1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар


жисмоний эскириши ва юк кўтариш



Download 4,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/228
Sana05.05.2023
Hajmi4,5 Mb.
#935580
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   228
Bog'liq
КМБ

жисмоний эскириши ва юк кўтариш 
қобилиятининг қолдиқ резерви даражасини
аниқлашга, бундан кейинги хавфсиз 
фойдаланишни таъминлаш бўйича тавсияномалар бериш ёки узилишлар (авариялар) 
сабабини аниқлашга имкон беради.
Шундай қилиб, қурилиш экспертизаси – ҳар доим буюртмачининг манфаатларини 
ҳимоя қилади ва ҳар қандай вазиятда конструкцияларнинг ишончлилигини ва умуман 
олганда молиявий иқтисодни таъминлайди. Қурилиш экспертизаси натижалари ҳам 
буюртмачи билан пудратчи, ҳам учинчи шахслар ўртасидаги турли масалаларни ҳал 


қилиш учун қўлланилиши мумкин. Қурилиш экспертизаси кўчмас мулк объектларини 
сотиб олишда тенги йўқ рол ўйнайди, чунки у харидорга объектнинг техник ҳолати, уни 
сақлаш учун зарур бўладиган эксплуатацион ҳаражатлар, реконструкция ва 
таъмирлашга кетадиган ҳаражатларни, энг 
асосийси объектнинг реал қиймати
тўғрисидаги маълумотга эга бўлиш имконини беради.
Қурилиш экспертизасининг биринчи босқичида тадқиқот объекти, унинг конструктив 
схемаси билан танишув, кейинги ишларда ёрдам бериши мумкин бўлган архив 
материалларини қидириш ва ўрганиш амалга ошади. Келажакдаги конструкцияларнинг 
очилиши мумкин бўлган жойлар белгиланади ва талаб этиладиган жойлардаги 
шурфларни ковлаб бориш эҳтимоли ўрганилади.
Кейинги босқич – бино ва иншоотларнинг синчковлик билан тадқиқот қилиниши. Бу 
ерда барча қурилиш конструкцияларининг ўрганилиши амалга ошади, пойдевор, девор, 
устунлар, ора ёпмалар материалларининг мустаҳкамлиги синалади. Биноларнинг олди 
томонлари ва қаватларининг график схемалари тузилади ва уларда кейинчалик юк 
кўтарувчи конструкциялардаги топилган нуқсонлар ва деформациялар қайд этилади 
(ёриқлар, конструкция материалларининг ўпирилиши, нам қилиш жойларининг излари, 
ғишт терилган девордаги аралашманинг уқаланиб кетиши ва ҳ.к.). Ушбу ишлар 
характерли нуқсонлар ва уларнинг аниқ жойлашишини аниқлашга имкон беради, бу эса 
ўз навбатида уларнинг муайян зоналарда вужудга келиш сабабларини тизимлаштириш 
ва тушунишга имкон беради. Шунингдек зарурият туғилганда ора ёпмалар тўсинлари ва 
плиталарининг тақсимланиши амалга оширилади, бино кесимлари ва хоналарнинг 
ўлчамлари тузилади. Муайян деформацияларда конструкция эгик жойларининг ва 
деворлар ҳамда устунларнинг вертикалдан четга чиқишининг геодезик ўлчаниши 
амалга оширилади. Юк кўтарувчи конструкциялар очилади, уларнинг арматураланиши, 
бетоннинг ҳимоя қопламининг нормативларга мос келиши текширилади, материалнинг 
умумий ҳолати баҳоланади. Лаборатория таҳлили учун конструкциялардан намуналар 
олинади. Ушбу ҳаракатлардан мақсад – кейинчалик конструкцияларни ҳисоблаб 
чиқишда ишлатиладиган рақамли қийматларни олишдир. Шунингдек ушбу босқичда 
пойдевор ва асос тупроғининг ҳолатини дагностика қилиш мақсадида ковланган 
жойларни қазиб олиш бўйича ишлар амалга оширилади. Бино пойдеворларининг 
ҳолатини ўрганиш қурилиш конструкцияларидаги ёриқларнинг мумкин бўлган 
кенгайишларини башорат қилиш ёки уларнинг юзага келиш ҳамда бартараф қилиш 
усулини анқлашга имкон беради. Зарурият туғилганида ушбу шароитлар учун оптимал 
бўлган пойдеворлар ва асос ерларини мустаҳкамлаш бўйича кучайтириш усули 
борасида тавсиялар берилади. Қазиб олинган ковлама жойлардан намуналар олинади. 
Ерларнинг лаборатория таҳлили асосида баъзи бир текширишга оид ҳисоблаш ишлари 
амалга оширилади. Яъни тадқиқот ушбу босқичининг умумий мақсади – бино 
материали, конструкциялардаги мавжуд деформациялар, пойдевор остидаги тупроқнинг 
тадқиқоти тўғрисидаги барча маълумотларни тўплаш ва барча қийматларни рақамли 
кўринишга ўтказиш ҳисобланади.
Ишларнинг охиридан аввалги босқичи – текширишга оид ҳисоблашлар. Ҳисоблашлар 
амалдаги меъёрий ҳужжатлар ва давлат стандартлари асосида лицензияланган 
компьютер дастурларида, шунингдек қўлда амалага оширилади. Ҳисоблашлар 
натижалари бино билан юз берган у ёки бу муаммонинг мавжудлигини тушунтиришга, 
шунингдек келажкдаги воқеалар ривожини башорат қилишга имкон беради. 


Ҳисоблашларни тўғри ва хатосиз олиб бориш учун қурилиш экспертизасининг аввалги 
босқичида олинган амаълумотларнинг тўлиқ ва сифатли бўлиши зарур бўлади, шунинг 
учун мутахассислар ҳар доим барча юк кўтарувчи конструкцияларни тўлиқ ўрганишга 
ҳаракат қилишади ва бунинг учун зарур бўлган ҳисоблашларни амалга оширишади.
Сўнгги босқич - техник хулосани тузиш.
Техник хулосанинг асоси бўлиб Хулосалар ва тавсиялар бўлими хизмат қилади ва унда 
қилинган ишларнинг танланмаси ва хулосалари, объектнинг бундан кейинги 
эксплуатацияси борасидаги, зарурат туғилганида айрим конструкцияларни кучайтириш 
борасидаги тавсиялар келтирилади.
Шундай қилиб, техник экспертиза кўчмас мулкни реконструкция қилиш давомида уни 
яхшилаш борасидаги харажатларни реал баҳолаш имконини беради.

Download 4,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish