1 мавзу Кириш. Физик кимёвий тахлилнинг асосий тушунчалари


Хисобни жараённинг моддий баланс тенгламаси асосида олиб бориш



Download 1,4 Mb.
bet19/30
Sana20.07.2022
Hajmi1,4 Mb.
#831246
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   30
Bog'liq
1 мавзу Кириш Физик кимёвий тахлилнинг асосий тушунчалари

1.3. Хисобни жараённинг моддий баланс тенгламаси асосида олиб бориш.

Агарда система холати ўзгарганда суюқ фазада ўзгармас компонент бўлмаса, у холда холат диаграммаси асосида миқдорий хисоб олиб боришнинг кўп қиррали яъни жараённинг моддий баланс тенгламасини тузишга асосланган усули қўлланилади.


Моддий баланс тенгламаисни тузишда, унинг чап тарафига системани бошланғич холатидаги таркибий қисмлари миқдори, унг тарафга эса жараён тугагандан сунг хосил бўлган таркибий қисмлар миқдори ёзилади. Сунг хар бир кимёвий бирикма ёки ион учун хос моддий баланс тузилади ва номалум катталиклар топилади.
Моддий баланс компонентларни концентрациясини ифодалаш усулига қараб моль бирлигида (Вантт-Гофф усули) ёки оғирлик бирлигида ифодаланиши мумкин.


1.3.1. Моддий баланс тенгламасини Вант-Гоффа усулида тузиш.

Вант-Гофф усулида хисоб олиб боришда система суюқ фазасини бошланғич ва охирги таркиби, туз моль сонларини 1000моль сувга нисбати орқали ифодаланилади (бу моль бирлик МБ (МЕ) деб аталади).


Бир моль бирлик - 40 моль NaCI ва 1000 моль Н2О дан иборат бир моль бирлик эритма таркиби қуйидагича ифодаланилади:
40NaCI + 1000 H2O Бунинг оғирлиги эса 40*58,44 + 1000*18 = 2337,6 + 18000 = 20337,6 гр = 20,337 кг.
Бу ерда 58,44 ва 18 – NaCI ва H2O нинг молекуляр оғирликлари.
Вант-Гофф усули, система таркиби ва уни таркибий қисмларидаги тузлар мол сонини 1000 мол сувга нисбатида ифодаланган холда қулланилади. Аммо бу усулни қуллаш система таркиби оғирлик массасида ифодаланган баъзи бир холларда, мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин. Буни мухим томони, мураккаб таркибли қаттиқ фаза кристалланиши кузатиладиган жараёндаги хисобга тегишли эканлигидадир.
Амалий қулланиш назариясини топиш учун моляр бирликдан оғирлик бирлигига ва аксинча оғирлик бирлигидан моляр бирликка утиш бўйича оғирлик фоизларида берилган холат диаграммалар асосида бирнеча мисолни ечими келтирилади.
Масала 6. 2000кг 35%-ли NaBr эритмаси вакуум остида 300С да тўйинган эритма олингунча бўғлатилади. Бўғлатилган сув миқдорини топинг.

Расм-4. NaBr-Н2О нинг фазавий диаграммаси.


NaBr-Н2О нинг фазавий диаграммасига бошланғич М ва охирги N эритма таркиби фигуратив нуқтаси киритилади (расим–4) ва уларнинг таркиби аниқланади.
М эритма 35% NaBr ва 65% Н2О
N эритма 55,1% NaBr ва 44,9% Н2О
Эритма таркибини МЕ да ифодалаймиз:
100 кг М эритмада:
35 : 102,92 = 0,34 кмоль NaBr
65 : 18 = 3,61 кмоль Н2О бўлади.
Бу ерда – 102,92 ва 18 мос холда NaBr ва Н2О нинг молекуляр оғирлиги.
Бу эритмадаги NaBr нинг 1000 моль сувдаги мол сонлари (0,34:3,61)1000=94 моль NaBr
Шундай қилиб М эритмани моляр бирлигидаги таркиби:
94 NaBr + 1000 Н2О
Шунга ухшаш холда N таркибли эритма МБ таркиби хам аниқланади
214 NaBr + 1000Н2О.
Жараённи М эритмадаги моляр бирликда (1 МБ) ифодаланган моддий балансини умумий тенгламасини тузамиз:
1 МБ эритма М = ХН2О + уМБ эритма N
Бу ерда Х – бўғланган сув миқдори, моль; у- бўғлатишдан сунг хосил бўлган моляр бирликдаги N таркибли эритманинг миқдори.
Бу тенгламага, бошланғич ва охирги эритмаларни таркибини қўйиб, М эритмани изотермик бўғлатиш жараёнини кенгайтирилган моддий балансини оламиз:
94 NaBr + 1000Н2О = ХН2О + у(214 NaBr + 1000Н2О)
Номалум Х ва у миқдорларини аниқлаш учун хар бир компонентларга тегишли моддий балансларни тузамиз.
Бунинг учун тенглик белгисининг унг ва чап томонларига муайян компонентга тегишли доимийлар сон қийматларини ёзамиз:
Н2О бўйича тенглама 1000 = Х + 1000у
NaBr бўйича тенглама 94 = 214у.
Бу тенгламаларни ечиб Х=570 ва у=0,43 топамиз. Шундай қилиб бир моляр бирликли М эритма бўғлатилганда 570 моль Н2О буғланади ва 0,43 МБ N таркибли эритма қолади.
Энди оғирлик бирлигига айлантирамиз:
М таркибли 1 МБ эритма оғирлиги
94*102,92 + 1000*18 = 27670 = 27,67 кг
N таркибли 1МБ эритма оғирлиги
214*102,92 + 1000*18 = 40500г = 40,5кг
N таркибли 0,43 МБ эритма оғирлиги
40,5*0,43 = 17,42кг
570 мол Н2О оғирлиги 570*18 = 10250 = 10,25кг
Демак 27,67кг М таркибли эритма бўғлатилганда 10,25кг Н2О бўғланади ва 17,42 кг N таркибли эритма қолади.
2000кг М таркибли эритмадан
Н2О-ни бўғлатиш керак. Натижада
N таркибли эритма олинади.
Мустақил ишлаш учун топшириқ: Биринчи мисолдаги вариантлар t10C да бўғлатилса.

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish