фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:
бозор ва унинг ривожланиш истиқболларини комплекс равишда ўрганиш ёрдамида, харидорларнинг маҳсулот ва хизмат турларига мавжуд ва юзага келиши мумкин бўлган талабларини аниқлаш;
маҳсулотнинг янги моделлари ва намуналарини яратиш бўйича илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил қилиш;
харидорлар талабларига мос келувчи товарларни ишлаб чиқариш;
ишлаб чиқаришни режалаштириш, дастурлаш, мувофиқлаштириш ва молиялаштириш;
маҳсулотни тақсимлаш ва сотиш тизимини ташкил қилиш ва уни мукаммаллаштириш;
корхонанинг барча фаолиятини, жумладан, ишлаб чиқариш, сотиш, реклама, техник хизмат кўрсатиш ва ҳоказоларни бошқариш.
Албатта, замонавий корхоналарнинг кўп қиррали фаолияти юқорида санаб ўтилган йўналишлар билангина чекланиб қолмайди. Амалиётда улар фан-техника тараққиёти ва давлат томонидан амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатнинг янги талаблари билан тўлдирилиши мумкин. Бироқ, юқорида айтиб ўтилганлардан қатъи назар, хўжалик ривожланишининг ҳар бир босқичида корхоналар фаолияти қуйидаги вазифаларни бажаришга қаратилиши зарур:
корхона эгасининг даромад олиши;
истеъмолчиларни ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан таъминлаш;
ходимларни иш ҳақи билан таъминлаш;
корхонага яқин жойларда яшовчи аҳоли учун иш жойлари яратиш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
корхона фаолиятида тўхтаб қолишга йўл қўймаслик;
ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш шаклларини мукаммаллаштириш;
ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида тежамкорликка риоя қилиш.
Хўжалик фаолиятининг жорий ва истиқболдаги вазифаларини бажариш корхоналардан қуйидаги функцияларни амалга оширишни талаб қилади:
ишлаб чиқариш ва шахсий истеъмол учун маҳсулотларни тайёрлаш;
маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб бериш ва сотиш;
сотувдан кейин хизмат кўрсатиш;
ишлаб чиқаришнинг моддий-техника асосини таъминлаш;
ходимлар меҳнатини ташкил қилиш ва бошқариш;
солиқларни тўлаш, бюджетга тўланувчи ихтиёрий ёки мажбурий бадал ва тўловларни амалга ошириш ;
амалдаги стандартлар, нормативлар ва давлат томонидан чиқарилган қонун-қоидаларга риоя қилиш.
Бу функциялар корхоналарнинг ҳажми, қайси тармоққа мансублиги, ижтимоий инфратузилманинг мавжудлиги, маҳаллий ҳокимият идоралари билан муносабатларга асосланиб аниқлаштирилади. Бугунги бозор иқтисодиёти ва фан-техника тараққиёти корхоналарнинг амалга оширувчи функцияларини кенгайтириши ҳамда уларнинг фаолиятидаги ишлаб чиқариш кўрсаткичларини янада яхшилаш учун янги вазифалар белгилаб бериши мумкин.
Назорат учун саволлар
1. Бозор иқтисодиёти маъмурий-буйруқбозликка асосланган аввалги иқтисодиётдан нимаси билан фарқланади?
2. Ишлаб чиқариш (саноат) корхонаси бозорнинг хўжалик юритувчи бошқа субъектларидан қайси хусусиятлари билан фарқланади?
3. Бозор иқтисодиёти шароитларида корхоналар фаолиятининг мақсади нимада?
4. Корхонанинг бозор ва ишлаб чиқариш алоқаларини очиб беринг.
5. Рақобатчилик корхона фаолиятига қай тарзда таъсир ўтказади?
6. Замонавий корхоналарнинг фаолияти қайси қонун ҳужжатларига асосланган? Корхоналар фаолиятига бевосита таъсир қилувчи муайян қонунларни санаб ўтинг.
7. Иқтисодий сиёсат, иқтисодий муҳит ва иқтисодий фанларнинг ўзаро алоқаларини кўрсатиб беринг.
8. Корхонанинг иқтисодий фаолияти билан шуғулланувчи замонавий мутахассис қандай хислатларга эга бўлиши лозим?
Do'stlaringiz bilan baham: |