1. “Макроиқтисодиёт” фанининг шакл-ланиши тарихи, предмети ва объекти.
Макроиқтисодий назариянинг икки кўриниши ўзаро фарқланади:
позитив макроиқтисодиёт;
норматив макроиқтисоиёт.
Позитив макроиқтисодиёт реал иқтисодий ҳодисаларни ва уларнинг алоқадорликларини ўрганади.
Норматив макроиқтисодиёт қайси шароитлар ёки жиҳатлар мақбул ёки номақбул эканлигини белгилайди, ҳаракатнинг аниқ йўналишларини таклиф этади.
1. “Макроиқтисодиёт” фанининг шакл-ланиши тарихи, предмети ва объекти.
Иқтисодий назариянинг икки мустақил бўлими сифатида макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт фанларининг предметларини фарқлаш лозим.
Микроиқтисодиёт предмети бўлиб “белгиланганган” иқтисодий шарт-шароитларда уй хўжаликлари ва фирмалар даражасида иқтисодий қарор қабул қилиш механизми ҳисобланади. Микроиқтисодий таҳлил объекти бўлиб алоҳида товарлар бозорлари, ресурслар бозорлари, улардаги талаб ва таклиф ҳисобланса макроиқтисодиётда миллий иқтисодиёт даражасида меҳнат, пул, товарлар ва хизматлар бозорларининг ўзаро муносабатлари ва ўзаро таъсири таҳлил қилинади..
1. “Макроиқтисодиёт” фанининг шакл-ланиши тарихи, предмети ва объекти.
Макроиқтисодиёт ялпи ишлаб чиқаришининг барқарор ўсишини, ресурсларнинг тўлиқ бандлилигини, инфляциянинг паст суръатларини ва тўлов балансининг мувозанатини таъминлаш нуқтаи назаридан мамлакат иқтисодиётини яхлит, бутун ҳолда тадқиқ қилади ва уни макроиқтисодий тартибга солишнинг иқтисодий механизмларини ўрганади.
Макроиқтисодиёт предметида ўзаро боғлиқ қуйидаги жиҳатларни ажратиб кўрсатиш лозим:
миллий иқтисодиёт;
давлат томонидан иқтисодий сиёсатини юритиш ва иқтисодиётни тартибга солиш;
жаҳон хўжалиги доирасида миллий иқтисодиётни бошқа мамлакатлар иқтисодиёти билан ўзаро муносабатлари масаласи.
Иқтисодий назариянинг асосий масалалари ва таркиби
Иқтисодий назариянинг масалалари
Иқтисодий назариянинг бўлимлари
Микроиқтисодиёт
Истеъмолчилар бозордаги талаб ҳажми ва таркибини қандай белгилайдилар?
Ишлаб чиқарувчилар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва усулларини қандай аниқлашади?
Бозор баҳоси қандай ташкил топади?
Милдлий даромад қандай тақсимланади?
Давлат ишлаб чиқариш омилларини тармоқлараро тақсимлаш ва миллий даромадни индивидлараро тақсимлашда иштирок этиши керакми?
Истеъмолчи талаби назарияси
Маҳсулот ишлаб чиқариш ва таклиф этиш назарияси
Тармоқ ва умумий иқтисодий мувозанат назарияси
Ишлаб чиқариш омиллар баҳосини шакллантириш назарияси