Узоқ муддатли ва стратегик режалаштириш. Уларнинг ўртасидаги асосий фарқлар.
Узоқ муддатли режалаштиришда режалаштирувчи субъект бўлиб вазирликлар ҳисобланади.Ушбу ҳол бу ишларнинг етарли даражада самарали эмаслигидан далолат беради.Вазирликлар бу ишлар учун етарли имкониятлар, стратегик объектив маълумотлар ва вақтга эга эмас едилар.Булардан ташқари жойлардаги корхоналарнинг ўзига ҳос хусусиятларини тўлиқ ҳисобга олмас едилар. Шу сабабли режалаштиришнинг абъективлиги паст бўлиб, натижалар ҳам кўнгилдагидек бўлмасди. Режа «қаттиқ кўрсатма» сифатида шаклланарди, бунда стратегик режалаштиришнинг асоси бўлмиш-режанинг адаптивлигини инкор қилинарди. Бу узоқ муддатли режалаштиришнинг стратегик режалштиришдан муҳим, лекин асосий фарқи эмас. Асосий фарқи-келажакни талқин қилишда.
Узоқ муддатли режалаштириш тизимида келажак ривожланишнинг тарихан шаклланган тенденсия экстрополяция айтиб берилади.Корхона раҳбарлари одатда келажакда фаолият натижалари ўтган даврга нисбатан албатта яхшиланади деб ёндашишади ва бу нарса режанинг асосланиши бўлиб ҳисобланади.
Стратегик режалаштириш тизимида эса келажакда албатта ўтган даврга нисбатан яхши бўлиши керак деган таҳмин қилинмайди. Шу сабабли стратегик режалаштиришда корхона келажагининг таҳлилига катта эътибор берилади. Унинг асосий вазифаси бўлиб мавжуд тенденсияни ўзгартирувчи шарт-шароитлар, имкониятларни аниқлаш ҳисобланади. Бу таҳлил рақобат курашида корхона ўрнининг таҳлили билан тўлдирилади.
Стратегик бошқариш евалюцион йўл билан стратегик режалаштиришдан пайдо бўлган,яъни стратегик режалаштириш унинг моҳиятли асосини ташкил етади.У принспиал янги стратегияларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган қийинчиликларга дуч келаётган фирмаларда борган сари катта қизиқиш уйғотмоқда. Стратегик бошқаришнинг моҳиятини кенгроқ тушуниш учун тижорат ва нотижорат корхоналарининг ташкилий «ҳулқи»га эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқдир. Бу жуда муҳимдир. Чунки ташкилий «ҳулқ»стили билан бошқариш кўринишлари ўртасида узвий боғлиқлик бор.
Ташкилий «ҳулқ» стили асосан икки хил кўринишда бўлади:
Ўсишга асосланган (инкременталистли).
Бунда «эришилган»дан келиб чиққан ҳолда мақсадни қўйиш билан изоҳланади ва мавжуд (шаклланган)ҳулқ стилидан минимал оғишга қаратилган (корхона ичида ҳам,ташқи муҳит билан муносабатларда ҳам). Бу консерватив стил бўлиб,йирик тармоқ корхоналари бунга амал қилишади.
Бу ўзгаришларга, келажакдаги хавфларни энгишга ва янги имкониятларга интилиш билан изоҳланади. Бунда кўп сонли муқобил стратегияларни ишлаб чиқиш ва улардан оптималини танлаб олишда бошқариш ечимлари кенг изоҳланади. Ишбилармонликка асосланган корхона давомий ўзгаришлар занжирига интилади. Чунки бўлажак фаолиятининг самарадорлигини ва муваффақиятини шунда деб билади. Бу агрессив стил бўлиб, ўсишга ва ривожланишга қаратилган. Бунга фаолият самарадорлиги бевосита бозор синовлари билан боғлиқ бўлган тижорат корхоналари амал қилишади.
Стратегик корхонанинг мақсади ва ташқи муҳит муносабатларига бевосита боғлиқдир.
Келажакда корхонанинг мақсадларига эришишини таъминловчи потенсиал стратегик бошқаришнинг натижавий маҳсулотларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бунда кириш элементлари: ҳом-ашё, молиявий ва одамлар ресуриси, маълумотлар: чиқиш элементлари: ишлаб чиқарилган маҳсулот, кўрсатилган хизматлар, ижтимоий ҳулқ-атвор қоидаларидир.
Стратегик бошқаришнинг Яна бир маҳсулоти бўлиб ташқи муҳитда содир бўладиган ўзгаришларга корхонанинг сезгирлигини таъминловчи ички тузилма ва ташкилий ўзгаришлар ҳисобланади.
Шундай қилиб стратегик бошқариш фаолияти стратегик нуқтаи назарларни таъминлашга йўнатилган, у эса ўз навбатида ўзгарувчан шароитларда корхонанинг узоқ муддатли фаолият кўрсатишини таъминлайди.
Тижорат корхонасида стратегик муаммолар билан шуғулланувчи раҳбар доимий фойда потенсиалини таъминлайди.
Унинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
корхорнада стратегик ўзгаришларни амалга ошириш;
стратегик ўзгаришларга олиб келувчи ташкилий архитектоникани ишлаб чиқиш;
стратегик ўзгаришларни амалга оширувчи кадрларни танлаш ва тарбиялаш.
Стратегик бошқаришдан фарқли равишда тезкор бошқариш корхона мақсадларига эришиш учун мавжуд бўлган стратегик позициядан фойдаланиш билан шуғулланади. Тижорат корхонасида тезкор бошқариш масалалари билан шуғулланувчи раҳбар фирма потенсиалини реал фойдага айлантирилиши лозим.Унинг вазифалари қуйидагилар иборат:
умумий тезкор масалаларни аниқлаш;
мойиллик, координация ҳамда бўлинма раҳбарлари ва ижрочиларни назорат қилиш.
Тижорат корхоналарни бошқариш тизими бири иккинчисини тўлдирувчи иккита бошқариш фаолиятини ўз ичига олади-стратегик бошқариш (корхонанинг келажакдаги потенсиалини ривожлданиши билан боғлиқ) ва тезкор бошқариш (мавжуд потенсиални фойдага айлантириш билан боғлиқ). Стратегик бошқариш тадбиркорлик ташкилий «ҳулқ»ни талаб қилади, тезкор бошқариш эса ўсиш «ҳулқ»га асосланади.
Стратегик бошқариш тизими бири иккинчисини тўлдирувчи иккита кичик тизимдан иборат.
Корхона стратегиясини таҳлил етиш ва режалаштириш;