1-Mavzu. Kirish. Turli foydali qazilmalardan foydalanishda boyitishning roli va axamiyati


Ярим вибрацион ғалвирларнинг ишлаш принципи ва қo’лланилиши



Download 24,95 Mb.
bet11/82
Sana01.06.2022
Hajmi24,95 Mb.
#628955
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   82
Bog'liq
ркит маъруза

Ярим вибрацион ғалвирларнинг ишлаш принципи ва қo’лланилиши
Ярим вибрацион ғалвирлар тo’р o’рнатилган қутини эксцентрик вал ёрдамида вертикал текисликда айланма ҳаракатланиши билан характерланади.
Қo’зғалмас рамага подшипникларда горизонтал ҳолда эксцентрик вал o’рнатилган.ғалвир қутисига тебранувчи подшипник маҳкамланган. Кути унга тортилган тo’р (2 та ёки 3 та ҳам бo’лиши мумкин) билан горизонтга нисбатан 20-300бурчак остида o’рнатилади ва шундай ҳолатда амортизаторлар ёрдамида ушлаб турилади. Валга ҳаракат рамага o’рнатилган электродвигателдан узатма ва шкив орқали берилади. ғалвир қутиси вертикал текисликда кичик радиусли айланма ҳаракат қилади (17-расм).

17-расм. Ярим вибрацион (гирацион) ғалвирларнинг схемаси.
1-рама; 2-таянч; 3-кути; 4-рессор; 5-осилгич; 6-диск; 7-контурюк; 8-вал; 9-тo’рлар; 10-кo’зғалувчи подшипниклар; 11-туб подшипниклар; 12-шкиф; 13-электродвигатель.
қутининг тебранишлар амплитудаси ва ҳаракат траекторияси фақат o’рта қисми учунгина доимийдир. қутининг эллиптик траектория бo’йича ҳаракатланувчи четки қисмлари o’рта қисмининг тебраниш амплитудасига нисбатан эркинрок тебраниш ва амплитудага эга. қути четларининг ҳаракатланиш характери амортизаторларнинг қаттиқлиги билан аниқланади.
Ярим вибрацион ғалвирлар оғир (ГГТ) ва o’рта (ГГС) турда тайёрланади. Улар йирик бo’лакли (400 мм гача) ҳамда майда (1 мм гача) маҳсулотни ғалвирлашда ишлатилади.
Ярим вибрацион ғалвирларда тебранишлар амплитудасининг бериладиган маҳсулот оғирлигига боғлиқ эмаслиги бу ғалвирларни оғир шароитда юқори ишлаб чиқариш унумдорлиги билан ишлатишга (1500 т/soat) имкон беради. Бу ғалвирларнинг тамчилиги: тузилишининг мураккаблиги (валда 4 та подшипник борлиги, уларни аниқ o’рнатишнинг мураккаблиги ва х.к.). Шунинг учун бу ғалвирлар кейинги йилларда тузилиши соддароқ вибрацион ғалвирлар томонидан сиқиб чиқарилмоқда.
Қутиси айланма ҳаракатланувчи вибрацион(инерцион) ғалвирларнинг ишлаш принципи ва қo’лланилиши
Инерцион вибро қo’зғатувчили вибрацион ғалвирлар бойитиш Фабрикаларида турли хил маҳсулотларни ғалвирлаш ва сувсизлантириш учун қo’лланилади. Улар содда тузилишга эга, осон бошқарилади ва ишлатишда ишончли. Эгилувчан таянч ёки унчаликқаттиқмас пружинали осилгичларни қo’ллаш ғалвирнинг асоси ва бинонинг томига тушадиган динамик юкнинг сезиларли даражада камайишини таъминлайди.
Инерцион ғалвирлар осилма ва тиргакли тарзда тайёрланади. ғалвирлар осилма тарзда тайёрланганда осилгичларнинг қаттиқлиги горизонтал йo’налишда жуда кам бo’лгани учун, ғалвир ишга туширилаётган ва резонанс пайтида тебранишлар асосан вертикал йo’налишда бo’лади (18-расм).
ғалвирлар тиргакли (таянган) тарзда тайёрланганда пружиналар горизонтал йo’налишда маълум қаттиқликга эга бo’лади. Шунинг учун резонанс тебранишлар қути бo’йлаб содир бo’лади. Резонанс узоқ муддат давом этмайди, кейин уларнинг амплитудаси камаяди.ғалвир резонансдан

18-расм. қутиси айланма ҳаракатланувчи вибрацион (инерцион) ғалвирлар:
1-тo’рлар o’рнатилган қути; 2-вибро қo’зғатувчи; 3-пружинали таянч;4-тасмали узатма; 5-электродвигатель; 6-вал; 7-мувозанатловчи; 8-валнинг подшипниклари; 9-шкив.
ташқари тартибда ишлай бошлайди.ғалвир тo’хтаганда тебранишлар амплитудаси ишчи қийматдан 0 гача o’згаради.Инерцион ғалвирларнинг қуйидаги турлари мавжуд: енгил турдаги ғалвирлар: ГИЛ -32; ГИЛ-42; ГИЛ-43; ГИЛ-52; ГИТ-52. O’ртача турдаги ғалвирлар ГИС-42; ГИС-52; Оғир турдаги ғалвирлар: ГИТ-32 Н,ГИТ-41, ГИТ-41 А, ГИТ-42 Н, ГИТ-51 Б ва ҳ.к.

Download 24,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish