Иммунитетнинг гуморал ҳамда рецепторли назариялари.
Иммунитетнинг гуморал назариясини кўплаб йирик тадқиқодчилар яратишган
бўлиб, шунинг учун ҳам антителалар билан боғлиқ кўплаб фундаментал кашфиётларни
очиб берган бўлишига қарамасдан, уни П. Эрлих номи билан боғлаш адолатсиз бўлган
бўлар эди. Й.Фодор (1887), сўнгра эса Ж.Наттолл (1888)лар қон зардобининг батерияцид
хусусиятлари ҳақида маълумотларни келтириб ўтишган.
Г. Бухнер (1889) ушбу хусусият зардобда алоҳида ўзига хос термолабил “ҳимоя
моддалари” бўлишига боғлиқ бўлиб, улар алексиналар деб номланади. И.И. Мечников
лабораториясида иш олиб борган Ж. Борде (1898) цитоцид эффектида иштирок этиши
ҳақида гувоҳлик берувчи зардоб субстратлари – термолабил комплемент ва
термобарқарор антитела хусусиятларига кўра икки хил сустратлар ҳақида маълумот
беради. Гуморал иммунитет ҳосил бўлиши учун Э. Беринг ҳамда С. Китазато (1890)лар
томонидан ишлаб чиқилган иммун зардобларга устунсимон ҳамда дифтерияли
токсинларни йўқ қилиш имкони ва П. Эрлих (1891) томонидан очиб берилган, келиб
чиқиши ўсимликка оид бўлган токсинларни йўқ қилувчи антителалар муҳим аҳамиятга
эга. Вабо вибрионига резистентли денгиз чўчқаларидан олинган иммун зардобларида Р.
Пфейффер (1894) микробларни эритиб юборадиган антителани топди; иммунитети йўқ
ҳайвонларга ушбу зардобни юбориш вабо вибрионига чидамлиликни келтириб чиқариши
аниқланди. Антителалар, агглюнитив микробларнинг очилиши (Грубер, Дархем, 1896),
шунингдек уларнинг ҳаёт фаолиятидаги антителаларнинг (Краус, 1897) очиб берилиши
гуморал омилларнинг бевосита микроблар ва уларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотларига
таъсирини тасдиқлади. Дифтериянинг заҳарли шакли (формасини) даволаш учун зардобни
олиш ғояси инфекциядан организмни ҳимоялашда гуморал омилларнинг роли борасидаги
ғояни батамом тасдиқлаб берди.
Хўжайра ва гуморал иммунитет тарафдорларига мазкур йўналиш кескин ва
муросасиз зиддиятлардан бўлиб қолди. Бироқ келажакдаги фаннинг ривожланиши
иммунитетнинг хўжайра ҳамда гуморал омиллари орасида узвий боғлиқлик борлигини
кўрсатиб берди. Масалан, опсонинлар, агглютининлар ва бошқа антителалар каби гуморал
моддалар уларни фагоцитар хўжайралар билан эгаллаб олиш ва ҳазм қилиб юбориши учун
имкон яратиб берди. Ўз навбатида, фагоцитар хўжайралар атитеталар маҳсулотига олиб
келувчи кооператив хўжайраларнинг ўзаро таъсирларида иштирок этади.
Замонавий нуқтаи назардан иммунитетнинг ҳам гуморал, ҳам хўжайра назариялари
унинг алоҳида жиҳатларини тўғри акс эттирган, яъни ҳодисани тўлиқ қамраб олмасдан,
бир томонлама эди. Ҳар иккала назариянинг қадр-қимматини тан олишлик натижасида
1908-йилда, бир вақтнинг ўзида И.И. Мечников ҳамда П. Эрлихга иммунология ривожига
қўшган буюк хизматлари учун Нобел мукофатининг топширилишига олиб келди. П.
Эрлих (1897) хўжайралар томонидан антителар ҳосил қилиниши механизмига
биринчилардан бўлиб кириб боришга уринди. Унинг таъкидлашича, сўнгиси, масалан
токсин сингари антигенлар билан таъсирлашадиган хўжайралардан ҳосил бўлади. Бироқ
П. Эрлихнинг мазкур ҳолати (қонуни) тасдиқланмай қолди. Устунсимон токсин (заҳарли
модда) асаб толалари хўжайраларига нисбатан тропизмга эга, антитоксин эса бошқа
антителалар сингари, антиген айнан қайси хўжайра тизимларига ҳалокатли таъсир
этишидан қатъий назар плазматик хўжайралар томонидан ишлаб чиқарилади.
П. Эрлихнинг энг муҳим хизматларидан бири сиртқи (ён) занжирлар назарияси
саналади. Токсинларнинг (заҳарли моддаларнинг) антитоксинлар ҳамда токсинларга
таъсирчан хўжайралар билан таъсирлари асосини, бошқа хўжайра ҳамда антителалардаги
сингари кимёвий принцип – ҳар бир антигенлар ҳамда антителар учун ўзига хос алоҳида
структуралар - рецепторлар ташкил қилиб, улар орқали хўжайралар, антигенлар билан
антителалар орасидаги таъсирлашишлар амалга оширлар эди. Моддаларни фиксация
қилувчи (ишлаб чиқувчи) рецепторлар – хеморецепторлар, шунингдек антигенларни
фиксация қилувчи рецепторлар ҳақида тасаввур (таълимот, тушунча) киритлган эди.
Хўжайралардан ажралган рецепторлар, П. Эрлих фикрига кўра, антителалар саналади. П.
Эрлих рецептив назарияни яратган ҳолда кўп жиҳатларда антителалар ҳосил бўлишнинг
замонавий назарияларини, уларнинг антигенлар билан таъсирини олдиндан била олди. Т-
хўжайраларда ўзига хос иммуноголубилинларни, В-хўжайралар ҳамда макрофагларда
антигенларни аниқлайдиган рецепторларнинг, антителалар молекулалари ҳамда уларга
коплементар бўлган детерминант гуруҳларда антигенларнинг бўлишини аниқлай
олишнинг ўзи замонавий иммунологиянинг энг муҳим ютуқларидан биридир. И.И.
Мечников ҳамда П. Эрлихнинг иммунитетни тадқиқ этишдаги хўжайра ва гуморал
йўналишлари борасидаги ишлари асосларга эга бўлиб мувофаққият билан ривожланиб
бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |