2. Бегона моддалар таснифи
Овқатланиш одам соғлигини белгиловчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. “Саломатлик – овқатланиш функцияси” деган қоида замонавий кишилик жамияти учун асосий ҳисобланади.
Дунёни барча минтақаларида экологик холатни инсониятнинг антропоген фаолияти билан боғлиқ ҳолда кескин ёмонлашуви истеъмол қилинадиган овқатнинг сифатий таркибига таъсир қилди. Овқатланиш маҳсулотлари билан одам организмига кимёвий ва биологик моддаларни анча қисми келиб тушади. Одам организми учун бегона бўлган асосий бегона бирикмаларни таснифи 1-чи жадвалда келтирилган.
Улар озиқ-овқат маҳсулотларига асосан икки йўл билан келиб тушади ва тўпланади:
- ҳам тирик организмлар ва ҳам ҳаво, сув ва тўпроқ ўртасида моддалар алмашинувини таъминловчи биологик занжирнинг кечиши бўйича;
- озиқ – овқат ҳом ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотларини қишлоқ хўжалиги ва саноат ишлаб чиқарилиши барча босқичларини, шунингдек уларни сақлаш, ўраш ва маркировкаланишини қамрайдиган озиқавий занжир бўйича.
Шу билан боғлиқ ҳолда озиқ – овқат ҳом ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш аҳоли саломатлиги ва унинг генофондининг сақланишини белгилаган ҳолда замонавий кишилик жамиятини энг мухим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Божхона Иттифоқи комиссиясини 2011 йил 9 декабрдаги 880-сонли қарори билан тасдиқланган “Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги” тўғрисидаги Техник Регламент (ТР ТС 021/2011) бўйича озиқ – овқат маҳсулотини хавфсизлиги - одам ва келгуси авлодга зарарли таъсири билан боғлиқ бўлган йўл қўйиб бўлмайдиган хавфни бўлмаслиги хақида далолат берувчи озиқ – овқат маҳсулотини ҳолатидир. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги “Озиқ – овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида” ги 483-1-сонли қонунида эса “озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги — озиқ-овқат маҳсулотининг санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормаларига мослигидир” деб таъриф берилган.
3. Озиқ – овқат махсулотлари хавфсизлигини бахолаш технологияси
Озиқ – овқат ҳом ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсизлиги улардаги микробиологик, кимёвий ва биологик табиатидаги антиозиқавий моддаларни миқдорий ёки сифатий салмоғи бўйича баҳоланади. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини баҳолаш технологияси 1-расмда келтирилган.
1 – жадвал
Бегона моддалар
|
Кимёвий табиатдаги
|
Биологик табиатдаги
|
Токсик элементлар: қўрғошин, кадмий, симоб, мишьяк, рух, мис, темир, қалай, хром, никель
|
Микотоксинлар: альфатоксинлар B, G, M1, дезоксиниваленол (вомитоксин), Т-2 токсин, зеараленон, патулин, охратоксин А, стеригматоцестин
|
Пестицидлар: хлорорганик, триазинлар, фосфорорганик, пиретроидлар, тиокарбаматлар
|
Антибиотиклар
|
Азотли бирикмалар: нитратлар, нитритлар, нитрозоаминлар
|
Микроорганизмлар: ичак таёқчалари гурухи бактериялари, Proteus туридаги бактериялар, сульфитредуцияловчи клостридиялар, патоген микроорганизмлар (жумладан сальмонеллалар), ачитқилар, моғорлар
|
Гистамин
|
Вируслар
|
Бенз(а)пирен
|
Гельминтлар ва содда организмлар
|
Полихлорланган бифениллар
|
Хашаротлар - зараркунандалар
|
Гормонал препаратлар
|
-
|
Радионуклидлар
|
-
|
Келиб чиқиши ўсимлик ва хайвонот бўлган озиқ-овқат билан одам организмига атроф мухитдан ўртача 70 % га яқин турли табиатдаги токсинлар келиб тушади.
Сифатсиз овқатланиш муаммоси умум дунё миқёсидаги тавфсифга эга. Америка тадқиқотчиларини баҳолашлари бўйича АҚШда ҳар йили сифатсиз озиқ-овқат истеъмол қилинишидан 33 млн одамлар касалланишади, бунда 9 минг ҳолатларда касаллик ўлим билан якун топади.
Ахолининг озиқ – овқат истеъмоли бўйича холатидаги (озиқ-овқат статуси) бузилишлар ортиқча тана вазни, семизлик, витаминлар ва селенни етишмаслиги каби жиддий оқибатларга олиб келади. Айнан ахоли озиқ-овқат статусини бузилиши ва атроф – мухит ва озиқ-овқат маҳсулотларини ифлосланиши ўртача хаёт давомийлигини қисқартирувчи асосий сабаблардан бири ҳисобланади. Ўлим сабаблари ўртасида, олдингидек, юрак-томир, онкологик, гастроэнтерологик, юқумли касалликлар асосий ўринларни эгалламоқда.
Расм 1. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини баҳолаш технологияси
Do'stlaringiz bilan baham: |