1-мавзу: молия тизими ва молиявий сиёсат. Пул-кредит тизими. Банклар ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги роли



Download 85,08 Kb.
bet7/15
Sana23.05.2022
Hajmi85,08 Kb.
#608501
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
1-мавзу (1)

8.Пул агрегати
Пул муомаласи нақд ва кредит пуллар ёрдамида амалга оширилади. Нақд пул муомаласига банк билетлари ва металл тангалар (пул белгилари) хизмат қилади. Нақд пулсиз ҳисоблар чеклар, кредит карточкалари, векселлар, аккредитивлар, тўлов талабномалари кабилар ёрдамида амалга оширилади. Уларнинг ҳаммаси пул агрегати деб юритилади. Муомалада мавжуд бўлган пул массаси уларни (нақд ва кредит пулларни) қўшиш йўли билан аниқланади.
Пул муомаласи ўзига хос қонунларга асосланган ҳолда амалга оширилади. Унинг қонунларидан энг муҳими муомала учун зарур бўлган пул миқдорини аниқлаш ва шунга мувофиқ муомалага пул чиқаришдир.
Муомалани таъминлаш учун зарур бўлган пул миқдори қуйидаги омилларга боғлиқ:

  1. Муайян даврда, айтайлик бир йил давомида сотилиши ва сотиб олиниши лозим бўлган товарлар суммасига. Товарлар ва хизматлар қанча кўп бўлса, уларнинг нархи қанча баланд бўлса, уларни сотиш ва сотиб олиш учун шунча кўп пул миқдори талаб қилинади.

  2. Пул бирлигининг айланиш тезлигига. Пул бир хил бўлмаган тезлик билан айланиш қилади. Бу кўп омилларга, жумладан сотилаётган товарлар турига, уларнинг харидоргирлигига боғлиқ бўлади. Пул қанчалик тез айланса, муомала учун зарур бўлган пул миқдори шунча кам бўлади.

  3. Муомала учун зарур бўлган пул миқдори кредитнинг ривожланишига, пулдан тўлов воситаси вазифасидан фойдаланишга ҳам боғлиқ. Кўпинча товарлар қарзга (кредитга) сотилади ва уларнинг ҳақи келишувга мувофиқ кейинги даврларда тўланади. Демак, муомала учун зарур бўлган пул миқдори кредит миқдорига мувофиқ камроқ бўлади. Иккинчи томондан, бу даврда илгари кредитга сотилган товарлар ҳақини тўлаш вақти бошланади. Бу пул миқдорига эҳтиёжни кўпайтиради. Ундан ташқари ҳозирги вақтда кўпгина олди-сотди жараёнлари нақд пулсиз, бир-бирига банк орқали пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Биз уларни ўзаро ҳисоб-китоблар деб атаймиз.

Мазкур ҳолатларни ҳисобга олганда, муомала учун зарур бўлган пул миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
,
бу ерда:
Пм - муайян даврда муомала учун зарур бўлган пул миқдори;
Тб - сотилиши лозим бўлган товарлар суммаси (товарлар миқдори х нархи);
Хк - кредитга сотилган товарлар суммаси;
Хт - тўлаш муддати келган товарлар ва хизматлар ҳамда бошқа тўловлар суммаси;
Ўх-к - нақд пулсиз ўзаро ҳисоб-китоблар;
Ат - пулнинг айланиш тезлиги.
Масалан сотилган товарлар суммаси 100 млн. сўмни, кредитга сотилган товарлар – 20 млн. сўмни, илгари кредитга сотилиб, айни пайтда тўлаш муддати келган товарлар ва бошқа тўловлар – 40 млн. сўмни, нақд пулсиз ўзаро ҳисоб-китоблар суммаси 30 млн. сўмни ташкил қилиб, пулнинг айланиш тезлиги 6 марта бўлса, у ҳолда муомала учун зарур бўлган пул миқдори 15 млн. сўмга тенг бўлади. Яъни:



Муомала учун зарур бўлган пул миқдори пул муомаласи қонунини миқдоран ифодалайди. Чунки муомала учун зарур бўлган пул миқдорига нисбатан муомалага кам пул чиқарилса, кўпгина хўжаликларда пул етишмаслиги, нормал ҳолатда хўжалик юритиб бўлмай қолиш ҳолати юз беради. Ёки, аксинча, муомалада бўлган пул миқдори сотилаётган товарлар ва хизматлар суммасига нисбатан ошиб кетиши ва бунинг натижасида товарлар билан таъминланмаган пулнинг пайдо бўлиши пулнинг қадрсизланиши, яъни инфляцияни билдиради.





Download 85,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish