мақсади кўчмас мулк бозорининг ривожланишига йўналтирилган
давлат муассасалари ва идоралари ҳаракатларини мувофиқлаштириш органи;
кўчмас мулк бозорини ислоҳ этиш, тартибга солиш ва назорат қилишга,
кўчмас мулк бозорида мулкдорни ҳуқуққа қарши ҳаракатлардан ҳимоя қилишга
йўналтирилган давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг
ихтисослашган таркибий бўлинмалари;
кўчмас мулк бозорининг ўз-ўзини тартибга солувчи ва жамоат
ташкилотлари, касаба ва истеъмол уюшмалари;
кўчмас мулк бозорининг таълим муассасалари ва ахборот марказлари;
кўчмас мулк бозорининг айрим соҳалари тадқиқотчилари ва ислоҳ
этилишининг ташаббускорлари бўлган тижорат ва нотижорат ташкилотлари.
Бу ёндашувнинг чекланганлиги шундан иборатки, методологик ёндашувга хос
бўлган макромоделлаштириш кўчмас мулк объектларини яратиш, бошқариш ва
айланишининг муайян жараёнларини амалга оширишнинг чуқур қонуниятларини
тегишли даражада кузатишга имкон бермайди.
Ижтимоий ёндашув
нуқтаи назаридан кўчмас мулк бозорининг инфратузилмаси –
бу кўчмас мулк объектларининг фойдали хусусиятларини яратилиши ва истеъмоли
билан боғлиқ бўлган ижтимоий вазифаларни самарали ҳал этиш механизмларининг
тўплами. Асосий вазифалари:
кўчмас
мулк
бозорининг
қонунчилик
ва
меъёрий
базасини
ривожлантириш;
кўчмас мулк бозорининг барча иштирокчилари томонидан ҳуқуқий ва
этика меъёрларига риоя этилиши, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш
устидан ижтимоий назорат тизимини яратиш.
Ижтимоий ёндашувнинг чекланганлиги шундаки, умуман олганда аҳолининг
манфаатларига тўғри йўналганлик ҳам баъзида ишлаб чиқилган тавсияларнинг
иқтисодий ночорлигига олиб келиши ва аҳолининг ўзига зарар келтириши мумкин.
Масалан, яшовчиларнинг барча тоифалари учун турар жойдан фойдаланишга дотация
тизимини ўрнатиш шаҳарлар ва турар жой кўчмас мулк объектларининг муҳандислик
инфратузилмасининг катастрофик ҳолатига олиб келади. Навбатда турувчиларга турар
жой юзасидан имтиёзлар молиялаштириш манбалари бўлмаган ҳолда белгиланиши
ижтимоий тангликка олиб келади.
Фақат кўчмас мулк бозори инфратузилмасини шакллантиришга мажмуий ёндашув
унинг ишлаш жараёнларини синхронлаштириши ва уларниг энг юқори
самарадорлигини таъминлаши мумкин. Кўчмас мулк бозори инфратузилмасини
шакллантиришга мажмуий ёндашувнинг заминида унинг инфратузилмасининг
муҳандислик, трансакцион, бозор ва ижтимоий таркибий қисмларини кўчмас мулк
бозори институтларининг яхлит, ягона тизимининг ўзаро боғлиқ ва бир-бирини
тўлдирувчи қисмлари сифатида кўриб чиқиш ётади.
Do'stlaringiz bilan baham: