Чигигли пахтанинг етилиши ва уни териш. Пахта гуллагандан кейин, кўсаги ҳосил бўлиши билан 30-40 кун чигитнинг устида тола узунлиги бўйича ўсади. Толанинг девори юпқа бўлиб, ички қисми протоплазма суюқ модда билан тўлган бўлади.
Қуёш нурининг таъсирида протоплазмадан целлюлоза ҳосил бўлиб, тола деворига жойлашади. Натижада, йўғонлашади ва унинг физик-механик хусусиятлари ўзгаради.
Чигитли пахтани териш икки усул билан: қўлда ва машинада бажарилади. Пахта тозалаш корхоналарида технологик намликгача қуритилади, хас-чўплардан тозаланади. Кейин, пахта толаси чигитдан ажратилади. Толаларни чигитдан ажратиш икки хил машиналарда бажарилади.
Ўрта толали пахта учун аррали машиналар ишлатилади.
Узун толали пахтага эса валикли машиналар ишлатилади.
Чигитли пахтадан олинадиган махсулот турлари . Ўзбекнстон олимларининг бажарган илмий ишлариниг (акад.А.Содиқов раҳбарлигида) натижасида пахта ўсимлигидан, толадан ва дилардан 1300 маҳсулот олиниши мумкинлиги тасдиқланган.
Олинган маҳсулотларни қишлоқ хўжалиги, тўқкмачилик саноатида асосан иккита маҳсулоти: узун ва калта толаси, қурилиш, кимё саноатларида ишлатилиши мумкин.
O’zDSt 604: 2001 стандарт бўйича пахта толаси 5 навга бўлинади: I, II, III, IV, V, VI. Толанинг типи ташқи кўриниши, ранги ва толасининг пишиб етилиши бўйича аниқланади. Асосан ип, газлама, трикотаж цшлаб чиқариш учун ишлатилади.
Пахтанинг калта толаси момиқ деб аталади. Момиқ узунлиги бўйича 2 типга бўлинади. Момиқ тибиий пахта олиш учун ва кўрпа, ёстиқларга тўлдиргич сифатида ишлатилади.
Пахтанинг калта момиғи (делинт) кимё саноатида целлюлоза, плёнка, пластмасса ва турли бўёқларни ишлаб чиқаришда ишлатилади.
Луб толаларга-ўсимлик поя ва баргларидан олинадиган толалар: зиғир, каноп, жут, канат, кендир, рами, кенапл (пенька), крапива, манилла, сизал киради.
Луб толалар йўғонлигига қараб икки синфга бўлинади:
Ингичкл поялардан олинадиган толага-зиғир.
Йўғон поялардан олинадиган толаларга-каноп, жут.
Айрим давлатларда ўсимликларнинг баргларидан ҳам тола олинади (сизал, манила).
Поялардан олинадиган толалар ўсимликнинг пўстлоқ қисмида жойлашган бўлади. Корхоналарда махсус технология бўйича шу пўстлоқцан толаси ажратиб олинади. Пўстлоқцан икки хил тола ажратиб олинади.
Узун тола. 2. Чиқиндилардан калта тола ажратиб олинади.
Зиғир қадимги қишлоқ хўжалиги ўсимлиги бўлиб, Хитойдан Ўртаер денгизигача тарқалган. Тарихий манбааларга кўра эрамиздан аввалги II асрдан бошлаб инсонлар зиғир матоларидан фойдалана бошлаган. X-XIII асрлардан бошлаб Россияда зиғир кенг майдонларда экила бошлаган. Россияда зиғирнинг учта тури бўлиб, улардан узун толали тури етиштирилади. Зиғир толасини поядан ажратиб олиш мураккаб жараён ҳисобланади. Зиғир таркиби 80 фоиз целлюлоза ва 20 фоизи мой, мум, пектин, лигнин моддаларидан ташкил топган. Элементар толасининг ўртача узунлиги L=10-38мм, техник толаси L=35-90 см бщлади. Зиғир толасининг физик-кимёвий хусусиятлари пахта толасига яқин. Гигроскопиклиги пахта толасидан юқори (W=11%), намликни тез ютади ва чиқаради, иссиқлик, ҳавоўтказувчанлиги, мустаҳкамлиги ҳам жун ва пахта толасидан юқори.
Зиғир толаларининг кислота ва ишқорларга таъсири худди пахта каби чидамли. Кислотага бардошсиз, ёниш хусусияти пахта толасига ўхшайди.
Каноп, жут, канат, кендир, рами, кенапл (пенька), крапива, манилла, сизал толалари мустақил таълимда ўзлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |