Биринчи стратегик вазифа – бу хусусийлаштирилаётган мулк
ҳақиқий мулкдорлар қўлига берилиши бўлиб, бу иқтисодий
муносабатларни тубдан ўзгартириш учун реал шарт-шароит яратишга
имкон туғдиради.
88
Иккинчи
стратегик
вазифа
эса
иқтисодиётда
кўп
укладлиликни ҳамда рақобат муҳитини яратиш орқали давлатни
мулкка бўлган монопол ҳуқуқини тугатиш, хусусий мулкчиликнинг
турли шаклидаги корхоналарни барпо этишдир.
Мамлакатимизда хусусийлаштириш бошқа давлатлардагидек
бир вақтда ёппасига эмас, балки тадрижий, эволюцион равишда
қуйидагича амалга ошириб келинмоқда:
1992-1993 йилларни ўз ичига олган босқич, яъни “кичик
хусусийлаштириш”да уй-жой, дорихоналар, савдо, маиший хизмат
кўрсатиш ва маҳаллий саноат корхоналари каби 54 мингга яқин
давлат объектлари хусусийлаштирилган.
1994-1998 йиллардаги хусусийлаштиришнинг иккинчи босқичи
“оммавий хусусийлаштириш”да машинасозлик, енгил ва озиқ-
овқат саноати, қурилиш, автомобил транспорти, агросаноат
комплекси ва бошқа тармоқларнинг ўрта ва йирик корхоналари
хусусийлаштирилди. Ушбу даврда 22 мингга яқин давлат объектлари
тўлиқ ва қисман хусусийлаштирилган.
Хусусийлаштиришнинг учинчи босқичи – “якка тартибда
хусусийлаштириш” 1999 йилдан бошланиб ҳозирги кунгача давом
этмоқда. Ушбу босқичда ёнилғи-энергетика, металлургия, кимё,
енгил саноат ва шу каби бошқа стратегик тармоқларнинг йирик
корхоналарини чет эл инвестицияларини кенг жалб этган ҳолда якка
лойиҳалар асосида хусусийлаштиришга киришилди. Шунингдек,
айнан ушбу босқичда муҳтарам Юртбошимизнинг ташаббуслари
билан иқтисодий ночор ҳамда истиқболсиз корхоналар “нол”
қийматда инвестиция киритиш шарти билан сотиш бошланди.
89
Мазкур босқич бошланишидан то хозирги давргача10 мингдан ортиқ
давлат
объектлари
хусусийлаштирилди.
Хусусийлаштирилган
объектлар ўрнида ҳозирда импорт ўрнини босувчи, экспортга
мўлжалланган рақобатбордош маҳсулотлар ишлаб чиқаётган
мамлакатимизни жаҳонга танитаётган корхоналар ишга туширилди.
Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини бошқаришга бозор
тамойилларини босқичма-босқич жорий этиш маҳсулотларни ишлаб
чиқариш, ишлар ва хизматларни амалга ошириш самарадорлигининг
ошишига,
иқтисодиётнинг
етакчи
соҳаларида
янги
мулк
шаклларидаги муносабатларни шакллантиришга ва умуман олганда
мамлакатнинг институционал таркибида ижобий ўзгаришлар юз
беришига олиб келди.
Давлат мулкини хусусийлаштириш ва кичик бизнесни
ривожлантиришни рағбатлантириш натижасида жамиятнинг янги
қатлами – мулк эгалари, шу жумладан, саноат корхоналари эгалари
(акционерлик жамиятлари акционерлари, чекланган ва қўшимча
маъсулиятли жамиятлар иштирокчилари, хусусий корхоналар эгалари
ва ҳоказо) синфи вужудга келди.
2017 йил 1 январ ҳолатига кўра, республика бўйича рўйхатдан
ўтган кичик тадбиркорлик субъектлари сони (фермер ва деҳқон
хўжаликларидан ташқари) 233,3 мингни ташкил этган.
2018 йилнинг 1 январь ҳолатида эса кичик тадбиркорлик
субъектларининг сони (ҳар 1000 аҳолига, бирликда) 12,4 бирликни
ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2019 йилнинг 1 январь ҳолатида
13,2 бирликка етди яъни бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан 0,8
бирлик юқори эканлигини кўриш мумкин.
90
2019 йилнинг 1 январь ҳолатида кичик тадбиркорликнинг
ЯИМдаги улуши 59,4 %ни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2018
йилнинг 1 январь ҳолатида 63,6 %ни ташкил қилган эди. Мамлакат
иқтисодиётида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар ЯИМ
таркибида кичик бизнес улушининг 4,2 % га пасайиши йирик
корхоналар улуши ҳисобидан эканлигини статистик маълумотлар
тасдиқлайди
15
. Саноат тармоғида кичик бизнеснинг улуши 23,0 %ни
ташкил қилди. 6-жадвал.
Do'stlaringiz bilan baham: |