Фойдани таксимлаш тамойиллари куйидагилардан иборат:
" корхонанинг ишлаб чиқариш ва молиявий фаолияти натижасида олинган фойдаси давлат ва корхона ўртасида хўжалик субйекти сифатида таксимланади;
" фойданинг давлатга тўланувчи бир қисми солик ва йиғимлар кўринишида бюдйетга келиб тушади. Соликлар таркиби ва фоизи, уларни хисоблаш тартиби ва бюджетга тўланувчи бошқа тўловлар қонунчилик томонидан белгиланади;
" соликлар тўлангандан сўнг корхона тасарруфида колувчи фойда миқдори, унинг ишлаб чиқариш хажмини ошириш хамда ишлаб чиқариш ва молиявий фаолият натижаларини яхшилашдан манфаатдорлигини камайтирмаслиги лозим.
Фойдани оширишнинг асосий йўллари:
" ишлаб чикарилаётган махсулот миқдорини, сифатини ошириш;
" ортикча асбоб-ускуналар ва бошқа мулкни сотиб юбориш ёки ижарага бериш;
" моддий ресурслар, ишлаб чиқариш қувватлари ва майдонлари, иш кучи ва иш вақтидан унумлирок фойдаланиш хисобига махсулот таннархини пасайтириш;
" ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш;
" махсулот бозорини кенгайтириш ва х.к.
3. Оптимал ишлаб чиқариш ҳажмларини аниқлаш ва даромадни максимал даражасини аниқлаш
Харажатларни камайтиришнинг ҳал қилувчи шарти доимий технологик тараққиётдир. Янги технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш, технологияни такомиллаштириш, илғор материалларнинг турларини жорий этиш маҳсулот таннархини сезиларли даражада камайтириши мумкин.
Ишлаб чиқаришнинг ўсиши билан корхонанинг фойдаси нафақат харажатларнинг камайиши, балки ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сонининг кўпайиши ҳисобига ошади. Шундай қилиб, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми қанчалик катта бўлса, корхона томонидан олинган фойда шунча кўп бўлади.
Маҳсулот таннархини пасайтириш учун курашда энг муҳим нарса бу корхонанинг ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолиятининг барча соҳаларида қатъий иқтисодга риоя қилишдир.
Мамлакатимизда иқтисодиётда содир бўлаётган ўзгаришларга турли даражадаги жуда кўп омиллар таъсир кўрсатади. Омилларнинг таъсир даражаси салмоғининг катта ёки кичик бўлиши, муҳим ёки муҳим эмаслигига қарамай, ҳар бири натижа тавсифидаги ўзгаришларда ўз ўрнига эга. Корхоналарнинг бизнес фаолиятида юқори самарага эга бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳам иқтисодий субъектларни ривожлантирувчи муҳим омиллардан бири саналади. Ушбу омил иқтисодиётни барқарор ривожлантиришда, ҳам микро (корхона миқёсида), ҳам макро (корхоналар миқёсида) даражада катта аҳамиятга эга. Мамлакатимиз иқтисодиётидаги ислоҳатларнинг устувор йўналишларидан бири, энг аввало, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш эканлиги белгилаб қўйилган. Демак, бу борадаги ишларни тўғри йўлга қўйиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидандир.
Корхоналарда юқори иқтисодий самарага эга бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда соҳага оид адабиётларнинг роли ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки тегишли адабиётлардаги усул ҳамда услублар воситасида маҳсулотнинг самараси илмий-амалий асосда аниқланади, башоратланади, режалаштирилади, ҳисоб-китоб қилинади, назорати амалга оширилади ҳамда иқтисодий таҳлил қилиниб ўрганилади. Пировард натижада эса юқори самарага эга деб топилган маҳсулот бўйича ишлаб чиқариш фаолияти йўлга қўйилади ҳамда мақсадга мувофиқ бошқарилади. Кузатишларимиз шуни кўрсатмоқдаки, соҳага оид адабиётларда маҳсулотнинг самараси кўрсаткичи турли ёндашувлар ҳамда улардан келиб чиқадиган услублар асосида аниқланмоқда. Қайд этиш керакки, муайян ёндашувлар асосида тавсия этилган кўрсаткичлар ўз тайинланишига кўра иқтисодий самарадорликни қайси бир жиҳатдан ўлчаб акс эттириб бермоқда ҳамда ўз амалий аҳамиятини намоён қилмоқда. Бироқ давримиздаги иқтисодий муносабатларнинг тез ва кескин ўзгариши уларнинг талабларини дарҳол эътиборга олишни зарурат қилиб қўймоқда. Бу эса муносабат ва унинг натижаларини ўлчаш ҳамда аниқлаш учун ўзига хос асос ёки ҳисоб-китоб объектларини ҳамда тартибларини талаб этмоқда. Замонавий ёндашувлар янги муносабатларнинг натижадорлигини тўғри аниқлашни таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Яъни амалдаги анъанавий усулларда эътибор берилмаган жиҳатлар ёки йўл қўйилаётган камчиликлар бартараф этилмоқда. Инновацион қарашлар асосида янги ҳисоблаш объектлари ҳамда тартиблари тавсия қилинмоқда. Фикримизга мисол тариқасида корхона бизнес фаолияти самарасини аниқлаб берадиган асослардан бири рентабеллик кўрсаткичини келтириб ўтамиз.
Амалиётда рентабеллик зарурати, ўрни ва аҳамиятига кўра самарадорликни акс эттириб берувчи бошқа турдаги кўрсаткичлардан фарқли жиҳатларга эга. Рентабеллик кўрсаткичи ҳисобот даврида муайян ҳисоб объектига (одатда сарфланган ишлаб чиқариш харажатлари, активлар, хусусий капитал ва шу кабилар) нисбатан тўғри келадиган фойдалилик даражасини ифодалаб беришга тайинланган. Бу билан муайян ҳисоб объектининг нисбий ўлчовлардаги самараси аниқланади ҳамда унинг самарали ёки самарасиз эканига баҳо берилади. Рентабеллик кўрсаткичи ҳам халқаро майдонда, ҳам миллий иқтисодиётдаги корхоналар ҳисоб тизимида кенг қўлланилади. Рентабеллик кўрсаткичи тайинланишига кўра бир неча турга бўлинади. Мисол учун, жами активлар рентабеллиги, асосий воситалар рентабеллиги, жорий активлар рентабеллиги, хусусий капитал рентабеллиги ва шу кабилар. Гарчанд рентабеллик кўрсаткичлари номланиши ва мазмунига кўра ўзаро бир-бирларидан фарқланса-да, моҳиятига кўра бир турга мансублигини сақлаб қолади.
Рентабеллик кўрсаткичларини бир тизимга келтириб, уларнинг зарур ёки камчилик томонларини бир мақола доирасида ёритиб бериш имконияти мавжуд эмаслигини эътиборга олиб, билдирмоқчи бўлган фикримизни маҳсулот ишлаб чиқариш рентабеллиги кўрсаткичи мисолида баён этамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |