4. Озиқ – овқат махсулотлари хавфсизлигини таъминлаш муаммосини асосий йўналишлари
Давлат сиёсатининг соғлом овқатланиш соҳасидаги мақсади ахоли соғлигини сақлаш ва мустахкамлаш, тўлақонсиз ва баллансланмаган овқатланиш туфайли келиб чиққан касалликларни профилактика қилиш ҳисобланади.
Қўйилган мақсадга мувофиқ жамият учун муҳим бўлган ушбу муаммони асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:
- овқатланиш маҳсулотларига тегишли бўлган техник регламентларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
- ишлаб чиқарувчини белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ва қалбакилаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарганлиги учун жавобгарлигини кучайтиришнинг қонуний мустахкамлаш;
- озиқ-овқат маҳсулотлари ва озиқ-овқат ҳом ашёсига тегишли бўлган техник регламентларга риоя қилинишини таъминлайдиган миллий стандартларни ишлаб чиқиш;
- мамлакатимиз худудида ишлаб чиқариладиган ва чет элдан олиб келинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва озиқ-овқат ҳом ашёси сифатини назорат қилиш механизмларини такомиллаштириш;
- овқатланиш билан боғлиқ бўлган касалликларнинг тарқалишини камайтиришга йўналтирилган тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш;
- озиқ-овқат саноати учун витаминлар, фермент препаратлари, пробиотиклар ва бошқа озиқавий ингредиентлар, витаминлар ва минерал моддалар билан бойитилган оммавий истеъмол маҳсулотлари, функционал мўлжалланишли маҳсулотлар, пархез (даволовчи ва профилактик) маҳсулотлар, соғлом ва касал болалар овқатланиши учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришга инвестициялар учун шароитларни қонуний таъминлаш;
- янги озиқа манбаъларини олишнинг замонавий биотехнологик ва нанотехнологик усуллари ва улар сифати ва хавфсизлигини медико-биологик бахолаш сохасидаги фундаментал тадқиқотларни устивор ривожланишини таъминлаш;
- овқатланишни бузилиши, жумладан анемия, овқат етишмовчилиги, семириш, овқат хазм қилиш органларини касалликлари, шунингдек болаларни кўкрак орқали озиқлантириш билан боғлиқ бўлган касалликлар тўғрисидаги давлат статистик хисоботни ягона шаклини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш;
- индивидуал овқатланишни, жумладан хавф гурухларини (бир ёшга тўлмаган болалар, хомиладор ва кўкрак билан озиқлантирувчи аёллар, кам таъминланган ахоли), алиментар-боғлиқлик холатларини хавфсизлиги ва ривожланиши масалаларини қамраган ҳолда, махсус тадқиқотлашнинг амалга ошириш асосида ахолини овқатланиши ва соғлигини давлат мониторинги дастурларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш;
- ахолини соғлом овқатланишини, жумладан оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда тарғибот этишни кучайтириш.
Соғлом овқатланиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишдан кутиладиган натижалар қуйидагилар ҳисобланади:
- ички бозордаги асосий озиқ – овқат хом ашёси ва озиқ – овқат маҳсулотлари ресурсларини 80-95 %ни махаллий маҳсулотлар ҳисобидан таъминлаш;
- витаминлар ва минерал моддалар билан бойитилган оммавий истеъмол маҳсулотларини, нон-булка маҳсулотларини оммавий навлари, шунингдек сут маҳсулотларини ҳам қамраган ҳолда, ишлаб чиқариш улушини умумий ишлаб чиқариш хажмида 40-50%гача ошириш;
- ёғ миқдори пасайтирилган сут ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш улушини умумий ишлаб чиқариш хажмида 20-30 %гача ошириш;
- махаллий гўшт хом ашёси ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш улушини умумий ишлаб чиқариш хажмида 45-50 %гача (жумладан, парранда гўштини - икки маротаба) ошириш;
- махаллий мева ва сабзавотларни, шунингдек уни қайта ишлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш улушини умумий ишлаб чиқариш хажмида 40-50%гача (жумладан, органик ишлаб чиқаришни ҳам) ошириш;
- ихтисослашган болалар овқатланиши, жумладан пархез (даволаш ва профилактик) маҳсулотлари бозорининг 80 %ни махаллий маҳсулотлар ҳисобидан таъминлаш;
- овқатланиш билан боғлиқ бўлган болалар ва ўсмирлар ўртасидаги касалликларни (анемия, овқат етишмовчилиги, семириш, овқат хазм қилиш органларини касалликлари) 10 % гача камайтириш;
- болалар ва катта ёшдагиларни витаминлар билан адекват таъминланганлигини 70 дан кам бўлмаган фоизга ошириш;
- ахоли ўртасида семириш ва гипертоник касалликлар тарқалишини 30% га, қандли диабетни эса 7 %га камайтириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |