2.Антигенлар классификацияси (таснифи)
Антигенларни таснифлашда нафақат кимёвий таркиби ва унинг келиб чиқиши, балки
трансплантацион иммунология билан ўрнатиладиган донор ҳамда реципиент ўртасидаги
антигенлар орасидаги генетик таъсирлар ҳам инобатга олинади.
(6 жадвал).
6 жадвал
Антигенлар таснифи
Номланиши
Антигенлар
Аллергенлар
Юқори реактивликни келтириб чиқарувчи овқат,
чанг, ўсимлик гардлари, ҳашоратлар чақиши
Аллоантигенлар
(гомологик)
Турлараро даражадаги (бир турдаги генетик
жиҳатдан бир биридан фарқланувчи индивиларга
тегишли бўлган донор ва реципиентлар) реципиентдан
ажралиб турувчи хўжайра ҳамда тўқима антигенлари
Аутоантигенлар
Организм хўжайралари антигенлари
Гаптенлар
Асосан ароматик
қаторнинг содда кимёвий
бирикмалари
Изоген (изологик)
Индивидларнинг (масалан, бир ўруғли эгизаклар)
генетик жиҳатдан ўзига хослиги
Корпускуляр антигенлар
Турли хил хўжайралар ҳамда йирик заррачалар:
бактериялар, энг содда замбуруғлар, эритроцитлар
Ксеноантигенлар
(гетерологик)
Тур
даражасида
(турли
хил
донор
ҳамда
реципиентлар) бир биридан фарқланувчи хўжайра ва
тўқима антигенлари
Номланиши
Антигенлар
Эрувчан антигенлар
Мураккаблиги жиҳатдан турли хил оқсиллар,
полисахаридлар
Синген
Донор ҳамда реципиент ҳайвонларнинг бир хил
инбредли линиясига (шажарасига) оид бўлади
Синтетик антигенлар
Аминокислоталар, углеводларнинг сунъий равишда
синтезланган полимерлари
Тимус – тобий (боғлиқ)
Ушбу антигенларнинг ўзига хос иммун жавобининг
тўлиқ
ривожланиши
фақатгина
Т-хўжайралар
қўшилгандан (бириккандан) сўнг бошланади
Тимус – эркин (боғлиқ
бўмаган)
Такрорланувчи структурали ўхшаш эпитопларга эга
полисахаридлар В-хўжайраларни стимуллайди; Т-
хелперлар мавжуд бўлмаганда иммун жавобини
бошлашга қодир саналади
Толерогенлар
Ареактивликни келтириб чиқарувчи оқсил, хўжайра
антигенлари
Тарнсплантацион
антигенлар
ГКГС орқали назорат қилинадиган хўжайра сирти
антигенлари
Тўлақонли антиген икки қисмдан иборат бўлади, булар:
Антиген молекулаларинг 97-99% тарқатувчиси (барқарорлаштирувчи қисм); бу,
одатда, маркомолекулалар, инерт корпускуляр заррачалар;
Детерминат гуруҳ (эпитоп) – олигосахаридлар ёки олигопептидлар, одатга кўра
молекулалар юзасида жойлашган бўлади (эпи-); бир тарқатувчида бир қанча
эпитоплар бўлиши мумкин, шу сабабли
эпитоп зичлик
тушунчаси киритилади;
детерминант гуруҳ антигеннинг ўзига хослигини (ноёблигини) аниқлаб беради.
Антигенлар хоссалари
:
Иммун жавобини чақиришга қодир;
Турли хил молекулалар ҳамда хўжайралар (эритроцитлар ва бошқалар) билан
таъсирлашишига қодир.
Агар ҳар иккала кўрсатиб ўтилган хоссалар амалга ошга бўлса, бундай антиген тўлақонли
деб, агар фақат иккинчи хосса амалга ошган бўлса, бундай антигенни тўлақонли бўлмаган
ёки
гаптен
деб атайдилар.
Гаптин алоҳида ташувчилар –
адъювантларда
қайд этилиши мумкин.
Адъювантлар таъсири механизми
:
Сантигенлар депосини ҳосил қилади;
Молекулаларни мустаҳкамлайди;
Лимфоид тўқималарни фаоллаштиради.
Антигенлар таснифи (классификацияси)
:
1.
Бегоналиги жиҳатидан
a.
ксеноантигенлар (гетеро-) – мазкур тур зотига тегишли эмас;
b.
аллоантигенлар (гомо-) – мазкур тур зотига тегишли;
c.
аутоантигенлар – масалан, “қалоқон орти” хўжайралари – сперматозоидлар,
мия хўжайралари каби ўзига хос (ўзига тегишли бўлган) антигенлар;
d.
иммун фаоллигига эга бўлган ўзига хос (ўзига тегишли) хўжайралар;
2.
иммун жавобини чақириш хусусиятига кўра
a.
иммуногенлар;
b.
аллергенлар;
c.
толерогенлар;
d.
трансплантацион антигенлар;
3.
бошсимон без (тимус) боғланишга кўра
a.
Т- га боғлиқ;
b.
Т- га боғлиқ бўлмаган.
4.
Микроорганизмда жойлашувига кўра
a.
О - антигенлар – хўжайра деворларининг липополисахаридлари (ЛПС),
иссиқликка бардошли, юқори даражадаги фаол турли хил организмларда
турли туман ва ҳаттоки бир турдаги микроорганизмларда ҳам;
b.
Н - антиген – иссиқликка чидамсиз, қивчинли оқсил анчайин фаол ва турли
туман;
c.
К - антигенлар – капсулали гликопротеинлар, иммуногенлик кимёвий
хоссасига боғлиқ;
d.
фимбриал антигенлар;
e.
протоплазматик антигенлар;
f.
экзоаллергенлар;
5.
ташувчи – микроорганизм учун ўзига хослиги бўйича
a.
шаклий (шакл, турга оид) – турнинг барча зотларида;
b.
турга оид – вариантли, варларда;
c.
гуруҳли – турли хил тур ва зотлар (шакл) микроорганизмлари учун умумий;
d.
босқичли (даврий) – ривожланишнинг маълум бир босқичларида пайдо
бўлади;
e.
тамғага хос (штамга хос).
3.
Do'stlaringiz bilan baham: |