1-Мавзу. "Корхоналарни ривожлантириш стратегияси" фанининг


Вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб



Download 4,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/169
Sana23.02.2022
Hajmi4,28 Mb.
#146028
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   169
Bog'liq
2493-Текст статьи-7143-1-10-20200711

Вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб 
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга сарф-харажатлар
23
Молиялаштириш манбалари 
Миллий 
валютада, 
миллиард. 
сўм 
АҚШ 
долларида, 
минг доллар 
Давлат 
бюджети 
ва 
давлат 
мақсадли 
жамғармалари маблағлари 
5 263,1 
1 625,8 
Ижрочилар ва хайрия ташкилотлари маблағлари 15 423,0 
311 510,0 
Тижорат банклари кредитлари 
16 941,2 

Халқаро ташкилотлар, молия институтлари 
маблағлари ва беғараз ёрдам 
60,5 
8 036 157,8 
22
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони. Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017
й., 6-сон, 70-модда. 
23
Манба:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони. Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017
й., 6-сон, 70-модда. 


105 
Бир жиҳатни қайд этиш лозимки, хорижий инвесторлар 
диққатини тортиш учун мамлакатимиз ҳудудларининг инвестицион 
жозибадорлигини ошириш масалаларини ҳал этиш лозимдир. 
АҚШнинг Гарвард мактаби мутахассисларининг таъкидига кўра, 
мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигига баҳо беришда: хорижий 
ва миллий инвесторлар учун яратилган қонунчилик базаси, капитални 
мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетиш имконияти, миллий 
валютанинг барқарорлиги, мамлакатдаги сиёсий вазият, инфляция 
даражаси ва миллий капиталдан фойдаланиш имконияти каби 
омиллар таъсир кўрсатади. 
Йиллар ўтгани сайин потенциал инвесторларнинг ҳолатига 
таъсир кўрсатадиган омиллар ривожланиб борди. Бизнинг 
наздимизча, бугунги глобаллашув шароитида қўшимча сифатида 
қуйидаги муҳим омиллар ҳам инвестицион жозибадорликка етарлича 
таъсир кўрсатмоқда. Булар: мамлакат/ҳудуднинг иқтисодий тизими, 
макроиқтисодий кўрсаткичлар (ЯИМ, иқтисодиётнинг таркиби ва б.), 
табиий 
ресурсларнинг 
ҳолати, 
инфраструктуранинг 
ривожланганлиги, ташқи савдонинг ривожланиши учун яратилган 
шарт-шароитлар, давлатнинг иқтисодиётни тартибга солишдаги 
иштироки. 
Ушбу омилларни ҳисобга олиб, ҳар йили мунтазам равишда A.T. 
Kearney
24
компаниясининг расмий сайтида инвесторлар учун мақбул 
ва жозибадорлиги юқори бўлган мамлакатларнинг рўйхати эълон 
қилиб борилади. Худди шундай рейтинглар, яъни инвестицион 
24
Изоҳ: A.T. Kearney компанияси 1926 йилда АҚШнинг Чикаго шаҳрида ташкил топган. Компания 
91 йиллик тарихи давомида бошқарувчи кадрлар учун энг яхши консалтинг хизматларини кўрсатиб 
келади. Расмий сайти:
 https://www.atkearney.com
 


106 
рисклар ва мамлакатларнинг ишончлилиги бўйича кўрсаткичлар 
Euromoney
25
журнали томонидан йилида икки маротаба (март ва 
сентябрь ойларида) эълон қилиб борилади. Рейтингни аниқлашда 
журнал мутахассис-экспертлари қуйидаги кўрсаткичларга эътибор 
қаратишади: иқтисодиётнинг самарадорлиги; сиёсий рискларнинг 
даражаси; давлатнинг ташқи қарзи ва унинг ҳолати; қарз 
маблағларидан фойдаланиш/фойдалана олмаслик; кредит бериш 
имконияти; банк кредитларини олиш имконияти; қисқа муддатли 
молиялаштириш манбаига эга бўлиш; узоқ муддатли ссуда 
капиталига эга бўлиш имконияти; форс-мажор ҳолатларнинг юзага 
чиқиш эҳтимоллиги
26

Келтирилаётган омилларга қўшимча қилиб ушбу омилларни ҳам 
инобатга олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади: сиёсий барқарорлик; 
ҳуқуқий-қонуний база, унинг тез-тез ўзгариб туриши; ички бозорнинг 
ҳолати ва мамлакатнинг молиявий тизими; солиқ юки ҳажми; 
аҳолининг тўлов қобилияти; ишчи кучининг малакаси; ресурслар 
нархи (хомашё, меҳнат ва молиявий); ахборот таъминоти; халқаро 
молия ва иқтисодий ташкилотлар олдида мамлакатнинг қарздорлиги 
ва мажбурияти. 

Download 4,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish