2-мавзу: Фагоцитоз
Режа
:
1.Фагоцитоз.
2.Фагоцитоз ҳамда коплемент тизим
3.фагоцитоз жараёни босқичлари
4.фатгоцитоз бошланиши
5.яллиғланиш
Резистентликнинг энг кучли омили
фагоцитоз
саналади. И.И.Мечников қон ва
лимфаларнинг донсимон лейкоцитлари фагоцитар хусусиятларга эга бўлиб, асосан
полимфорн ядроли нейтрофиллар бўлиб (макрофаглар – нейтрофиллар, эозинофиллар
ҳамда базофиллар) ҳамда бошқачасига полиморф ядроли лейкоцитлар ёки граулоцитлар,
шунингдек у макрофаглар деб номлаган ретикулоэндотелиал тизимнинг моноцитлари ёки
турли хил хўжайларидир. Ҳозирги кунда макрофаглар деганда юқори фагоцитар фаолликка
эга бўлган хўжайралар тушунилади. Улар олинадиган тўқимага боғлиқ ҳолда шакл ҳамда
ўлчамига кўра фарқланади.
Фагоцитоз
– бу вакуоллар – фагосомлар ҳосил бўлиши билан бегона (ёд, ўзга)
хўжайра ёки заррачаларнинг ютилишидир (йўқ бўлиб кетиши).
Ҳосил бўлган вакуол (фагосома) 10-20 баробар пинсомлардан кўпроқдир. У лизосом
билан қўшилиб кетгач фаголизосомани ҳасил қилиб натижада ферментлар фагоцитланган
материални емирувчи хўжайра ичига кириб олади. Айнан унинг ичида гидролитик
ферментлар фаоллиги ҳисобига патогеннинг тўлиқ ёки қисман емирилиши рўй беради.
Микробли хўжайранинг емирилган компонентларининг бир қисми экстрацеллюляр
муҳитда йўқ бўлиб кетса, қолган қисми фагоцит хўжайраларнинг юзасида қолиб кетади. (3
расм).
3 расм
. Фагоцит (хўжайра, тўқима ҳосил қилувчи) хўжайралар бактерияларни
эгаллаб олади (электрон микрофотография).
Фагоцитоз амалга ошишиши учун микробнинг микрофаг ёки макрофаг юзасида
адгезияси рўй бериши лозим. Бу нарсага асосан углеводли қолдиқларнинг ўзаро
таъсирлашуви ҳисобига эришилади. Бунда мембранали фагоцитнинг фаоллашуви рўй
беради (phagos- ютувчи + kytos-хўжайра). Бир бирига яқин жойлашган рецепторлар кетама
кет микроб юзасига қўшилишига қараб плазматик мембрана бегона заррача вакуолга
қўшилмагунча заррача томон силжиб боради. Кейин эса цитоплазматик гранулалар
фагосома билан қўшилиб кетиб унинг ичига ўзининг таркибини киритади. Бир дақиқа
мобайнида сўнгра эгаллаб олинган микроорганизм қатор батерицид кислородга боғлиқ
ҳамда кислородга боғлиқ бўлмаган механизмларнинг таъсирига учрайди.
Айрим бактериялар кимёвий бирикмаларни ҳосил қилиб, улар лейкоцитларни жалб
қилади – ушбу жараён хемотаксис номи билан машҳур (хемо- кимёвий; таксис – ҳаракат
реакцияси); бир қатор бошқа бактериялар мембранага бирикади ёки ўз-ўзидан мембранага
қўзғатувчи сигнал бериш қобилиятига эга. Аммо патоген микроорганизмлар доимий
равишда мутацияга учраб турса ҳамда катта шакл ўзгаришига қодир бўлса ҳимоя
механизмларининг назоратидан чиқиб кетади. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун организм
комплемент тизимини яратган. Айнан комплемент тизими фагоцитозни енгиллаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: