1-мавзу. Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари (2 соат)



Download 1,97 Mb.
bet78/103
Sana22.02.2022
Hajmi1,97 Mb.
#93609
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   103
Bog'liq
1.2019маъруза6 - копия(1)

Калитли сўзлар
Самара, самарадорлик, фойда, даромад, рентабеллик, солиқ, ижтимоий самардорлик, иқтисодий самарадорлик, маҳсулот сифати, баҳолаш, манбалар.


Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Самарали ишлаш деб нимага айтилади?
2. Самарадорликнинг қандай турлари мавжуд?
3. Иқтисодий ва ижтимоий самарадорликнинг кай бири бирламчи?
4.Самарали ишлаш корхонага нима беради?
5. Самарадорликни ошириш қандай омилларга боғлиқ?
6. Самарадорликни бахолаш кўрсаткичлари?
7. Фонд кайтими ва фонд сиғими нима?
8. Фойда. Фойдани шакллантириш манбалари.
9. Фойдани таксимлаш ва уни кўпайтириш йўллари.
10.Рентабелликнинг иқтисодий моҳияти ва уни хисоблаш усули.
11.Самарадорликни оширувчи омилларни санаб чикинг.

11-мавзу. Корхонанинг инвестицион фаолияти (2 соат)
11.1 Инвестициялашнинг вазифаси ва иқтисодий мазмуни
11.2 Корхона инвестицияларининг манбалари
11.3 Инвестицион лойиҳаларининг самарадорлигини баҳолашнинг услубий асослари
11.4. Самарадорликни аниқловчи кўрсаткичлар
11.5.Иқтисодий самарадорлик
11.6. Инвестицияларнинг қопланиш муддати
11.7. Хатарлар ва уларнинг инвестицион лойиҳадаги зарари


1. Инвестициялашнинг вазифаси ва иқтисодий мазмуни
«Инвестиция» атамаси лотин тилидаги «invest» сўзидан келиб чиққан бўлиб «қўйиш», «маблағни сафарбар этиш», «капитал қўйилмаси» маъносини беради. Кенг маънода инвестиция маблағни кўпайтириб ва қайтариб олиш мақсадида капитални сафарбар этишни билдиради. Кўпгина ҳолларда «инвестиция» тушунчаси иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлар тарзида таърифланади. Инвестиция деганда барча турдаги миллий ва интелектуал бойликлар тушунилиб, улар тадбиркорлик фаолияти объектларига йўналтирилиб даромад келтириши ёки бирор-бир ижобий самарага эришиши зарур. Инвестиция киритишдан асосий мақсад даромад олиш ва ижобий ижтимоий самарага эришишдир. Инвестиция тушунчасига янги капитални барпо этиш учун сарфланган харажат сифатида хам таъриф бериш ўринли.
Инвестициялар - бу янги корхоналар курилишига, машина ва асбоб-ускуналар сотиб олишга, яъни янги капитални барпо этишга кетган харажатлардир.
Инвестиция тушунчасини тўла ёритиш учун унга берилган тарифларни келтириш жоиз. Инвестициялар - бу хали буюмлашмаган, лекин ишлаб чиқариш воситаларига кўйилган капиталдир. Ўзининг молиявий шаклига кўра, улар фойда олиш максадида хўжалик фаолиятига кўйилган активлар хисобланса, иктисодий хусусиятига кўра, у янги корхоналар куришга, узок муддатли хизмат кўрсатувчи машина ва асбоб ускуналарга хамда шу билан боғлик бўлган айланма капиталнинг ўзгаришига кетган харажатлардир.
Хорижий инвестициялар - бу чет эл инвесторлари томонидан юкори даражада даромад олиш, самарага эришиш максадида мутлок бошка давлат иктисодиётининг, тадбиркорлик ва бошка фаолиятларига сафарбар этадиган барча мулкий, молиявий, интеллектуал бойликлардир.
Молиявий инвестициялар кимматбахо коғозлар, акция ва облигациялар сотиб олиш, пул маблагларини банкларга фоиз олиш максадида депозит хисоб ракамларига куйиш билан ифодаланади.
Реал инвестициялар пул маблағларини капитал курилиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтиришга киритишни ифодалайди. Реал инвестициялар корхона, тармок ва бутун миллий иктисодиётининг куч-кувватини белгилаб беради.
Инвестициялар аввалдан уйлаб курилган максад ва биринчи уринда инвестицион лойиха асосида корхона ишлаб чиқариш потенциалини мустахкамлаш ва ривожлантириш вазифасини бажаради.
Иктисодий категория сифатида инвестиция куйидагича таснифланади:
" авайланган (бирламчи жамғарилган) капитални кўпайтириш максадида капитални тадбиркорлик объектларига жойлаштириш;
" инвестицион лойихаларни амалга ошириш жараёнида инвестиция фаолияти иштирокчилари ўртасида вужудга келадиган иктисодий муносабатлардир.
Инвестиция киритишда, аввало:
" инвестиция фаолияти субъектларнинг мустакиллиги ва ташаббускорлиги;
" киритилаётган моддий неъматларга инвестиция макомини бериш (фукаро ўзининг эхтиёжларини кондириш учун олган буюмлари инвестиция бўла олмайди);
" конун билан белгиланган инвестиция фаолиятини амалга ошириш имконияти яратилиши зарур бўлиб хисобланади.



Download 1,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish