1-мавзу. “Корхоналарнинг ривожланиш стратегияси” фанининг предмети ва вазифалари



Download 46,51 Kb.
bet6/9
Sana12.06.2022
Hajmi46,51 Kb.
#658988
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
КРС 1 мавзу

Фаннинг предметини ташкил қилувчи энг асосий муаммо ва масалалар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • бозор муносабатларида корхонанинг роли, ўрни ва хатти-ҳаракатлари ҳамда давлат идоралари билан ўзаро алоқалари;

  • корхонанинг ташкилий структураси ва бошқарув механизми;

  • ишлаб чиқаришни режалаштириш ва прогнозлаштириш;

  • корхонанинг инновацион ва инвестицион фаолияти;

  • ресурс корхонанинг салоҳияти ва ресурслардан фойдаланиш;

  • ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва таҳлил қилиш;

  • корхонанинг тижорат сирлари ва иқтисодий хавфсизлиги.

Юқоридаги ва бошқа саволлар ўзгарувчанлик динамика асосида ўрганилиб, замонавий корхоналарни бошқаришнинг турли шакл ва усуллари вужудга келиши ва йўқолиб кетишининг тарихий сабаблари аниқланади. Бундай муайян тарихий ёндашув ушбу фанни ўрганишнинг муҳим методологик ҳолатларидан бири ҳисобланади.
Фаннинг мақсади таълим олаётганларга амалий иқтисодий билимларни, шунингдек, мустақил фикрлаш ҳамда олинган ахборотлар ва мустақил ўрганиш ёрдамида корхона иқтисодиёти муаммолари(масалалари) бўйича қарор қабул қилиш кўникмаларини сингдиришдадир. Янаям аниқроқ айтадиган бўлсак, гап бўлажак мутахассисларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, режалаштириш ва бошқариш вазифаларини малакали тарзда ҳал қилиш, корхонанинг харажат ва даромадлари қандай юзага келиши ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш имконияти мавжуд бўлган йўлларни топиш ҳақида бормоқда.
Бироқ шуни ҳам унутмаслик керакки, исталган билимлар доимо тўлдириб ва мукаммаллаштириб борилмас экан, эскириб қолиши ҳамда корхоналар ҳаётида вужудга келувчи турли хил вазифаларни ҳал қилишга ярамай қолиши мумкин. Гап шундаки, фан-техника ва иқтисодиётнинг ривожланиши қўшимча билимлар чегарасини кенгайтиради ҳамда корхона ходимларининг ҳозирги кун талабларига жавоб берувчи билим, кўникма ва малакага эга бўлишларини талаб қилади. Шу сабабли олинган ахборотлар, ўрганилган формула, атама ва категориялар билан чекланиб қолиш ярамайди. Уларни доимий равишда тўлдириб, фан ва хўжалик амалиётининг сўнгги ютуқлари асосида ривожлантириб бориш лозим. Олинган билимлар фақат шу асосдагина амалиётда қўлланиб, жамиятнинг бевосита ишлаб чиқариш кучига айланиши мумкин.
«Корхоналарнинг ривожланиш стратегияси” фан сифатида бошқа иқтисодий фанлар билан, жумладан, «Иқтисодий назария», «Микро ва макроиқтисодиёт», «Саноат иқтисодиёти», «Лизинг», «Корхоналарда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш», «Хом ашё етказиб бериш ва маҳсулотни сотишни ўрганиш» билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, унда корхоналарнинг ташкилий тузилмасидан ташқари жорий ва истиқболдаги ишлаб чиқаришни режалаштириш, меҳнат иқтисодиёти ва социологияси ўрганилади ҳамда меҳнатни ташкил қилиш ва ҳақ тўлашнинг асослари ишлаб чиқилади.
«Корхоналарнинг ривожланиш стратегияси” корхоналар фаолияти ва бутун халқ хўжалиги ривожланишининг миқдор кўрсаткичларини сифат кўрсаткичларидан ажралмаган ҳолда ўрганувчи «Иқтисодий статистика» билан, шунингдек, жорий ва истиқболдаги ишлаб чиқаришни ҳамда ишлаб чиқариш технологияларини ривожлантириш учун зарур бўлган «Корхоналар хўжалик фаолиятининг таҳлили» билан ҳам боғлиқ. Гап шундаки, корхоналар ҳаётида рўй бераётган иқтисодий жараёнларни техника ва технологияларни билмасдан ўрганишнинг иложи йўқ. Фан-техника тараққиёти шароитларида техника ва технологияда жадал суръат билан юз бераётган ўзгаришлар нафақат ишлаб чиқариш хусусиятларида, балки айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш ҳамда ишлаб чиқаришнинг иқтисодий натижаларида ҳам акс этади ва шу сабабли мазкур фанни ўрганишда ҳисобга олинмаслиги мумкин эмас.
Мазкур фаннинг “Корхоналар хўжалик фаолиятининг таҳлили” фани билан ўзаро алоқасини алоҳида кўрсатиб ўтиш керак. Бунда ишлаб чиқаришнинг молиявий ва бошқа жиҳатларига баҳо бериш, заҳираларни аниқлашдан ташқари, башоратлаш ёрдамида корхона ривожланишининг истиқболлари аниқланади. Хорижий мамлакатлар амалиётининг гувоҳлик беришича, корхона, фирма ва компанияларнинг кўпчилиги ишлаб чиқариш менеджерлари ва иқтисодчиларнинг юқори касб малакаси ва ўз соҳасидаги чуқур билимлари эвазига муваффақиятларга эришиб, юқори даромадга ва ишлаб чиқариш имиджига эга бўлмоқда. Шу сабабли корхона иқтисодиётини яхши билишнинг ўзи камлик қилиб, бўлажак мутахассиснинг иқтисодий фикрлаш доирасини кенгайтириш ва унинг халқ хўжалигида ўз ўрнини топишини шакллантирувчи бошқа иқтисодий, техникавий ҳамда технологик фанлар мажмуасини ҳам билиш талаб қилинади.



Download 46,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish