2. Бошқарув қарорларига қўйиладиган талаблар. Бозор муносабатлари мезонида бошқарув қарори менежментнинг бош омили хисобланади, кайсики унда корхона, тармоқ тараккиётининг бутун иқтисодий ва ижтимий муаммолари кесишадиган ва бир жойда тўпланади. Бошқарув қарорларининг самарасига бир қатор омиллар таъсир кўрсатади:
Рахбариятнинг ёки гурухнинг шахсий сифатлари;
Қарорни ишлаб чиқишдаги шароитнинг ахборот таъминоти;
Ташкилий харақтер омиллари (қарорни ишлаб чиқишда мутахассисларни таклиф қилиш, усуллар тизими ва қабул қилинган қарорни бажарувчиларга етказиш шакли, назорат тизими ва х.к.);
Техник омиллар (ЕХМ техник воситаларидан фойдаланиш ва х.к.);
Қарорни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалга оширишдаги вақтинчалик омиллар.
Бундан келиб чиққан холда бошқарув қарорларига асосий талаблар қуйидагилардир:
Қабул қилинадиган қарорнинг демоқратлиги;
Илмий асослаш;
Аниқ юналганлик;
Аниқ юналтирилганлик;
Вақт бўйича кискалик ва конкретлик;
Қарорни бажариш оперативлиги.
3. Бошқарув қарорларини тайёрлаш жараёни ва қабул қилиш босқичлари. Менежмент амалиётида бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва амалиётга қўллашнинг кўплаб шакл ва методлари йиғилган. Саволлларнинг мураккаблиги ва мазмунига караб, бошқарув қарорларини тайёрлаш ва қабул қилишда, иқтисодий тахлил, эқспорт бахоларни каби усуллардан фойдаланишдан рахбар фаолият харакатинниг кетма-кетлигини умумий схемаси мавжуд, уни билиш конкрет қарорлини кўриб чиқишга ёрдам беради. Қарор қабул қилишдан олдин рахбар қуйидагиларни аниқлаб олиш шарт.
Харакат максади ва унга эришиш йўллари.
Менежментга қарорларни қабул қилиш хос, чунки хар бир рахбар фаолияти, у қабул килган қарорларда акс этади. Бошқарув қарорлари жамоа демоқратияси ва ўзини бошқариш принципи асосида коллеқтивни қарор қабул қилишда катнашувида амалга ошади. Ўзини бошқариш асосида ишлаб чиқариш кучларининг бирлаштириши ва улар фикрларни ривожига олиб келади.
Ташкилот фаолияти билан боғлиқ бошқарув қарорлари бевосита рахбар томонидан ишлаб чиқилади, бу қарорлар ташкилот мезони ва қонунчиликка зид келмаслиги керак. Жамоа «совети» қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқилишининг барча босқичларида фаол иштирок этади. Хар бир муракаб қарорларни қабул қилиш жараёни ўз ичига қуйидагиларни олади:
Максадни аниқланиши, муаммони тушуниш ва керакли ахборотни йигиш;
Йигилган ахборотни классификация қилиш, тахлил қилиш ва бахолаш, яъни ахборотни қайта ишлаш;
Қарорларни турли вариантларини ишлаб чиқиш;
Вариантларни тахлил қилиш, мухокама қилиш ва бахолаш;
Охирги ва оптимал вариантни қабул қилиш;
Хар бир қарорни керакли шаклда хужжатлаштириш;
Қарорларни мухрлаб қуйиш;
Қарорни бажарувчига қўйилиши;
Қабул қилинган қарорлар бажарилишини ташкил қилиш;
Қарорни бажарилишини назорати ва хисоби.
Хар бир босқични кўриб чиқамиз:
Биринчи босқичда коллеқтивдаги ижтимоий-иқтисодий жараёни тахлил қилиш асосида амалга ошади. Бу босқичда рахбар ва коллеқтив орасидаги ўзаро муносабатига боғлиқ, рахбарни бу босқичда ишлаб чиқариш ўзлуқсизлигини таъминлаш максадида рахбар ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ечишга катта эътибор бериши керак;
Иккинчи босқичда йигилган ахборот классификацияланади, тахлил қилинади ва бахоланади. Бу босқич мураккаб жараён булби малака, билим ва тадбиркорликни талаб килади;
Учинчи бокичда ахборотни йигиш давом этиб, унинг хакикий имкониятлари бахоланиб, бир неча ўзаро алмашувчан вариантлар, ъни алтернативалар ишлаб чиқилади. Алтернатив вариантлар масъул шахслар томонидан ишлаб чиқилиб бевосита рахбар назорати остида бўлади.
Тўртинчи босқичда алтернатив қарорларнинг тахлили ва хар томонлама мухокамасида қарорлар ишлаб чикиилади. Қанчалик алтернатив кўп бўлса, шунчалик қарорни оптимал вариантини тайёрлаш самарали бўлади. Бошқарув қарорларнинг турли вариантларини тахлил ва бахолаш одатда уларнинг тахлили ва хисобини ЭХМда таққослаш орқали келади. Кейин диққат билан хар бир вариантнинг бахосини кўриб чиқишади, шунинг асосида охирги ва оптимал вариант танланади. (5-босқич);
6-7- босқичларда, шунингдек кам аҳамиятииятли мазмунга эга бўлган, танланган қарорни аниқ тасвир бериладиган босқичдир. Бу жараёнда хужжатнинг икки қисми кўриб чиқилади.: аналитик ва конструктив. Аналитик қисмида муаммони келиб чиқиш сабаблари, консруктивликда эса муаммони ечиш учун воситалар ва ресурслар, асосий йўллар ва услублар қурилади. Қарор ишбилармон хусусиятига эга бўлиши керак. Бошқарув қарорлари амалиётда умумий сўзлар билан кўпинча ишланади (мажбур қилмоқ, талаб қилмоқ, кўрсатмоқ, назарда тутмоқ ва х.к.).
Охиги ва энг зарур босқич бу 8.3. ва 10 босқичлар бўлиб, улар қабул қилинган қарорни батафсил жараёнини ташкил этиш билан бевосита боғлиқдир. Бошқарув қарорларини тайёрлаш ва қабул қилиш жараёнини аниқ тизимли ёндашишни назорат қилишни талаб килади:
ахборотнинг ягона комплекс тизимини яратиш. У ишлаб чиқариш жараёнининг таркибий қисмларини камраб олади, ўз вақтида ва аниқ корхонанинг иқтисодий. Ижтимоий-психологик ахволини тавсифлаш;
алохида булмаган ва шу билан биргаликда барча вариантли ечимлар тахлили;
ишлаб чиқаришга таъсир киладиган кучларни аниқлашгина эмас, балки улар самарадорлигини хам;
тахлил қилиш учун оператив, хисоб-қитоб ва статистикадан фойдаланиш (схемага каралсин).