1-мавзу. Кириш Режа


Геокимёда қидирув ва аналитик усуллар



Download 267,24 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana23.02.2022
Hajmi267,24 Kb.
#132554
1   2   3   4
Bog'liq
1-maruza matni

Геокимёда қидирув ва аналитик усуллар. 


Аналитик (лаборатория) усуллари 
Элементлар миқдори аниқлаш (уларнинг бирикмаларида) учун 
ўтказиладиган геокимѐвий қидирув ишларида қуйидаги бир мунча кенг 
тарқалган таҳлил усуллари қўлланилади: эмиссион спектрал таҳлили, атом 
абсорбция, колориметрик, ва бошқа махсус кимѐвий таҳлиллар, шунингдек 
радиометрик, рентген-спектрал таҳлиллардан фойдаланилади. Бундан 
ташқари алоҳида ҳолатларда турли минералларнинг хусусиятларини 
ўрганувчи усуллардан ҳам фойдаланиш мумкин. 
Маълум таҳлиллар намуналар олинмасдан ҳам бажарилиши мумкин. 
Бунда натижалар автоматик тарзда ѐзиб қайд этилади . Мазкур турдаги 
таҳлилларга: турли хил радиометрик усуллар, симоб гази ва бошқа бир қатор 
усуллар киради. Юқоридаги усулларни кўп қўллаш геокимѐвий қидирув 
ишлари самарадорлигини оширади. 
Эмиссион спектрал таҳлил 
Эмиссион спектрал таҳлил қарийб 50 йилдан бери геокимѐвий қидирув 
ишларида кенг қўлланилиб келаѐтган таҳлил усулларидан бири. Мазкур 
таҳлил усули туб жинcлар, бўшоқ жинслар, ўсимлик кули, сув 
намуналарининг қуруқ қолдиқлари ва алоҳида минералларнинг таркибидаги 
элементларнинг миқдорини аниқлашда фойдаланилиши мумкин.
Асосий спектрал таҳлиллар ѐруғлик манбаидан атомлар, молекуларлар ва 
ионлар тарқатиш, тўлқин узунлиги ва тарқалиш интенсивлигини ўлчашдан 
иборат. Алоҳида элементларнинг миқдори уларнинг спектрдаги чизиғининг 
интенсивлигига қараб аниқланади. Геокимѐвий қидирув ишларида спектраль 
таҳлиллар бир қатор афзаллик томонлари учун кенг қўлланиади. Мазкур 
таҳлил усули ѐрдамида бир вақтнинг ўзида ўрганилаѐтган объектда 70 дан 
ортиқ элементни аниқлаш мумкин. Мазкур элементларга кўпчилик металлар 
ва тарқоқ ер элементлари кириб уларни аниқлашни намуналарнинг ҳажмини 
кўпайтирмасдан ҳам амалга оширса бўлади. Аслида таҳлил намуналарни 
дастлабки қайта ишлаш бўйича қийин операцияларни бажаришни талаб 
этмайди. Усулнинг аниқлилик даражаси – 10
-3
– 10
-4
% гача бўлиб, бу 
кўрсаткич баъзи қўшимча операциялар ўтказилса 10
-5
– 10
-6
% гача ортиши 
мумкин. Спектрограмма фотопластинкаларга олиниб элементлар миқдорини 
бир мунча аниқ баҳолаш, шунингдек натижаларини текшириш ва бирламчи 
таҳлилларда аниқланган элементларни миқдорини қўшимча қайта аниқлаш 
имконини ҳам беради.


Таҳлил камчиликлари спектрограммада чизиқларни тасвирлаш билан 
боғлиқ бўлиб, юқори миқдордаги (1% дан юқори) элементларни аниқлашда 
спектрал таҳлил аниқлиги бўйича бошқа усуллардан пастроқ. Ҳисоблаш 
жараѐнида аниқланаѐтган элементнинг учраш шакллари ва умумий 
намунанинг кимѐвий таркибинининг таҳлил натижаларига кўрсатадиган 
таъсирини ҳисобга олиш имкони йўқ.
Спектрал таҳлил иккига: ярим миқдорий (тахминий миқдорий) ва 
миқдорий турларга бўлинади. Тахминий миқдорий спектрал таҳлил 
миқдорий қиѐслаш орқали тадқиқ этилаѐтган элементларнинг бир мунча 
кичик аниқликдаги миқдорларини аниқлаш имконини беради аммо унинг 
унимдорлиги юқори. 

Download 267,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish