1-мавзу. Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари (2 соат)


Инвестицион лойиҳаларининг самарадорлигини баҳолашнинг услубий асослари



Download 1,97 Mb.
bet81/103
Sana22.02.2022
Hajmi1,97 Mb.
#93609
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   103
Bog'liq
1.2019маъруза6 - копия(1)

3.Инвестицион лойиҳаларининг самарадорлигини баҳолашнинг услубий асослари
Инвестиция лойихаси капитални корхонани унинг ишлаб чиқариш куввати ва бошка сифат курсаткичларини кучайтириш максадида ривожлантириш ва кенгайтиришга киритишни режалаштириш ва амалга ошириш буйича чора-тадбирлар мажмуасидир. Инвестиция лойихасини тайёрлаш ва амалга ошириш куйидагиларни уз ичига олади:
" инвестициявий ғоя(фикр)ни шакллантириш;
" ғоянинг дастлабки асосланиши;
" лойихада кузда тутилган техник қарорнинг тахлили;
" сертификат талабларининг бажарилишини текшириш;
" инвестиция лойихаси буйича давлат бошкарув идоралари билан келишув юзага келтириш;
" ахборот меморандумини тайёрлаш.
Юкорида кўрсатилганларни амалга оширгандан сунг лойихани ишлаб чикиш ва техник-иктисодий асослаб бериш (тушунтириш хатидан то инвестицион мулжалларнинг максад ва вазифалари хамда кутилаётган натижалар акс эттирилувчи лойиха-смета хужжатларигача) зарурати тугилади.
Инвестициялар аввалдан ўйлаб кўрилган мақсад ва биринчи ўринда инвестицион лойиҳа асосида корхона ишлаб чиқариш потенциалини мустахкамлаш ва ривожлантириш вазифасини бажаради.
Корхоналар учун инвестиция жараёнининг сўнгги босқичи муҳим аҳамият касб этади. Ушбу босқичда амалга оширилган янгиликлар эксплуатацион синовлардан ўтказилиб, амалдаги ва лойиҳа кўрсаткичлари бахоланади хамда инвестиция жараёнининг худди шу жараёнида хал килиниши лозим бўлган четга оғиш ва камчиликлар аниқланади.


4. Самарадорликни аниқловчи кўрсаткичлар.
Самарадорлик муайян натижаларга эришишни англатади. У сарафланган харажатлар ва олинган натижалар нисбати асосида аниқланади. Харажатлар канчалик кам ва натижалар канчалик кўп бўлса, самарадорлик хам шунчалик юқори бўлади.
Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлиги бутун ишлаб чиқариш самарадорлигининг таркибий қисмидир.
Турли даражадаги хўжалик фаолиятида инвестицияларнинг иложи борича кўпрок фойда, кайтим келтириши асосий вазифа килиб белгиланади. Бу қоидадан четга чиқиш ресурсларни йўкотиш, жамиятнинг илгариги ва хозирги меҳнатини йўкка чиқаришга олиб келиши мумкин.
Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини бахолаш зарурати, кўшимча капитал кўйилмалар киритилишини талаб килувчи янги курилиш, мавжуд ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қайта тиклаш ва техник жихатдан қайта қуроллантириш, ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш ва ташкилий-техник чора-тадбирларни ишлаб чиқиш каби барча холларда юзага келади. Баъзан махсулотларнинг янги турини ишлаб чиқариш хам инвестиция ва бошқа маблағлар киритилишини, демак, харажат ва натижалар нисбатини аввалдан бахолашни талаб қилади.
Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини бахолашда корхоналар иккита вазифани хал қилишлари лозим:
" капитал кўйилмаларнинг копланиш муддати ва даромадлилиги нуктаи назаридан, энг макбул вариант танлаш имкониятини яратувчи инвестицион лойиҳа самарадорлигини бахолаш;
" мавжуд ишлаб чиқаришга ишлаб чиқариш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида киритилувчи инвестициялар самарадорлигини бахолаш (кўшимча махсулот ишлаб чиқариш, таннархни камайтириш, фойдани ошириш ва хоказо).
Биринчи вазифанинг ечими мос келувчи маркетинг тадқиқотларини амалга оширишни кўзда тутиб, бу тадқиқот давомида талаб ва ундан келиб чикувчи таклиф, бозор сегментасияси, бахони шакллантириш стратегияси, молиялаштириш манбалари ва бошқалар аниқланиши лозим.
Инвестицион лойиҳаларнинг самарадорлигини бахолашда куйидагилар асосий кўрсаткич хисобланади:
1) Соф дисконтланган даромад (СДД) - бутун хисобот даври учун жорий самаралар йигиндисининг бошлангич кадамга келтирилган миқдори ёки интеграл натижаларнинг интеграл харажатлардан ошиб кетиши. У куйидаги формула асосида
хисобланади:

бу ерда:
Nt – хисоб-китобларнинг t- кадамида эришилувчи натижалар;
Xt – худди шу кадамда амалга оширилувчи харажатлар;
T – хисоб-китобларнинг вақт муддати;
E - дисконт нормаси.
Шу билан бирга копланиш муддати лойиҳанинг даромадлилиги курсаткичи хисобланмайди. Шу сабабли амалиётда инвестициялар бирламчи капитал (куйилма)га нисбатан даромадлилик курсаткичи орқали куриб чиқилади хамда куйидаги формула асосида хисобланади:

Бу ерда:
Du инвестициялар даромади, % da;
Mn – соликлар тулангандан сунг колган фойда, сўм;
K - инвестициялар (бошланғич).
У ёки бу инвестицион лойиҳани танлаш тугрисида қарор қабул қилишда корхоналар куйидаги саволларга жавоб бериши лозим:
* ишлаб чиқаришдаги бугунги холат канча давом этиши мумкин ва бозорда махсулотга (иш, хизматга) булган талаб қандай;
* капитал киритиш учун имкониятлар қандай;
* рақобатчилик фаолияти қандай;
* қандай муваффакият омиллари мавжуд;
* янги бозорга кириш учун қандай имкониятлар мавжуд.



Download 1,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish