Кўчмас мулк бозори иқтисодий ҳолатга миллий ҳамда минтақавий даражада
яхлитлигича таъсир кўрсатади. Бу ҳолатни ўзгаришига муносабат билдириш имкони
бирламчи ва иккиламчи кўчмас мулк бозорида турлича.
Демак, талабнинг тушиб кетиши натижасида иккиламчи бозор таклифнинг
қисқариши ва нархларнинг тушишига етарлича эгилувчан таъсир кўрсатади. Бунда
қуйи даража, объектни сотиб олиш нархи, сотувчининг молиявий ҳолати ва унинг
даромадлари даражаси жорий ҳаражатларга мувофиқ келиши билан аниқланади.
Таклифнинг ёки нархларнинг тушиши диапазони етарлича кенг бўлиши мумкин.
Бирламчи кўчмас мулк бозорида ҳолат бошқача. Нархнинг қуйи чегараси қурилишга
қилинган сарфлар даражаси билан аниқланади. Шу билан бирга, бу ерда таклифни
камайтириш ҳам, ошириш ҳам қийинроқ кечади.
Қурилиш жараёнига бир қатор ташкилотлар жалб қилинган, уларнинг ҳар бири
ўзининг қувватлари ва ресурсларини ишлатишга манфаатдор ва қурилиш жараёнини
бир онда тўхтатиш қийин. Шунингдек, таклифни тезда ошириш мумкин эмас – кўчмас
мулк объектларини яратиш жараёни ойлар ва ҳатто йилларни эгаллайди. Бирламчи
бозорда таклиф қисқа муддатда умуман ноэластик саналади.
Бирламчи ва иккиламчи бозорлар бир-бирига таъсир кўрсатади. Масалан,
иккиламчи бозор нархлари, мавжуд сарфлар даражасида янги қурилиш қанчалик
рентабеллигини кўрсатиб берувчи ўзига хос ориентир саналади.
Кўчмас мулк бозори – сотувчилар ва харидорларнинг имкониятлари чекланган
бозордир.
Do'stlaringiz bilan baham: