Психрофил микрожонзотлар 6 0С ҳароратда ўсишади, мезофил бактериялар учун оптимал ҳароррат 25-35оС ташкил этади, термофил бактериялар эса 70-90оС ҳароратларда ривожланишлари мумкин.
Кислородга тегишлиги бўйича, бактериялар аэроблар ва анаэробларга бўлинади.
Аэроблар ҳаво олиш жараёнларини тўғридан-тўғри кислород иштироқида олиб боришади, кислород энергетик метаболизмда (ўзгаришда) электронлар донори вазифасини бажаради.
Анаэроблар, ҳаво олиш жараёнини, боғланган кислородни сақловчи ноорганик моддаларни (карбонат кислота (углекислота), сульфатлар, нитратлар) тикланиши ҳисобига органик моддалар оксидланишида, амалга оширишади. Анаэроблар учун эркин кислород захарлидир.
Микрожонзотлар катта босимда ҳам ҳаёт фаолиятини олиб боришлари мумкин, бу бактриялар барофил тоифасига тегишлидир. Масалан, Bacillus subtilus бактерияси 2000 МПа босимни чидай олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |