1-мавзу. Молиявий таҳлил фанининг назарий асослари Таҳлилнинг замонавий бошқарувдаги роли, ўрни ва аҳамияти


Таҳлил фанининг “Статистика фани” билан боғлиқлиги



Download 413,17 Kb.
bet36/38
Sana24.02.2022
Hajmi413,17 Kb.
#202037
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
1-тема

Таҳлил фанининг “Статистика фани” билан боғлиқлиги.
Таҳлил фанининг статистика фани билан боғлиқлиги шундаки, бунда ходиса ва жараёнларнинг, самара ва натижавийликнинг миқдорий ва кўрсаткичлари баҳоланса, таҳлилда кўпроқ қиймат ифодасидаги кўрсаткичларга, молиявий кўрсаткичларга устунлик берилади. Жумладан, ҳар иккита фанда ҳам бир хил ахборотлар ва иқтисодий усуллар тўпламидан фойдаланилади. Шу билан бирга статистика устунлик кўпроқ макро иқтисодий кўрсаткичлар ва уларнинг ўзгариш тенденцияларига қаратилади. Таҳлилда эса асосий жиҳат микро даражада, яъни корхона унинг бўлимлари ва бўғинлари бўйича баҳоланади. Шунингдек статистика кўпроқ динамик ўзгаришларни аниқлашга қаратилса таҳлилда сабаб оқибат боғланишларига, омилли ўзгаришларга, ички имкониятларни аниқлашга, уларнинг йўлга қўйиш чора-тадбирларини кўришга қаратилади. Шунингдек статистик ҳисоботлар таҳлил учун зарурий ҳисобот манбаа ҳисобланади.
Таҳлил фанининг иқтисодий математика фани билан боғлиқлиги. Таҳлил,иқтисодий математика фани билан микро кўламда фаолият самарадорлиги ва натижавийлигини аналитик, таҳлилий моделини яратишда, математик алгоритмини шакллантиришда узвий алоқада бўлади.
Юқорида ыараб чилилган кореляцион, регрессион, детерминант, логорифмлар, назарий ўйин, интеграл усуллари таҳлилда кенг қўлланиладиган усуллар қаторига киради.
Таҳлил фани шунингдек молия, инвестиция, солиқлар ва солиққа тортиш, макро ва микро иқтисодиёт, мухандислик фанлари билан ҳам узвий олоқада бўлади.

Молиявий таҳлил субъектлари (ҳақиқий ва бўлғуси инвесторлар, кредиторлар, маҳсулот етказиб берувчилар, харидорлар, ходимлар, шунингдек ҳукумат муассасалари, вазирликлар, идоралар, жамоатчилик ва бошқа манфаатдор фойдаланувчилар) ва уларнинг қизиқишлари

Молиявий таҳлил субъектларига таҳлилчиларнинг кенг қамровли гуруҳи киритилади. Уларни шартли равишда ички ва ташқи субъектларга бўлиш мумкин. Ички таҳлил суъбектларига фақат шу фирма, компания ходимлари кирса, ташқи субъектларга ҳақиқий ва бўлғуси инвесторлар, кредиторлар, маҳсулот етказиб берувчилар, харидорлар, ходимлар, шунингдек ҳукумат муассасалари, вазирликлар, идоралар, жамоатчилик ва бошқа манфаатдор фойдаланувчилар молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар қарорига киради.


Молиявий ҳисобот ахборотига эҳтиёж қуйидагиларда вужудга келади:
Мулк эгалари (қатнашчилар ва таъсисчилар) ва инвесторларнинг эътибори кўпроқ хўжаликнинг устав капиталида хиссали қатнашишидан оладиган дивидендлар суммасини мавжудлигига, жалб қилинган инвестициялар юзасидан хавф ҳатарларнинг йўқлига қаратилади.
Кредиторлар-ўзларига тегишли кредитлар ва фоизлар ўз вақтида тўланадими ёки йўқми эканлигини аниқлашга имкон берадиган ахборотдан манфаатдорлар;
Маҳсулот етказиб берувчилар ва бошқа савдо кредиторларида-ўзларига тегишли сумма ўз вақтида тўланадими ёки йўқми эканлигини аниқлашга имкон берадиган ахборотдан манфаатдорлар;
Харидорлар -айниқса улар узоқ муддатли битимга эга бўлсалар ёки мазкур хўжалик юритувчи субъектга боғлиқ бўлсалар) хўжалик юритувчи субъектнинг узлуксиз фаолияти тўғрисидаги ахборотдан манфаатдорлар;
Ходимлар-хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти барқарорлиги ва рентабеллиги тўғрисидаги ахборотдан манафатдорлар. Улар ҳам хўжалик юритувчи субъектнинг ўз иш ҳақларини, пенсияларини ва кейинчалик ҳам ёллаш бўйича ишлаш имкониятларини таъминлаш қобилиятига баҳо бериш имконини яратадиган ахборотни олишдан манфаатдорлар;
Давлат бошқаруви органлари-ресурсларнинг тақсимланиши ва бинобарин, субъектларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотдан манфаатдорлар. Уларга ҳам хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини тартиб га солиб туриш, солиққа тортиш сиёсатини белгилаш учун ва миллий даромадни ҳамда бошқа статистик маълумотларни аниқлаш учун асос сифатида ахборот керак;
Жамоатчиликда ҳам, чунки хўжалик юритувчи субъектлар маҳаллий иқтисодиётга кўпгина усуллар билан, шу жумладан аҳолини иш билан таъминлаш ва маҳаллий маҳсулот етказиб берувчиларни қўллаб-қувватлаш билан катта ҳисса қўшиши мумкин. Молиявий ҳисобот жамоатчиликни тараққиёт йўналишлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг фаровонлигини яхшилашда эришилган сўнгги ютуқлар тўғрисидаги ахборот билан таъминлаб, уларга ёрдам беради.
Ташқи таҳлил субъектлари қаторига шунингдек, рейтинг компанияларини ҳам киритиш мумкин. Ушбу компаниялар алоҳида хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқа хўжалик субъектларга нисбатан иқтисодий ўрнини аниқлашга имкон берувчи ахборотларни таҳлил этиш ва уларни доимий кузатувини олиб бориш билан шуғулланадилар.
Молиявий таҳлил субъектлари хўжалик субъектларининг молиявий ҳолатини комплекс (тўлиқ) баҳолашлари ҳам мумкин. Бу борада аудиторлик фаолиятида алиб бориладиган таҳлилий процедураларни ҳам мисол қилиб келтириш мумкин. Қолган ҳолларда аналитикларнинг ва буюртмачиларнинг мақсад, манфаатларидан келиб чиққан ҳолда зарурий бўлган объектлар бўйича хулосалар чиқаришга етадиган таҳлиллар ўтказилади.
Молиявий ҳолатнинг комплекс таҳлили кўпроқ фақат ички молиявий таҳлилга ҳос жиҳатдир. Ташқи таҳлил субъектлари одатда ўзини қизиқтирган масала юзасидан ахборотларнинг жазибадорлигига аҳамият қаратадилар.
Молиявий таҳлил субъектлари ва уларнинг манфаатлар муштараклигини қуйидаги -жадвал маълумотларидан кўриб чиқиш мумкин.

Download 413,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish