1-мавзу: кириш



Download 14,93 Mb.
bet46/112
Sana18.02.2022
Hajmi14,93 Mb.
#454963
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   112
Bog'liq
19-20 ТМ УМЛ 2021-2022 лотин

Оптик хоссалар
Тўқимачилик газламаларининг оптик хоссалари уларнинг ёруғлик оқимини миқдор ва сифат жиҳатидан ўзгартириш қобилиятига боғлиқ. Кийим моделини танлаш, буюмнинг ғижимланувчанлиги, ҳажми, ўлчови ва мутаносиблигининг кўз билан идрок этилиши газламаларнинг оптик хусусиятларига боғлиқ. Газламага тушган ёруғлик оқимининг (Р) бир қисми қайтарилади (Р), иккинчи қисми ютилади (Р), учинчи қисми газламадан ўтади (Р). Бу ҳолат қуйидаги коэффицентлар ёрдамида ифодаланилади:

  1. Ёруғлик оқимини қайтариш коэффиценти:

(143)

  1. Ёруғлик оқимини ютиш коэффиценти:

(144)

  1. Ёруғлик оқимини ўтказиш коэффиценти:

(145)
Асосий оптик хусусиятлар жумласига газламаларнинг ранги, товланувчанлиги, оппоқлиги, тиниқлиги киради.
Ранг - газламалар ёруғлик оқимини тўлиқ равишда ёки танлаб ютиши мумкин. Тўлиқ ютишда ёруғлик оқимининг турли хил узунликдаги тўлқинлари ютилади. Танлаб ютишда фақат маълум узунликдаги тўлқинлар ютилади. Агар газламалар ёруғлик оқимини тўлиқ ютса ёки қайтарса ахроматик ранглар ҳосил бўлади.
Ахроматик рангларга оқ, қора ва турли хил туслардаги кулранг киради. Агар газлама ёруғлик оқимини тўлиқ ютса қора ранг, тўлиқ қайтарса-оқ ранг ҳосил бўлади. Агар ёруғлик оқими қисман ютилса-кулранг ҳосил бўлади. Ахроматик ранглар ёруғлик оқимини қайтариш коэффиценти орқали баҳоланади.
Агар газлама ёруғлик оқимидаги нурларни танлаб ютса, хроматик ранглар ҳосил бўлади. Бу рангларга ахроматик ранглардан бошқа барча ранглар киради. Хроматик рангларнинг табиий даражаси қилиб спектр рангларини олиш мумкин. Хроматик ранглар совуқ ва иссиқ рангларга шартли равишда бўлинади. Сариқ, қизил, тўқ сариқ ранглар қуёш нури, олов иссиғи ҳақида тасаввур берганлари учун иссиқ рангларга киради. Кўк, бинафшаранг, зангори, яшил ранглар кўкат, сув, осмон рангларини эслатганлиги учун совуқ рангларга киради. Оқ ва иссиқ ранглар газламалар сиртининг афзаллигини, моделнинг тузилишини ошкор қилади, инсон танаси ўлчамини катталаштиради. Тўқ ва совуқ ранглар эса аксинча, газлама сирти кўринишини ва инсон танаси ўлчамини яширади. Оч ва иссиқ ранглардан тайёрланган буюмларнинг устида ҳамма камчиликлари ва нуқсонлари очиқ кўриниб туради. Ёзги кийимлар учун совуқ рангли газламаларни, қишки кийимлар учун эса иссиқ рангли газламаларни ишлатиш керак.
Газламалар ранглари туси, тўйинганлиги, ёрқинлиги билан тавсифланади, рангининг бир тусда бўлиши эса ЭКС-1 маркали электрон компаратор асбобида аниқланади.

Download 14,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish