1-мавзу. Криминология предмети, вазифалари ва тизими


Жиноятларни профилактика қилиш турлари



Download 372,48 Kb.
bet25/65
Sana21.02.2022
Hajmi372,48 Kb.
#74451
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   65
Bog'liq
1 мавзу

7.3. Жиноятларни профилактика қилиш турлари

Жиноятлар профилактикаси умумий тушунчасининг таъри­фи ва таркиби уни таснифлаш муаммоси билан узвий боғлан­ган. Ҳуқуқий, шу жумладан криминологияга оид адабиётларда бундай таснифлашнинг ҳар хил вариантлари таклиф қилинган, лекин бу масалага нисбатан бир хил ёндашув ҳали ишлаб чиқилмаган.


В.Ф.Зудин профилактика муаммоларига глобал даражада ён­дашиш ва унинг алоҳида доктринасини ишлаб чиқишни таклиф қилади. Унинг фикрича, ғайриижтимоий ҳодисаларни ижти­моий профилактика қилиш назарияси ва амалиёти қуйидаги уч йўналишда ривожланиши лозим:
- урушлар, экологик мувозанатнинг бузилишига қарши қара­тилган ғайриижтимоий ҳодисаларни глобал даражада профи­лактика қилиш тўғрисидаги таълимотнинг шаклланиши;
- ижтимоий профилактика умумий назариясининг шаклла­ниши;
- ғайриижтимоий ҳодисаларни ижтимоий профилактика қи­лиш муаммоларини илмий билимларнинг турли тармоқлари ва профилактика фаолиятининг шарт-шароитларига кўра тоифа­лаштириш (давлат-ҳуқуқий, ахлоқий, культурологик ва бошқа йўналишлар).43
Г.А.Аванесов ўзининг «Криминология ва ижтимоий профи­лактика» китобида ижтимоий профилактика концепциясини ил­гари суради. Унинг фикрига кўра, фан сифатидаги ижтимоий профилактика салбий ҳодисалар тўғрисидаги умумий таъли­мотни муайянлаштириш билан шуғулланиши ва уларни барта­раф этиш йўлларини назарий жиҳатдан асослаб бериши лозим. Муаллиф ижтимоий профилактиканинг кенг доирасини, чунон­чи: ахлоқий, ҳуқуқий, криминологик, махсус профилакти­кани белгилайди.
Профилактикани таснифлаш муаммоси ҳуқуқбузарликлар­нинг энг хавфли қисми – жиноятчилик ва жиноятларга нисбатан анча чуқур ва муфассал ишлаб чиқилган. Бу ерда жиноятлар профилактикаси энг аввало уни содир этиш вақтига (муддатига) кўра таснифланади. Жиноятлар профилактикасининг уч тури: илк профилактика, бевосита профилактика (ёки сўзнинг ўз маъносидаги профилактика) ва рецидив жиноятлар профи­лактикаси умумий эътироф этилган.
Илк профилактика тарбиявий аҳамиятга эгадир. У ғайри­ижтимоий, ғайриҳуқуқий хулқ-атворни дастлабки босқичдаёқ огоҳлантиришни назарда тутади. Бунда профилактика тадбир­ларини амалга оширишни бошлашга муайян ғайриижтимоий қилмиш ёки хулқ-атвор, чунончи: манманлик, қўполлик, ёлғон­чилик ва бошқа салбий ҳаракатлар ёхуд шахсга бошқа одамлар салбий таъсир кўрсатаётганлигининг аниқланганлиги сигнал бўлиши мумкин.

Download 372,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish