1-мавзу. Менежментнинг ривожланиш тарихи ва ҳозирги ҳолати. Саволлар



Download 33,71 Kb.
Sana18.03.2022
Hajmi33,71 Kb.
#500224
Bog'liq
1-мавзу. Менежментнинг ривожланиш тарихи ва ҳозирги ҳолати. javobi


1-мавзу. Менежментнинг ривожланиш тарихи ва ҳозирги ҳолати.
Саволлар

  1. Ўзбекистонда менежмент назарияси қачон шакллана бошлаган?

Мамлакатимизда илмий–педагогик кадрлар тайёрлаш бўйича Ўзбекистон
Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллийдастури”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатларстратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармонларига асосан
мутахассисларининг касбий маҳоратини кўтариш ва малакали иқтисодчи
кадрларни халқаро андозалар даражасида тайёрлашни тақозо этади.
Айниқса, ҳозирги глобаллашув даврида менежмент соҳасидаги халқаро
андозаларни мамлакатимиз таълим тизимида қўллаш бўйича ишларни олиб
бориш ҳозирги куннинг энг долзарб масаласи бўлиб ҳисобланади.
Ушбу дастурда келтирилган мавзу ва масалалар давлат ва жамият
қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган демократик ислоҳотларни
чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда менежмент соҳасидагиназарий ва амалий қарашларнинг ҳозирги ҳолатидан ва чет эл тажрибасиасосидаги замонавий амалиётидан келиб чиқади.Дастурда қўйилган мавзу ва масалалар “Менежмент” ихтисослиги бўйича(PhD) фалсафа доктори ва (DSc) фан докторлигига даъвогарларнинг фақатгинашу соҳадаги умумий билим даражасини аниқлаш билан чекланмасдан, балкишу соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимларини топиш бўйича билимга эгаэканлигини намойиш эта олишини талаб қилади.Мазкур масалалар бўйича назарий муаммолар (PhD) фалсафа доктори ва(DSc) фан докторлигига давогарларнинг шахсий қарашлари шаклланишиниюзага чиқаришга қаратилган.“Менежмент назарияси”, "Менежер" ва "Бизнесмен" тушунчаларининг моҳияти. Фаннинг предмети ва изланиш услублари. Фаннинг моҳияти, мақсад ва вазифалари. Менежмент асосларини ўрганишнинг долзарблиги. Менежмент концепциялари ва уларнинг асосчилари. Бошқарув илмининг ўзига хос хусусиятлари. Бошқарувнинг келажакка йўналтирилганлиги. Курснинг мазмуни ва вазифалари. Бошқаришда сифат ўзгаришининг объектив зарурати. Менежментнинг бошқа фан соҳалари билан алоқадорлиги. Ўзбекистонда иқтисодиёт таркибини тубдан ўзгартириш, уни диверсификациялаш ва модернизация қилиш шароитларида менежментни ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари.Қадимги амалиёт-янги фан. Бошқарувнинг фан соҳаси каби эволюцияси. Эски ва замонавий ташкилотларни таққослаш. Бошқаришга тизимлаштирилган қараш. Бошқарувга ёндашувлар. Жараён каби ёндашув. Тартибли ёндашув. Вазиятли ёндашув. Турли мактабларни ажратиш асосидаги ёндашувлар. Илмий бошқарув (1985 - 1920). Бошқарувда классик ёки маъмурий мактаб (1920-1950). Инсоний муносабатлар мактаби (1930-1950). Бошқарув фани ёки миқдорий ёндашув (1950-ҳозирги вақтгача). Ахлоқ фанларининг ривожланиш мактаби. Операциялар тадқиқоти ва моделлар. Миқдорий ёндашувнинг таъсири. Менежмент назарияси асосчилари. Тейлор, Форд, Гильберт, Эмерсон, Файоль ва бошқалар ҳақида. Иқтисодиётни бошқариш тизимининг ривожланиши. Менежмент назарияси ва амалиётининг ривожланиши, унинг шаклланиш босқичлари. Сўнгги йилларда бошқариш назарияси ва амалиётидаги ўзгаришлар. Турли мулкчилик шакллари ва рақобатчилик шароитида менежмент. “Ҳарбий коммунизм” ва янги иқтисодий сиёсат даврида бошқариш механизми. 60-йилларда бошқаришни ташкил этишнинг такомиллаштирилиши. Сўнгги йилларда бошқариш назарияси ва тажрибасидаги ўзгаришлар. Бозор муносабатларига ўтиш ва турли мулкчилик шакллари шароитида бошқариш тизими ва тажрибасини қайтадан ташкил этишда комплекс усуллар. Турли мулкчилик шакллари ва рақобат шароитида замонавий бошқарув. Ўзбекистонда менежмент назарияси ва амалиётининг ривожланиши.

  1. Амир Темур давлатни бошқаришда қандай принципларни асосқилиб олган?

Умумий фалсафий диалектик қонунлар. Бошқариш тизимида бозор қонунлари. Бозор иқтисодиёти шароитида менежмент қонунлари ва тамойилларини ўрганишнинг аҳамияти. Бошқариш ва ишлаб чиқаришнинг 5 мослиги қонуни. Бошқариш функцияларини марказлаштиришнинг нисбий оптималлиги қонуни. Бошқариш қонунларининг менежмент амалиётида қўлланилиши. Менежмент тамойиллари. Менежмент тамойилларининг таркиби ва моҳияти.
Бошқаришнинг ташкилий тузилиши ҳақида тушунча. Бошқариш ташкилий тузилишининг турлари, уларнинг афзалликлари ва камчиликлари. Чизиқли, тузилма, функционал тузилма, чизиқли-штабли тузилма, чизиқлифункционал тузилма, матрицали тузилма, хизматли тузилма, дивизионал тузилма, лойиҳали тузилма, бригадали тузилма, мақсадли тузилма ташкилий истеъмолчига мўлжалланган ташкилий тузилма, минтақавий тузилмалар ҳақида. Бюрократик ташкилий тузилма. Макс Вебернинг бюрократия ҳақидаги назарияси. Рационал бюрократия таърифлари. Бошқаришнинг ташкилий тузилмаларини лойиҳалаштириш. Режалаштириш ва ташкилий лойиҳалаштириш. Ташкилий лойиҳалаштириш босқичлари. Бюрократиянинг салбий таърифлари. Ҳозирги бозор муносабатлари шароитида бошқаришнинг ташкилий тузилишини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш. Бошқарув фаолияти янги шаклларининг ташкил топиши ва уларнинг самарадорлиги. Давлат бошқаруви ва хўжалик ҳокимиятларини бошқариш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси “Корхоналар тўғрисида”ги Қонунида янги ташкилий тузилмалар яратишнинг акс эттирилиши. Мулкчилик шакллари ва корхоналарнинг турлитуманлиги. Мустақил хўжалик тузилмаларининг шаклланиши. Давлат бошқарув органларининг тузилиши ва "Ўзбекистон Республикасида маъмурий территориал тузилиши масалаларининг ҳал қилиниш тартиби тўғрисида" Қонуни. Бошқарув янги тузилмаларини шакллантириш ва фаолиятига бозорнинг таъсир этиши
Менежмент усуллари ҳақида тушунча. Менежмент усулларининг турлари. Бошқаришнинг иқтисодий усули-бозор иқтисоди хўжалигининг самарали юритиш асослари. Ташкилий-фармойиш усули, унинг моҳияти ва тавсифи. Ташкилий-фармойиш усулининг бошқарувдаги роли. Ташкилий-фармойиш усулининг табақаланиши. Менежментнинг социал-психологик усуллари, уларнинг турлари ва мазмуни. Менежментнинг ахлоқий ва руҳий жиҳатлари. Менежментнинг ҳуқуқий усуллари. Бозор иқтисодининг ривожланиши ва бошқарув фаолияти самарадорлигини оширишда менежмент комплекс усулларининг аҳамияти. Замонавий менежментнинг ҳуқуқий усуллари. Менежмент фаолиятининг самарадорлигини оширишда менежмент усулларининг аҳамияти.

  1. Маъмурий-буйруқбозлик тизими шароитда давлат қандай принципларга асосланиб бошқарилган?

Амир Темур ва темурийлар замони давлатчилик сиёсати, бошқарув тизимини кўриб чиқмоқчи эканмиз, давлат, давлатчилик моҳиятида муайян бир макон ва жамиятда мавжуд турли имкониятларни шу ерлик халқ манфаати йўлида юзага чиқарувчи ташкилотчилик ётганини эслатиб ўтиш ғоятда муҳимдир. Зеро, давлат асослари, давлатчилик ҳар бир жамият ва халқ «бошига бир марта битилган бўлади». Шу маънода ўзбек давлатчилиги милоддан аввалги 1-мингйилликнинг биринчи ярмидан ўз тарихини бошлаб то Амир Темур давлатимиз тепасига келгунга қддар деярли 2100 йиллик тараққиёт йўлини босиб ўтганди. Бу улкан давр ичида давлатимиз бошқарувига турли сулолалар (бугунги тилда айтганда сиёсий партиялар) келиб кетди. Уларнинг фаолияти турли замонларда, турли объектив-субъектив шарт-шароитларда турлича кечди. Биз мазкур масалага урғу бераётганимизнинг бир неча сабаби бор.


Биринчидан, биз Амир Темур давлати, Темурийлар давлати каби кенг тарқалган тушунчаларга қаршимиз. Зеро, давлатчилик асослари ягона бўлади. Демак, Амир Темур давлати эмас, ўзбек давлатчилигининг Амир Те­мур бошқарган босқичи дейилса ҳар тарафлама ҳақиқатга мос тушади.
Иккинчидан, Амир Темур давлати тушунчаси давлатчилигимизнинг ҳам унгача бўлган, ҳам ундан кейинги тараққиёт йўлини узиб қўяди (бу фикр бошқа сулолавий давлатларга ҳам тегишли, албатта). Бу ўз ўрнида, бир томондан, тарихни сохталаштирса, иккинчи томондан, давлатчилигимиз тарихидаги босқичий жараёнлар, масалан, яна ўша Амир Темур даври моҳиятини англашни қийинлаштиради. Зеро, ҳатто соф илмий нуқтаи назардан олганда ҳам мушоҳада жараёнда кузатилгандагина тўлиқланади, хулоса учун имкон яралади.
Учинчидан, биз ўзбек давлатчилиги моҳияти ва имкониятлари ҳақида қанчалик сўзламайлик, агар унинг амалий ифодасининг гувоҳи (бугунги кун нуқтаи назаридан эса қурувчиси) бўлмас эканмиз, гап-гаплигича қолаверади. Шу маънода Амир Темур даври давлатчилигимизнинг моҳияти ва имкониятлари кўламини амалда юзага чиқариб берганлиги билан ҳам ғоятда муҳимдир (албатта, ўз даври шароитида).
Шундай қилиб, Амир Темур даврига қадар ўзбек давлатчилиги 2100 йиллик тараққиёт йўлини босиб ўтган экан, шунга кўра биз биринчи хулосани қилишимиз мумкин. Амир Темур даври давлатчилик тизими муайян бир ўтмишга, анъаналар, тажрибалар, сабоқлар, қонуниятларга асосланган ҳолда ташкил қилинган. Шу ерда ақли савол туғилади: бу ўтмиш йўл қонуниятлари, тажрибалари, яъни давлатчилик асослари нималарда ўз аксини топганди ва Амир Темур давлатимизга раҳбарлик қилган йиллари уларга қандай муносабатда бўлинди? Саволни шу тариқа қўйиш ниҳоятда муҳим. Зеро, бизнинг тушунчамизда давлат арбоби, сиёсатчи салоҳияти (ва бундан келиб чиқадиган буюклиги), энг аввало, унинг давлатчилик асосларини нечоғлик теран англаб олиши ва амалда унга риоя эта билиши билан белгиланади. Бу ғоятда оғир вазифадир.
Ўзбек давлатчилигининг Амир Темур даврига қадар шаклланиб замонлар синовидан ўтган асослари қуйидагилардир:

1. Давлат ўз вазифасини бажармоғи учун, энг авва­ло, сиёсий жиҳатдан мустақил бўлиши керак.


2. Давлат ва жамият сиёсий яхлитлиги бузилмаслиги керак.


3. Давлат ва жамият муайян бир қонунлар, тартиблар, мафкура асосида бошқарилмоғи лозим.


4. Бошқарувнинг турли табақалари, йўналишлари, соҳаларини мувофиқғшнтириб турувчи маьлум бир тизим шаклланган бўлиши даркор.


5. Жамиятда ижтимоий-иқтисодий муносабатлар аҳволи (тараққиёти) давлат диққат марказида турмоғи лозим.


6. Фан ва маданият равнақи тўғрисида доимий қайғуриш давлат аҳамиятига молик қатьий сиёсат сифатида қаралмоғи лозим.


7. Ҳар бир давр шарт-шароити, тартибларига кўра давлат жамият ички тараққиёти масалаларини ташқи дунёда мавжуд омиллардан фойдаланган ҳолда ҳам ҳал этиб бориши даркор.


8. Давлат гепасида турган кучлар ўтмиш, замона ва келажакни теран тафаккур, қатъий иймон, ғоятда юксак маънавиятпарварлик ва миллатпарварлик ила англамоғи керак.


Мазкур саккиз асос қонуният сифатида шаклланган эди. У ёки бу замонда улардан фойдаланилдими ё йўқ, бу бошқа масала. Бироқ Амир Темурнинг ўзбек давлатилиги тарихида тутган буюк ўрни шундаки, у ўзининг бутун фаолияти мобайнида ана шу асосларни рўёбга чиқара олди.





  1. Бозор иқтисодиёти шароитида Ўзбекистонда давлатни бошқариш учун қандай принциплар асос қилиб олинган?

Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгандан кейин Республика ва унинг халқи манфаатларига мувофиқ келадиган мустақил ижтимоий-иқтисодий сиёсатни ўтказиш имконияти туғилди.
Республиканинг ташқи дунёдан бир асрдан ортиқ вақт мобайнида ажралиб қолганлигига барҳам берилди. У халқаро ҳуқуқнинг тенг ҳуқуқли субъекти бўлди. Бу эса жаҳон меҳнат тақсимотида асосий ўрин тутади.
Шу билан бирга чинакам иқтисодий мустақилликка эришиш йўлида бир қанча объектив қийинчиликларни енгиб ўтиш, СССРнинг парчаланиши натижасида якка ҳокимлик тизимидан мерос бўлиб қолган муаммолар мажмуини ҳал этиш лозим бўлади. Айни пайтда ёш мустақил давлатнинг шаклланиши ва қарор топишида муқаррар равишда вужудга келадиган бир қатор янги муаммолар ҳам пайдо бўлди.Ўтиш даври муаммоларнинг йиғинидиси ва хусусиятлари бир вақтнинг ўзида қатор ғоя, мураккаб ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал этишни тақозо қилади. Авваламбор, бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик усулларининг ва директив режалаштиришнинг салбий оқибатларини тугатиш, иқтисодий ва молиявий вазиятларнинг барқарор бўлишини таъминлаш зарур.
Республика иқтисодиётининг тармоқ ва ҳудудий тузилмасини тубдан қайта қуриш “Иттифоқ ихтисослашуви” натижасида ишлаб чиқарувчи кучларни ривожлантириш ва жойлаштиришда йўл қўйилган номутаносибликларни тугатиш, халқ хўжалигининг хом ашёга йўналтиришганликдан мутлақо воз кечиш, янги мустамлакачиликдан иборат иқтисодий қарамлик занжирини парчалаб ташлаш лозим.
Энг муҳими, қатъият ва изчиллик билан бозор муносабатларига ўтиш, жамиятни куч-қудрат ва бойликлардан самарали фойдалнишини, халқ хўжалигининг барқарор ривожланишини, республиканинг турмуш даражаси юксак бўлган, иқтисодий тараққий этган мамлакатлар қаторига олиб чиқишни таъминлайдиган қудратли иқтисодий негизни вужудга келтираётган давлатчиликнинг мустаҳкам пойдеворини барпо этиш керак. Албатта, мазкур муаммоларни дарҳол, бир зумда ҳал қилиб бўлмаслиги равшан. Бунинг учун анча узоқ давр, аниқ мақсадни кўзлаб фидокорона меҳнат қилиш, энг муҳими, иқтисодий ислоҳотларнинг аниқ-равшан, амалий дастури бўлиши зарур. Республикада шундай дастур бор ва у изчиллик билан амалда жорий қилинмоқда.
60-йиллардаёқ иқтисодиётда зиддиятлар кучайиб бораётганини, амалдаги хўжалик юритиш механизми мазкур зиддиятларни бартараф этишга ноқобиллик яққол намоён бўла бошлаган эди. Иқтисодиётнинг ривожланиши сурати кескин пасайди. Унга бўлган сарф-харажатлар орта борди. Моддий бойликлар ва маблағлар тақчиллиги аниқ кўриниб қолди. Иктисодий воситалар ва омиллар амалда ишламади. Ишлаб чиқаришни техникавий ривожлантиришда ва аҳоли турмуш даражасида ғарб мамлакатларидан анча орқада қола бошланди. Натижада иқтисодиёт батамом издан чиқиб, моддий ва маънавий маблағлар тақчиллигини ўсиши, ташқи қарзларни ўсишга олиб келди. Энг асосийси шу бўлдики меҳнатни рағбатлантириш тизими бузилди. Бўндай ҳолатлар одамларнинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатди. Кишиларда боқимондалик кайфиятини келтириб чиқарди.
Собиқ тизимдан Ўзбекистонга қолоқ ва қарам иқтисодиёт мерос бўлиб қолди. Ана шундай шароитда Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтиш йўлини танлади. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг ҳамма мамлакатлар учун умумий қонун-қоидалари мавжуд, бундай қоидаларга амал қилмасдан туриб бозор иқтисодиётига ўтиш мумкин эмас. Жумладан мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, уни турли мулк шаклларига айлантириш, рақобат муҳитини вужудга келтириш, нархларни эркинлаштириш ва бошқалар. Шу билан бирга ҳар-бир мамлакат бозор иқтисодиёти сари борар экан ўз имкониятларини, ўз хусусиятларини ҳисобга олмасдан бирор-бир мамлакатни моделини кўр-кўрона кўчириб олиш мумкин эмас.

Ўзбекистон иқтисодиётига хос бўлган хусусиятларни қўйидагича кўрсатиш мумкин:



Ўзбекистон иқтисодиёти собиқ СССР давридаёқ хом-ашёга асосланган иқтисодиётга айлантирилган эди. Ўзбекистон СССРнинг пахта базаси эди, четга тайёр маҳсулот эмас, фақат хом-ашё чиқаришга ихтисослаштирилган эди. Хом-ашё ниҳоятда арзон нархларда сотилар, мамлакатга четдан келтириладиган тайёр маҳсулотлар анча қиммат эди. Ўзбекистонга четдан келтириладиган маҳсулотларни чеки йўқ эди, ҳаттоки истеъмол моллари озиқ-овқат, кийим-кечакларнинг ҳам асосий қисми четдан келтирилади. Узбекистон ўз эҳтиёжларини 60 фоиздан кўпини четдан келтириладиган маҳсулотлар ҳисобига қондирилади;
Ўзбекистон иқтисодиёти бир томонлама ривожлантирилди, яъни пахтачилик асосий тармоқ бўлиб, пахта яккаҳокимлиги ҳукмронлик қиларди. Бу эса мустақилликка эришгач бир қатор қийинчиликларни келтириб чиқаради. Четдан жуда куп нарсаларни келтириш жуда қимматга туша бошлади. Шуни ҳисобга олган Ўзбекистон ҳукумати том маънодаги иқтисодий мустақилликка эришиш сиёсатини тутди. Жумладан дон, нефть мустақиллигига эришиш, кейинчалик бошқа маҳсулотларни ҳам четдан келтиришни кескин камайтириш вазифалари қўйилди. Бунинг учун ишлаб чиқаришнинг таркибий (структура) жиҳатидан бутунлай ўзгартириш лозим эди. Натижада саноатда янги тармоқлар энергетика ва маинасозлик тармоқлари жадал ривожлантирилди. Республика дунёда йигирма саккизинчи давлат сифатида автомобиллар қурилиб, ишга туширилди. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг қурилиши мамлакатга нефт мустақиллигига эришиш имконини берди. Республика қишлоқ хўжалигида ҳам чуқур таркибий ўзгаришлар амалга оширилди, пахта якка ҳокимлигига бархам берилди. Илгари пахта учун ажратилган майдонларни бир миллион гектардан ортиқ майдон ғалла ва бошқа экинларни экишга ажратиб берилди. Эндиликда Республика учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлган ғалла мустақиллигига эришилди. Бу соҳадаги сиёсат изчил амалга оширилмоқда, бошқа маҳсулотларни ҳам четдан келтириб кескин камайтирилмоқда.
Ўзбекистонга хос бўлган хусусиялардан яна бири республикадаги демографик вазиятдир. Республикада аҳолининг табиий ўсиши анча юқоридир, жумладан ҳозир ҳам йилига аҳоли (2001 йилда) 200-230 минг кишига кўпаймоқда, аҳолининг асосий қисми (60 фоизи) қишлоқларда яшайди, аҳолининг ярмини 18 ёшгача бўлган ёшлар, болалар ташкил этади. Аҳолининг кўпайиши бир қатор социал масалаларни, ишсизлик муаммоларини яна ҳам кескинлаштиради. Халқимизга хос хусусиятлардан бири ўзи туғилиб ўсган жойда яшашга мойилликнинг кучлилигидир, бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юриш (миграция) кучли эмас.
Ўзбекистон иқтисодиётига таъсир кўрсатадиган омиллардан бири. Ўзбекистон сув йўлларига, юк ташиш портларига узоқ жойлашганлигидир. Дунёда бошқа мамлакатлар билан қилинадиган савдо-сотиқнинг (юкларни ташишни) 60 фоиз сув йўллари орқали амалга оширилади. Шу мақсадда республикада йирик денгиз портларига чиқишга ҳаракат қилмоқда.
Download 33,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish