1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


Бошқарув қарорларини (оптимизасиялаш) усуллари ва уларни бажарилишини ташкил этиш



Download 0,89 Mb.
bet28/94
Sana22.04.2023
Hajmi0,89 Mb.
#931146
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   94
Bog'liq
1-Ìàâçó. “Ìåíåæìåíò” ôàíèíèíã ïðåäìåòè, ìàçìóíè âà âàçèôàëàðè

4. Бошқарув қарорларини (оптимизасиялаш) усуллари ва уларни бажарилишини ташкил этиш.
Бошқарув қарорларининг асоси деб оптимал вариантга энг якин бўлган, энг зур вариант қабул қилинади. Бу вариант мехнатни, молиявий-техник ресурсларни ва вақтни энг кам сарф қилинган холда, корхонадаги мавжуд холат хақидаги мантикий ахборотларни йигиб, тахлил қилиш орқали келиб чиқади.
Оптимал қарорни ёки унга якин қарорни танлашда керакли усул ва услубни қўллаш даркор. Бошқарув амалиётида қарорларни қабул қилиш ва улар билан ишлашнинг қуйидаги усуллари мавжуд:

  • тизимли-иқтисодий ва ижтимоий тахлил, статистик жавоблар ва бахолар усули;

  • вариантли қаторларнинг, яъни режа - ишлаб чиқариш каби моделларни тахлили, ривожланиш тенденсияларини ва ишлаб чиқаришнинг мавсумий харақтерини аниқлаш усули;

  • тажриба жавобларини статистик тахлилини ўз ичига олган, тажрибавий моделлаштириш усули. Ечилаётган муаммоларни, жараёнларни моделлаштириш усули, ЭХМ ва иқтисодий-математик методлар орқали бажарилса, хўжалик юритувчи субйектнинг фаолиятидаги камчилик ва ютуклари оптимал равишда кўзатиш мумкин;

  • математик дастурлаш усули;

  • максадларни бахолаш ва кутилаётган хавф назарияси усули. Бу усул уқитиш ва мотивасия назариясини хисобга олиб табиатни улчаш ва башорат қилиш учун ишлатилади;

  • моделлаштириш ва тадбиркорликка оид уйинлар усули. Бу усул ЭҐМ ишлатилишини такозо этади;

  • Ноаниқлик шароитида индивидуал қарор қабул қилишга хар-хил ёндашишларни ўз ичига олган кидиришлар назарияси;

  • харажатлар усули. Бу усул яъни, ахборотлар йигиш, тахлил қилиш ва ишлатиш жуда кўп маблаг талаб этади, бунда бошқарувчи агар бу усул оптимал жавоб топишга ёрдам берса харажатлар олдида тухташи керак эмас;

  • номаълум ва ноаниқ вазиятларни бахолаш ва тахлил қилиш, одатда, мавжуд ишончли маълумотлар орқали амалга оширилади. Бу холда қабул қилинадиган қарор корхона ўз олдига куйган максадга боғлиқ. Баъзан қарор қабул қилиш иқтисодий-ижтимоий тизимининг ривожланиш қонуниятига ва тенденсияси, шунингдек тахлилий хисоб-қитоблар асосида амалга ошириш мумкин бўлади. Бошқа холларда албатта муаммонинг чукур тахлили ва хар томонлама бирлашуви керак бўлади, яъни муаммонинг турлича караб керакли тахлил ва хисоб-қитоблар утказилади;

  • қарор қабул қилиш жараёнини соддалаштириш бошқарув жараёнидаги мехнат доирасини пасайтиради. Агар тизимли тахлил доимо утказилса, қарорларни ишлаб чиқиш усули борган сари соддалашиб аниқ холатга келади. Соддалашган холдаги қарорлар қабул қилиш ва уларнинг самарасини бахолаш кўпинча корхона фаолиятининг тахлили такрорланувчи холатида қўлланилади.

  • мутахассислар бахоси, мутахассислар тахлили асосида олинади. Бу нарса хатоларни олдини олиш учун қилинади. Шундан сунг мутахассислар мавжуд мавжуд қарорлар руйхати мавжуд фикрлар, таклифлар ва хулосалар билан танишиб чиқадилар ва ўзларининг якуний хулосаларини этадилар;

  • Бир гурух мутахассилар томонидан қандайдир кийин муаммони ижодий мухокама қилиш. Бу усул жамоа тажрибалари ва жамоанинг билимлари Бошқарувнинг ечимларига асосланиши ва шу билан бирга яхши ғояларнинг йўзага келишига мухит яратиш хамда мухокамадаги иштирокчиларнинг яхши танланганлиги алтернатив ечимни топишга ва муаммони тўғри хал қилишга катта таъсир кўрсатади.

Қабул қилинган қарорларнинг максадга мувофиқ холда бажарилиши учун ишлаб чиқариш жараёнида махсус максадга юналтирилган дастурлар, тармоқли графикларни, матрисали бошқарув тизимини ишлаб чиқариш зарур. Бу маросимларнинг 3 та гурухга ажратиш мумкин:

  1. Қарорларни ўз вақтида бажарувчиларга етказиб бериш;

  2. Қадрлар ва ресурслар оптимал жойлаштириш оператив захираларни шакллантириш;

  3. Қарорларни бажарилишини назорат қилиш.

Биринчи гурух маросим. Қарорларни ўз вақтида бажарувчиларга етказиб бериш. Бу ерда уни ўз холига ташлаш мумкин эмас. Қарорларни бажарувчиларга бир ой-икки ойда етиб боришини кўзатиш мумкин. Бу холда у ўз фаоллигини ва мазмунини юкотади. чунки у кеч етиб боради.
Бажарувчиларнинг фикрларини кенг тарқалган шаклларидан бири уларни қарор қабул қилишга жалб шилиш. Шу асосда ишлаб чиқаришнинг иштирокчилари қарор консепсияси ва масалалар ечимлари билан танишадилар. Баъзан шу максадда ишлаб чиқариш новаторлари ва сардорларидан комиссия тўзилади. Келгусидаги ижро этувчилар қарорларни тайёрлашда иштирок этишади ва бу ечимларни хақиқатга якинрок қилишади. Чунки улар ишлаб чиқариш жараёнини четдагиларга караганда яхшироқ билишади.
Шунингдек, коллеқтив ишчиларининг мухкамада, семинарларда, ёки лойиха режалаштирини қабул қилишда катнашишганида ижобий натижаларга эришадилар. Лекин, бу коллеқтилилик факатгина айрим шартлар бажарилганда амалга оширилади. Качонки яккабошчилик ва аниқ персонал жавобгарликка эга бўлганда..
Иккинчи гурух маросими - бу қадрлар ва ресурслар манёври шунингдек оператив резервлар. Хар бир ечим моддий таъминотга мухтож бўлиб, одамларнинг қайта орийентасияси ва уларнинг қайта тайёрлашга ва алмаштиришга тўғри келади.
Шунинг учун ишлаб чиқаришдаги йирик дастурларнинг реализасияси ва ишлаб чиқаришни қайта қуриш ишларининг услуб ва формаларини кескин ўзгаришига олиб келади. Бу қадрлар структурасига хам таъсир кўрсатади.
Учинчи маросимлар гурухи - бу назорат, яъни чукур малакали тахлил. Тизимли назоратсиз юқори натижаларга эришиб булмайди. Бошқарувнинг юқори даражасида, бундай назоратни ташкилот аниқ максадга ва керакли механизмга эришиш учун талаб к


Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish