НамликWф (фоиз) -ҳавонинг ҳақиқий намлик шароитида намуналардаги намлик миқдорини кўрсатади ва қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:
(133)
бу ерда: mх-ҳавонинг ҳақиқий намлигида намунанинг массаси, г; mқ-мутлоқ қуруқ намуна массаси, г.
ГигроскопикликWг (фоиз) -ҳавонинг нисбий намлиги 98-100 фоиз ва ҳарорати 2020С шароитдаги намунанинг намлиги:
(134)
бу ерда: mек-синов ўтказиш олдидан ҳавонинг намлиги 98 фоиз бўлган ексикаторда 4 соат мобайнида тутиб турилган намунанинг массаси, г; mқ-мутлоқ қуруқ намуна массаси, г;
Сув шимдирувчанлиги (капиллярлик) - бир соат давомида бир учи сувга ботирилган намуна бўйича кўтарилган сувнинг баландлиги билан баҳоланади.
Сувни ютиши Пс (фоиз) - намунани бутунлай сувга ботирилган ҳолатда ўзига ютиб олган сув миқдорини кўрсатади:
(135)
бу ерда: mс-намунани сувга ботирилгандан ҳолатдаги массаси, г; mл-намунанинг дастлабки массаси, г.
Юқорида келтирилган хусусиятларни бевосита усуллар ёрдамида аниқлаш мумкин. Бу усуллар газламаларни қуритиш ва уларнинг ҳўл ва қуруқ ҳолатидаги массасини аниқлаш асосида яратилган. Бавосита усуллар газламаларнинг намлиги ўзгариши билан уларнинг электр қаршилиги ёки сиғими ўзгаришига асосланган.
Ўтказувчанлик Газламаларнинг ўзидан ҳаво, сув, газ, буғ, чанг, тутун суюқликлар, радиоактив нарларини ўтказиш қобилияти ўтказувчанлик деб аталади.
Ҳаво ўтказувчанлиги - намунанинг ўзидан ҳаво ўтказиш қобилияти бўлиб у ҳаво ўтказувчанлик коэффиценти билан баҳоланади. ҳаво ўтказувчанлик коэффиценти Вр( намунанинг икки томонидаги ҳаво босимларининг маълум бўлган фарқ шароитида бир секунд вақт ичида 1 квадрат метрли юзадан ўтган ҳаво ҳажмининг миқдорини кўрсатади:
(136)
Синовларни ўтказганда намунанинг икки томонидаги ҳаво босимининг фарқи р=5 мм сув устуни ёки 49 Па га тенг бўлади. Бундай фарқ кийим остидаги ҳаво босими билан атрофдаги ҳаво босими билан фарқга мос келади. Ҳаво ўтказувчанлик газламаларнинг тола таркиби, пардозлаш турли ва зичлигига боғлиқ бўлади.
Газламаларнинг ҳаво ўтказувчанлигини бир неча асбобларда аниқлаш мумкин. Уларнинг ишлаш принсипи қуйидагича (30-расм). Газламадан қирқилган намуна 2 камера 3 устида маҳкамланган ва шамолпарак (вентилятор) ёки насос ёрдамида бу камерадаги ҳаво босими пасайтирилади. Камерадаги ва атрофдаги муҳитнинг ҳаво босимларининг фарқини манометр 1 кўрсатади. Намунадан ўтган ҳаво ҳажми ўлчагич 4 билан аниқланади.