9-расм. Subnational Doing Business (SNDB)
18
18
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисга Мурожаатномасини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этишга бағишланган илмий-
оммабоп қўлланма. – Тошкент: “Иқтисодиёт” нашриёти
289бет.
98
Кейинги йилларда мамлакатимиз ҳудудлари бўйича ҳам
ишбилармонлик индексларини аниқлаш трендга айланиб бормоқда.
Ушбу ўзгаришлар сабаб Ўзбекистон ҳудудлари бўйича ҳам
ишбилармонлик индекси рейтингини аниқлаш бўйича турли хилдаги
илмий-методик тадқиқотлар, ёндашувлар амалга оширилмоқда. Ушбу
индекснинг амалиётга киритилиши натижасида бир қатор
самараларга эришилмоқда. Республикамиз ўз рейтингини яхшилаш
бўйича энг яхши кўрсаткичга эришган 5 та мамлакат қаторига кирди.
Аввало шуни айтиш керакки, республикамизда бизнес муҳитни
яхшилаш
соҳасидаги
ислоҳотлар
натижасида
тадбиркорлик
субъектларини рўйхатга олиш, уларга рухсат берувчи ҳужжатларни
тақдим этиш таомиллари соддалаштирилмоқда. Интернет тармоғи
орқали тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг
соддалаштирилган тизимини жорий этиш ва тадбиркорлик
субъектларини рўйхатдан ўтказишда “бир дарча” тизимини янада
такомиллаштириш орқали Ўзбекистон бизнесни рўйхатга олиш
йўналиши бўйича 12 поғонага юқорилаб, 11-ўринни банд этди.
2017—2021
йилларда
Ўзбекистон
Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегиясида «Doing Business» халқаро рейтингида республика
ўрнини яхшилашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш алоҳида
таъкидланган. Мисол учун Doing Business индексида позицияларни
яхшилаш мақсадида 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқланганлиги ёки
«Doing Business» халқаро рейтингида келтирилгган барча
99
индикаторларни
самарали
амалга
ошириш
бўйича
аниқ
механизмларнинг яратилганлигини айтиш мумкин.
Иқтисодиёт вазирлигининг матбуот хизмати маълумотига кўра
Ўзбекистон бизнес учун шароитларни яхшилашга ҳаракат қилаётган
10 та ислоҳотчи давлат қаторига кирганлиги бизга сир эмас.
Дунё амалиётидан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, бизнес
юритишнинг глобал рейтингида Янги Зелландия биринчи ўринни
эгаллаган. Кейинги ўринларни Сингапур, Дания, Хитой, Гонгконг,
Корея Республикаси, Норвегия, Буюк Британия, АҚШ, Швеция каби
бир қатор мамлакатлар эгаллаган.
Биргина Сингапурда имтиёзли солиқларни қўлланилиши, турли
хилдаги бюрократик тўсиқларнинг мавжуд эмаслиги ва шунга ўхшаш
имкониятлар ўчоғининг очиқлиги дунёнинг турли мамлакатларидан
юқори обрў-эътиборга эга тадбиркорларни ўзига жалб этади.
Мамлакатда бизнесни юритишдаги енгилликлар бўйича энг юқори 3
таликка киради. Ёки БРИК –Бразилия, Россия Федерацияси,
Ҳиндистон ва Хитой давлатлари ҳам бизнесни юритишнинг самарали
йўлига ўтиш учун 21 та ислоҳот олиб бориб, электроэнергия ва
чегаралараро савдони амалга ошириш соҳаларида ривожланиш
босқичига чиқиб олдилар.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш турли
мамлакатларда турличадир. Мисол учун: Европа ва Марказий Осиёда
бу кўрсаткич ўртача 10 кунни, бошқа иқтисодий ҳамкорлик ва
ривожланиш мамлакатларида 8,3 кунни ташкил этади. Таъкидлаш
жоизки, инвестицион жозибадорликни оширишга қаратилган
бизнесни ташкил этиш тартиботларини соддалаштириш бўйича
100
сўнгги йилларда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида
бугунги кунда Ўзбекистонда бизнес очиш учун Япониядагидан 1,5
баробар, Россия ва Германиядагидан – 1,6 марта, Греция ва
Исроилдагидан – 2 марта, Испаниядагидан – 2,2 марта,
Украинадагидан – 2,8 марта, Ҳиндистондагидан – 4,5 марта,
Хитойдагидан – 4,8 марта ва Бразилиядагидан – 12,8 маротаба камроқ
вақт сарфланмоқда.
2015 йилнинг 1 январидан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда
давлат органлари ва бошқа органлар томонидан тадбиркорлик
субъектларидан давлатнинг бошқа органларидан мавжуд бўлган
ҳужжатларни ва ахборотларни, шу жумладан, солиқ қарздорлиги ёки
коммунал тўловлар бўйича қарзларнинг мавжуд эмаслиги
тўғрисидаги маълумотномаларнинг, тадбиркорлик субъекти таъсис
ҳужжатларининг, лицензиялар ва рухсат берувчи тусдаги ҳужжатлар
нусхаларининг талаб қилиниши тақиқланди. Натижада Ўзбекистонда
бугунги кунда кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш Франция, Белгия,
Исроил, Аргентина, Ҳиндистон, Словения ва шу каби давлатларга
нисбатан анча қисқа муддатларда амалга оширилмоқда.
Бизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси ҳам Жаҳон банки ва
бошқа халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорликда ишлаб
чиқилган Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес
юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг
рейтингини янада яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”
асосида фаолият олиб бориб, яқин 2022 йилга келиб республиканинг
20-ўринга эришишини назарда тутмоқда.
101
Албатта, келгусида давлат бошқаруви идоралари томонидан
рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича изчил ислоҳотлар олиб
борилишига шубҳа йўқ. Бунда онлайн-дўконларга янада кенг йўл
очадиган
“Электрон
тижорат
тўғрисида”ги
қонунни
такомиллаштириш ҳам жиддий ижобий таъсир қилишни айти ўтиш
лозим. Амалий ҳаётда чет эл инвесторлари бирор бир мамлакат
иқтисодиётига инвестицияларини киритиши билан боғлиқ бўлган
қарорларни қабул қилиши учун ўша мамлакатларнинг бизнесни
ташкил этиш ва уни юритиш учун яратган шарт-шароитлари,
инвестицион муҳитни соғломлаштириш бўйича олиб бораётган
ижтимоий-иқтисодий сиёсати, хусусан, хорижий компанияларнинг
ҳеч қандай монеликсиз кириб келиши, фаолият олиб бориши учун
эркин иқтисодий ва махсус зоналарнинг ташкил этилгани, солиқ ва
бошқа молиявий имтиёзларнинг мавжудлигига эътибор қаратишади.
Шунинг учун ҳам кўпгина ривожланган трансмиллий компаниялар
(ТМК) тўғридан-тўғри инвестицияларни бирор бир мамлакат
иқтисодиётига киритишдан олдин халқаро рейтинг агентликлари
томонидан эълон қилинадиган, хусусан, Жаҳон банкининг “Бизнесни
юритиш”
19
,
Бутунжаҳон
иқтисодий
форумининг
“Глобал
рақобатбардошлик индекси”, Тинчлик учун жамғармасининг
“Давлатларнинг
фаолиятсизлик
индекси”
каби
рейтинг
кўрсаткичларига жиддий диққат қаратишади .
19
http://
www.doingbusiness.org
102
9-жадвал.
Do'stlaringiz bilan baham: |