1-мавзу. Кириш Режа



Download 267,24 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana23.02.2022
Hajmi267,24 Kb.
#132554
  1   2   3   4
Bog'liq
1-maruza matni



1-мавзу. Кириш 
Режа: 
 
Фаннинг мақсади ва вазифалари 
Геокимёнинг тармоқлари 
Геокимёнинг фанлар тизимидаги ўрни 
Фаннинг шаклланиш тарихи 
Геокимёвий тадқиқот усуллари 
Нодир элементлар 
 
Ушбу курснинг мақсади нодир ва тарқоқ элементларнинг магматик, 
пегматит, гидротермал ва метаморфген жараѐнлардаги миқдори, тўпланиши 
ва силжиши хақида сўз юритилади.
Курснинг вазифаси қайси жараѐнларда ўрта ва йирик кон хосил қилиш 
сабабларини ўргатади. Ушбу элементларнинг саноатда кенг равишда 
ишлатилиши, уларни қандай ҳолатда юзага келиши ва уларнинг минерал 
бирикмаларини ишлатилишини тақозо этади. 
Шунинг учун ҳам ушбу элементларни қазиб олишда саноат ахамиятига 
эга эканлигини, уларни осон йўллар билан ажратиб олиш имкониятини 
яратмоқ лозим. Бугунги кунда уларнинг конларидан қазиб олишда имконият 
борича енгил, комплекс холда қазиб олиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Геокимѐ – фан сифатида ХХ асрда юзага келди. У Ернинг кимѐсини 
ўрганади. 
Геокимѐнинг 
юзага 
келишида, 
ривожланишида 
ва 
такомиллашишида минералогия, петрография ва кимѐларнинг ҳиссалари 
ўлкан, чунки улар ўзларининг тарихий ривожланишида геокимѐ учун кўп 
миқдордан даллиллар тўплади.
Минерал ва тоғ жинсларининг таркиби кимѐвий элементлардан ташкил 
топганлиги сабабли геокимѐ учун дастлабки маълумотлар бўлиб хизмат 
қилди. Ушбу даллилларнинг тўпланишида катта хисса қўшганларга – 
Демокрит (370-460 эрамиздан олдин), Аристотель (322-384 эрамизгача), Абу 
Али Ибн Сино (985-1057), Ал Беруний (975-1048), Агрикола-Баура (1494-
1555), Роберт Бойль (1627-1691), Леклерка де Бюффон (1707-1787), 
Э.Митчерлих (1794-1863), Х.Ф.Шенбейн (1799-1868) ва бошқа кўплаб 
олимлар киради. 
Геокимѐ атамасини биринчи бўлиб 1838 йили Швейцария кимѐчиси 
Х.Ф.Шенбейн ишлатди.
Геокимѐнинг мустақил фан даражасига кўтарилишидаги асосий 
омилларга қўйидагиларни кўрсатиш мумкин: 
1. Рус кимѐчи Д.И.Менделеев томонидан элементларнинг даврий 
қонунининг яратилиши; 


2. ХХ асрнинг бошларига келиб дунѐда 70-80 кимѐ элементларнинг 
топилиши; 
3. Лаборатория шароитида сунъий минералларнинг олиниши ва уларнинг 
табиатдаги ҳосил бўлиш холатини юзага келтириш, ҳамда жахон 
физиклари 
томонидан 
минерал 
ва 
жинслардаги 
кимѐвий 
элементларнинг 
миқдорини 
аниқлайдиган 
асбоб-ускуналарнинг 
яратилиши ва нихоят дунѐ минераллари томонидан назарий 
минералогиянинг юзага келиши ва бошқалар. 
Геокимѐнинг ривожланишида ва юзага келишида инглиз кимѐчиси Роберт 
Бойль (1627-1691) океанлар (гидросфера) ва атмосфера кимѐсига доир 
масалаларни кўтарди. У биринчи бўлиб океан сувлар таркибидаги 
элементларнинг миқдорини аниқлади. Дж.Пристли (1733-1804) ва В.Лавуазье 
(1743-1754) атмосфера таркибидаги кимѐ элементларнинг миқдорини берди. 
Г.Дэви (1778-1829) вулқондан чиқаѐтган газ ва парларнинг таркибини 
аниқлади. 1815 йили инглиз минералоги В.Филлипс (1773-1828) Ер пўстида 
тарқалган айрим элементларнинг миқдорини мақолаларида чоп этди. Швед 
кимѐчиси И.Я.Берцелиус (1779-1849) селен, церий, торий ва кремний 
элементларини кашф этди. 
Америка олими Ф.Кларк (1839-1931) тоғ жинсларининг таркиби қисмини 
ўрганди ва 1924 йили Г.Вашингтон билан биргаликда 6000 дан ортиқ тоғ 
жинсларини тахлил қилиб Ер пўсти жинсларининг таркибидаги петроген 
элементларининг ўртача миқдорини аниқлади. Ф.У.Кларкнинг геокимѐга 
қўшган ҳиссасини инобатга олиб, жахон геокимѐчилари, кимѐвий 
элементларнинг минерал ва жинслардаги миқдорини ―кларк‖ сони деб атади. 
Р.Бойль (1627-1691) шу даврда мавжуд кимѐвий элементларни тартибга 
солиш учун геокимѐвий таснифи эълон қилди. Етарли даражада 
камчиликларни бўлишига қарамасдан, дастлабки илғор тасниф ҳисобланган. 
Маълумки ХVII аср ўрталарида фақат 13 элемент маълум эди. Булар-
Au,Ag,Cu,Sn,Fe,Hg,S,Sb,Zn,As,Pb,Bi. 1815 йили инглиз кимѐчиси У.Праут 
(1785-1850) ва немис кимѐчиси И.Дѐберейнер (1780-1849) литий, натрий, 
калий, кальций, стронций, барий, хлор, йод,селен, теллур, марганец, хром ва 
бошқа элементларнинг кимѐвий хусусиятларини ўрганиб, уларни маълум 
тартиб билан жойлаштирди.
Х1Х асрнинг охирларига келиб, табиатда 100 га яқин кимѐвий 
элементларнинг мавжудлиги исботланди. ХIХ асрда кимѐ фанининг 
ривожланиши ва жуда кўп тажриба маълумотлари тўпланганлиги сабабли 
кимѐвий элементларни тартибга солиш ихтиѐжи туғилди. Элементларнинг 
ҳоссаларидаги ўхшашликка асосланиб уларни муайян гуруҳлар тарзида 
бирлаштирилишига уриниб кўрилди. Лекин мутахассислар гуруҳлар орасида 


боғланишни топа олмадилар. Шундай бўлсада бу соҳадаги уринишлар бехуда 
кетмади. Д.И.Менделеев 1869 йилда кимѐвий элементларнинг даврий 
системасини яратди. Менделеев элементларни тартибга солишда уларнинг 
атом оғирлигини ва кимѐвий ҳоссаларнини асос қилиб олди. Демак, 
элементларнинг муайян хоссалари даврий равишда такрорланади. ХIХ 
асрнинг оҳирида француз петрографлари Ф.Фуке ва О.Мишель-Леви 
лаборатория усулида (лаб. ―Эколь де Франс‖) сувсиз силикат моддасидан – 
олигоклаз, лабрадор, нефелин, лейцит ва бошқа жинс ҳосил қилувчи 
минералларни олди. Шу даврда немис минералоги К.Дѐльтер сульфид 
минералларидан пирит, галенит, ковеллин, борнит минералларни яратди. 
Россия олими К.Д.Хрушев кварц, тридимит, магнийли слюда ва 
роговая обманка лаборатория усулида олади. А.Морозович (Польша) суъний 
кристалл – корунд, силлиманит, авгит ва бошқаларни олади. 
П.А.Земятчинский (Петербург университети) 1896 йили каолинга хлорли 
калийли таъсир эттириб мусковит олади. Албатта, бундай мисолларнинг сони 
дунѐ миқѐсида жуда кўп, уларни такрорлаш матнда кўп жой эгаллаши 
мумкин. Шундай қилиб ХХ асрда экспериментал минералогиянинг (сунъий 
минераллар олиш ҳисобида) жадал суратлар билан ривожланиши туфайли, 
лаборатория усулида табиий геокимѐвий жараѐнларни юзага келтириш 
оқибатида геокимѐ фан сифатида намоѐн бўлишига замин тайѐрланди. 
Шундай қилиб, геокимѐ фани нимани ўрганади? Ушбу саволга жавоб 
бериш учун жаҳон геокимѐчилар фикрлари билан ўртоқлашамиз. 
Ф.Кларк (1924) - мавжуд ҳар бир минерал ва тоғ жинслари кимѐвий 
система (тизим) бўлиб, муайян физик-кимѐвий шароитда юзага келади. 
В.И.Вернадский (1927): геокимѐ - назарий ва амалий жиҳатдан 
элементларнинг Ер пўстида тарқалиши, миқдори ва ҳаракатини ўрганувчи 
фан.
Е.А.Ферсман (1932) фикри бўйича геокимѐ – кимѐвий элементларнинг 
тарихий тараққиѐтида тутган ўрни ва физик –кимѐвий шароитлар туфайли 
турли хил бирикмалар бериш сабабларини ўрганади. В.М.Гольдшмидт (1924) 
бўйича геокимѐ – минерал, тоғ жинслари, сув, ҳаво ва тупроқларда 
элементларнинг миқдори ва уларнинг ион ва атом боғланиш мохиятларини 
ўрганади. Поляк геокимѐчилари А.Поланский ва К.Смукликовскийлар 
бўйича геокимѐ - элементларнинг табиатдаги тарихи ва ривожланишини 
ўрганади. 

Download 267,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish