1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар



Download 4,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet224/228
Sana05.05.2023
Hajmi4,5 Mb.
#935580
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   228
Bog'liq
КМБ

1 фронтал метр учун нарх 
– савдо корхоналари, шунингдек ихзмат кўрсатиш 
соҳасидаги корхоналар учун мўлжалланган ерларни баҳолашда. Ер участкасининг 
умумий қиймати бирорта кўча ёки шоссе бўйлаб чегарасининг узунлигига 
пропорционал ҳисобланади.
Лот учун нарх
– оммавий турар жой ёки дача қурилишлари районларидаги 
шакли ва ўлчами бўйича стандарт бўлган ер участкалари учун нарх. Ўлчами ва шакли 
бўйича стандарт бўлган участкаларга нархларнинг тебраниши рельефдаги 
ўзгаришлар, дренаж борасидаги муаммолар ёки тошқинлар хавфи туфайли юзага 
келиши мумкин.
Зичлик бирлиги учун нарх. 
Зоналаштириш бўйича меъёрий актлар одатда турли 
участкалардаги қурилишлар зичлигини чеклайди. Бозорнинг баъзи сегментларида бу 
ҳолат шунга олиб келадики, нарх зоналаштириш меъёрлари билан тасдиқланган 
максимал зичлик, масалан қурилиш учун рухсат берилган турар жой бирликлари 
асосида баҳоланади.
Солиштириш бирликлари усулидан фойдаланганда бир қатор ҳақиқатдаги 
сотувлар асосида ҳар битта бир жинсли ер участкалари учун солиштириш 
бирлигининг ўртача қиймати ҳисоблаб чиқилади. Ўртача қиймат сотувлар нархининг 
медианаси (тартибланган қатор ўртаси) ёки ўрта арифметик катталигини битта 
солиштириш бирлиги бўйича ҳисобланиши орқали топилади. Агар бирорта бир 
жинсли ер участкалари гуруҳи бўйича битимлар кам бўлса. уни нархи бўйича яқин 
бўлган ва ишлатишга рухсат берилган бошқа участкалар гуруҳи билан бирлаштириш 
мумкин. Солиштириш бирлиги усули агар участкалар бир-биридан ўлчами бўйича 
кучли фарқ қилса, бироқ бошқа кўрсаткичлар бўйича нисбатан ўхшаш бўлса 
қўлланилади.
Солиштириш бирлиги усулининг афзаллиги шундаки , у нисбатан оддий ва енгил. 
У янги ер массивларини ўзлаштириш вақтида, битта табиий-иқлимий зонада 
жойлашган қишлоқ хўжалиги ерларини баҳолашда кенг қўлланилади.
4 босқич. 
Келтирилган ўхшаш нархлар таҳлили ва баҳоланаётган участка бозор 
қийматининг якуний катталигини аниқлаш. 
Танлаб олинган ўхшаш участкалар нархига ўзгартиришлар киритилганидан кейин 
олинган натижалар ер участкасининг қийматининг якуний баҳосини олиш учун 
келиштириб олиниши лозим. Танлаб олинган ўхшаш участкалар нархлари 
катталикларининг ўртача арифметигининг оддий ҳисоби кам қўлланилади. Янада 
аниқроқ натижа олиш учун ўртача тортилган катталик формуласи қўлланилади. Бунда 


солиштирма оғирликлар киритилган ўзгартиришлар миқдори, уларнинг абсолют 
катталиги, шунингдек дастлабки ахборотнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигига боғлиқ 
равишда ўхшаш участкаларнинг тўғриланган нархларига берилади.
Ер участкасининг бозор қийматини сотувларни солиштириш усули орқали 
аниқлаш учун қуйидаги маълумотлар қўлланилади: 
• эгалик қилиш титули ва ер участкаси бўйича қайд қилиш, оғирлаштириш 
маълумотлари ва сервитутлар; 
• ер участкаси жойлашган ҳудуд доирасининг тоифаси; 
• участканинг жисомний тавсифлари; 
• участканинг атроф-муҳит билан ўзаро алоқаси тўғрисидаги маълумотлар. 

Download 4,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish