Конусли классификаторлар
Конусли классификаторлар маҳсулотни иккита махсулотга-қум ва қуюлмага ажратиб беради (49-расм).
Конусли классификаторлар пo’лат листдан тайёрланган қo’зғалмас конус 1 дан иборат бo’либ, учининг юқори қисмига халқали тарновча 2 пайвандланган. Онуснинг пастги қисмига алмаштириладиган учликларни махкамлаш учун каллак 11 пайвандланган. Учликлар тешикларининг диаметри ҳар қайси классификация шароити учун алоҳида танланади. Конуснинг юқори қисмида унинг o’қи бo’йлаб бo’тана тақсимлагич 5 билан таъминловчи қувур 4 o’рнатилган.
Чo’ккан махсулотни чиқариб олиш учун каллакка бo’шатувчи учликнинг чиқариш туйнугини ёпувчи шарикли зулфин 12 махкамланган. Зулфин ричаглар системаси орқали ички конус 9 да жойлашган қалқиб чиқувчи мослама – пo’как 7 билан боғланган. Бo’шатувчи учликнинг чиқариш туйнугини беркитиш пружина 10 ва қарши куч 6 билан амалга оширилиб, улар шарикли зулфинга босим кучини бошқаришга имкон беради. Чo’ккан махсулотни бo’шатишни бошқариш учун алмаштирилувчи тарелкали крестовинадан ташкил топган диафрагма 13 хизмат қилади.
Дастлабки махсулот таъминловчи қувур 4 ва бo’тана тақсимловчи орқали конусга қуюлиш тарновчасидан пастроқда берилади. Конусдан юқорига кo’тарилувчи сув оқими ҳосил бo’лади, бунинг натижасида майда заррачалар конуснинг юқори қисмига кo’тарилади ва қуюлиш остонаси орқали қуюлмага кетади. Йирикроқ заррачалар пасга чo’кади ва конус 1 ни тo’лдиради. Чo’ккан махсулот ички конус 9 нинг пастги зихига етганда, ундан бo’тананинг чиқиши қийинлашади ва оқим юқорига – 3 ва 4 қувурлар орасидаги бo’шлиққа интилади. Бунда пo’как 7 кo’тарилади ва ричаглар системаси орқали бo’шатувчи мосламанинг шарикли зулфини очилади.
49-расм. Конусли классификатор.
1-қo’зғалмас конус; 2-халқали тарновча; 3,4-қувурлар; 5-бo’тана тақсимлагич; 6-қарши куч; 7-пo’как; 8-ричаглар системаси; 9-ички конус; 10-пружина; 11-каллак; 12-шарикли зулфин; 13-диафрагма.
Ажратилаётган маҳсулотнинг йириклигига қараб, қумли ва шламли классификаторларга бo’линади. Қумли классификаторларда ажратиладиган маҳсулотнинг йириклиги 0,15-2 мм, шламлида эса -0,15 мм.
Конусли классификаторларнинг конус асоси 2,5-3,5 м, ишлаб чиқариш унумдорлиги қумли классификаторларда 5-22 т/soat, шламлида 5-11т/soat.
Афзаллиги: қумларни автоматик бo’шатиш, харакатланувчи қисмларнинг йo’қлиги, электрэнергия ишлатилмаслиги.
Тамчилиги: қумнинг вақти-вақти билан (даврий) тo’тилиши, конус деворларида қумнинг йиғилиб қолиши натижасида классификациялашнинг бузилиши, нисбатан катта габарит o’лчами.
Конусликлассификаторларнингтехникхарактеристикаси5–жадвалдакелтирилган.
5- жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |