Жаҳоннинг айрим мамлакатларида кичик бизнесдан
фойдаланиш йўналишлари
Кичик бизнесдан фойдаланиш
йўналишлари
Мамлакатлар
Ишсизлик ва қашшоқлик каби ижтимоий
муаммоларнинг
кескинлигини
пасайтирувчи омил
Ҳиндистон, Албания, Бразилия
Ижтимоий-иқтисодий
ва
сиёсий
барқарорлашув, ўрта синфнинг таркиб
топиши
Франция,
Буюк
Британия,
Бельгия, Германия, Канада,
Испания
Рецессияни бартараф этиш
Исроил, АҚШ
Янги бозорларни барпо этиш
Мексика, Канада, Сингапур,
Япония
Ислоҳотларни изчил амалга ошириш
Хитой,
Польша,
Чехия,
Венгрия, Словакия
Кичик бизнеснинг иқтисодиёт ривожидаги муҳим ўрни шу билан
ҳам белгиланадики, у аҳолининг ишбилармонлик фаоллигини
оширишнинг, бозор иқтисодиёти шароитида ҳал қилувчи бунёдкор
куч бўлган тадбиркорликни шакллантиришнинг самарали воситаси
ҳисобланади. Айнан шу соҳа туфайли марказлашган тарзда
фойдаланишнинг иложи бўлмаган ички захиралар – аҳолининг бўш
пул маблағлари, моддий ва меҳнат ресурсларини ҳаракатга тушириш
имкони вужудга келади. Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликга кенг йўл очиш орқали халқнинг маънавий
қадриятларини – миллий ҳунармандчиликни янада ривожлантиришга,
унутилган соҳаларни қайта тиклашга имкон яратилади.Маълумки,
бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири – атроф-муҳитни
82
муҳофаза қилиш муаммосидир. Чунки инсоният томонидан экстенсив
хўжалик юритиш орқали табиатга ўтказилган тазйиқ, ер ости ва ер
усти бойликларидан аёвсиз фойдаланиш ҳозирда ўз оқибатини
кўрсатмоқда. Эндиликда атроф-муҳитни ифлослантирувчи, ўзидан
зарарли чиқиндиларни чиқарувчи, барча тирик организмларни
заҳарловчи йирик корхоналарнинг фаолиятига мутлақ эрк бериш –
инсоният учун жиддий хатардир. Бу муаммо эса кўпроқ маҳаллий
хомашёларни, йирик саноат корхоналарининг чиқиндиларини қайта
ишлаш қобилиятига эга бўлган, ишлаб чиқаришда чиқитсиз
технологиялардан самарали фойдаланувчи ҳамда энг муҳими, атроф-
муҳитга деярли таъсир кўрсатмайдиган замонавий технологиялар
билан қуролланган кичик корхоналарнинг кўпроқ ташкил этилиши
орқали ҳал этилиши мумкин.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг аҳамиятли
томонларидан яна бири шундаки, у йирик компаниялар ишлаб
чиқариш самарадорлигини оширишни билвосита рағбатлантиради.
Кўпинча кичик корхоналарнинг йирик яккаҳукмрон ишлаб
чиқаришга боғлиқлиги таъкидланади. Бироқ бу боғлиқлик бир
томонлама бўлмай, аслида йирик корхоналар фаолиятини кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик ёрдамисиз тасаввур этиш мумкин
эмас. Кўплаб майда ва ўрта компаниялар йирик корхоналар учун
турли ишларни бажариб, бутловчи деталь ва қисмларни етказиб
бериб, уларнинг ички пудратчисига айланади. Ички пудрат тизими
яккаҳукмрон ишлаб чиқарувчилар учун ўта фойдалидир. У бошқарув
харажатларини қисқартириш, маҳсулот таннархини пасайтириш ва
сифатини ошириш, унчалик фойда бермайдиган турли ишларнинг
83
катта қисмини майда тадбиркорларга юклаш орқали яккаҳукмрон
корхоналарнинг капитал тежашларига имкон яратади.
Бундан кўринадики, ҳозирги пайтда мамлакатимизда кичик
бизнес корхоналарининг янада ривожланиши йирик корхоналар
ривожланиши ва улар ўртасидаги кооперацион алоқаларнинг
чуқурлашувига боғлиқ. Бу борада, айниқса, етакчи корхоналарни
модернизация қилиш ва янгилаш жараёнлари имкониятларидан кенг
фойдаланиш лозим. Бунинг учун янги замонавий корхоналарни барпо
этиш билан бир қаторда, мавжуд йирик корхоналарни таркибий қайта
тузиш орқали кичик замонавий корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш
муҳим ҳисобланади.
Иқтисодиётнинг турли соҳа ва жараёнлари ўртасидаги
мутаносибликни таъминлаш муаммоси унда фаолият кўрсатаётган
хўжалик юритиш шаклларининг оқилона нисбатларига ҳам
боғлиқдир. Хусусан, иқтисодиётдаги корпоратив тузилмалар,
трансмиллий корпорациялар ва бошқа турдаги йирик корхоналар
билан кичик бизнес ва хусусий корхоналар ўртасидаги диалектик
боғлиқлик айнан шундай мутаносибликни тақозо этади. Кичик бизнес
сектори иқтисодиётдаги йирик корхоналар секторининг заиф
жиҳатларининг таъсирини камайтиради, улар учун самарасиз бўлган
жараёнларни бажариб, яхлит иқтисодиётдаги “бўшлиқларни
тўлдириб” туради.
Миллий иқтисодиётнинг рақобатдошлиги иқтисодий фаолият
жараёнлари ва унинг натижаларини акс эттирувчи кўрсаткичларда
кичик бизнес улушининг юқори бўлишига ҳам боғлиқ экани
шубҳасиздир.
84
Кам харажат ҳисобига янги иш ўринлари яратиш имконияти,
йирик бизнес кириб бора олмайдиган бозор сегментларини эгаллай
олиш қобилияти, айниқса, хизмат кўрсатиш соҳасида ва унча катта
бўлмаган маҳаллий ресурс базаларини ўзлаштиришда жуда қулай
ташкилий шакл экани кичик бизнесни ривожлантиришнинг аҳамияти
беқиёслигини кўрсатади. Шу сабабли ҳам кичик бизнесни жадал
ривожлантириш
масаласи
маҳсулот
ишлаб
чиқаришни
маҳаллийлаштириш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва
шунингдек, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш масалалари
билан чамбарчас боғлиқдир.
Шу билан бир қаторда, кичик корхоналардан фойдаланиш
миқёсларининг кенгайиши кўп миқдордаги капитал қўйилмаларининг
амалга оширилишини талаб этмайди, уларни ташкил этиш
харажатлари тез қопланади. Маҳсулот бирлиги қийматига тўғри
келадиган устама харажатлар (бошқарув харажатлари) йирик
корхоналарга қараганда анча паст. Буларнинг барчаси халқ хўжалиги
миқёсида сезиларли тежамкорликка олиб келиши мумкин. Ишлаб
чиқариш харажатларининг нисбатан тежамли бўлиши, табиийки,
даромаднинг ҳам юқори бўлишига олиб келади.
Кичик бизнес таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар
турли мамлакатлар қонунчилиги томонидан турлича белгиланади.
Хусусан,
Ўзбекистон
Республикаси
қонунчилигида
кичик
тадбиркорлик субъектлари қуйидагича белгиланган:
1) якка тартибдаги тадбиркорлар;
2) ишлаб чиқариш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг
ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма киши, хизмат кўрсатиш
85
соҳасидаги ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
тармоқлардаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи
билан ўн киши, улгуржи, чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш
тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони
кўпи билан беш киши бўлган микрофирмалар;
3) қуйидаги тармоқлардаги:
енгил ва озиқ-овқат саноатидаги, металлга ишлов бериш ва
асбобсозлик, ёғочсозлик, мебель саноати, қурилиш материаллари
саноати, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа
саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходимларининг
ўртача йиллик сони кўпи билан юз киши;
машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати,
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта ишлаш,
қурилиш ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа саноат-
ишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача
йиллик сони кўпи билан эллик киши;
фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш
соҳалари (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий
овқатланиш ҳамда ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
соҳалардаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи
билан йигирма беш киши бўлган кичик корхоналар
14
.
Бугунги
кунда
мамлакатимиз
иқтисодиётининг
етакчи
тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш қуйидаги чора-
тадбирлар ҳисобидан амалга оширилмоқда:
14
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида. 2012 йил 2 май.
86
мазкур тармоқлардаги ишлаб чиқариш ҳажмининг сезиларли
даражада ўсишини таъминлаш;
корхоналарни реконструкция қилиш;
замонавий, илғор ва юксак технологик ускуналар билан
жиҳозланган корхоналар ташкил этиш;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни мунтазам янгилаб бориш.
Ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда асосан тармоқ
вазирлик ва идоралари, улардаги етакчи корхона ва бирлашмалар
ҳамда мамлакатимиздаги иқтисодий ислоҳотларнинг ўтказилиши ва
самарадорлигини таъминлашга мутасадди давлат, нодавлат ва бошқа
ташкилотларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари тақозо этилади. Шу
билан бирга, фикримизча, ушбу жараёнларни амалга оширишда
кичик бизнес корхоналари имкониятларидан фойдаланиш муҳим
ҳисобланади.
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик давлат
ва жамиятимиз ривожида алоҳида ўрин эгаллайди. Бугунги кунда биз
бу
соҳани
ривожлантирмасдан
туриб
иқтисодиётимизнинг
келажагини таъминлай олмаймиз. Кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик соҳаси ички бозоримизни рақобатдош ва сифатли
маҳсулотлар билан тўлдиришда, аҳолини иш билан таъминлаш ва шу
аснода уларнинг муносиб даромад топиши, фаровонлигининг ошиб
боришига эришишда энг асосий омиллардан бири ҳисобланади ҳамда
жамиятимизнинг ижтимоий-сиёсий таянчи ва пойдевори бўлган
мулкдорлар синфининг, яъни ўрта синфнинг шаклланиши ва
мустаҳкамланишини таъминлайди. Шунингдек, бу соҳа ҳозирда
жамиятимиздаги ижтимоий ва сиёсий барқарорликнинг кафолати ва
87
таянчига, юртимизни тараққиёт йўлидан фаол ҳаракатлантирадиган
кучга айланиб бормоқда.
Кичик бизнес соҳасининг иқтисодиётдаги аҳамияти унинг
иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш, йирик корхоналар учун
маҳсулот ва хизматлар етказиб бериш, янги иш ўринларини яратиш
ва
иккиламчи
бандликни
таъминлаш,
бозор
тизимининг
мослашувчанлигини
ошириш,
илмий-техникавий
тараққиётни
жадаллаштириш, ресурсларни ишлаб чиқаришга сафарбар этиш,
солиқ тушумлари ҳажмининг ўсишини таъминлаш, аҳоли
даромадлари даражасини барқарорлаштириш каби омиллар билан
белгиланади.
Мамлакатимиз
мустақиллигининг
илк
кунларидан
хусусийлаштириш орқали иқтисодиётда давлат иштирокининг
камайтирилиши ҳамда хусусий мулкнинг роли ва аҳамияти
оширилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, “Давлат
тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун
1991 йилдаёқ қабул қилиниб, у асосида хусусийлаштиришни тартибга
солувчи 80 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинган. Улар
иқтисодиётимизда тадбиркорларнинг салмоғини янада оширишга
хизмат қилмоқда.
Хусусийлаштиришда иккита муҳим стратегик вазифа ҳал
этилиши кўзда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |