1. М.Е.Позин. Технология минеральных удобрений. Учебник для вузов, -6-ое изд., перераб.-Л.: Химия, 1989,- 352с.
2. М.Е.Позин, Р.Ю.Зинюк. Физико-химические основы неорганической технологии. Гл.5 Л.: Химия, 1985. 384с.
3. Соколовский А.А., Яхонтова Е.Л. Применение равновесных диаграмм растворимости в технологии минеральных солей. М.: Химия, 1982. 264с.
4. М.М.Викторов. Графические расчеты в технологии неорганических веществ. 3-ое изд.Л.: Химия, 1972. 276с.
«Тузлар тизимининг график тахлили»
фанидан услубий кулланма
1-мавзу.Фазовий диаграммалар асосида график хисоблар
1.1.Иккиламчи системалар диаграммалари асосида график хисоблар
Таркиб хосса диаграммаси – нуқта, чизиқ ва юзалар мажмуасидан иборат. Бу геометрик шаклларни чизиш қонуниятларига тўлиқ амал қилади.
Физик-кимёвий диаграммалар асосида турли жараёнлардаги миқдорий хисобларни график усулда олиб бориш иккита мухим хоссага асосланган: бирлаштирувчи тўғри чизиқ ва ричаг қоидалари.
Бирлаштирувчи тўғри чизиқ қоидасига биноан- система фигуратив нуқтаси ва ушбу системани хосил қилувчи хохлаган икки таркибий қисмларни фигуратив нуқталари битта тўғри чизиқда ётади.
Ричаг қоидаси система таркибий қисмлари ўртасидаги миқдорий нисбатни аниқлайди: системани хосил қилувчи икки таркибий қисм миқдори нисбатлари система фигуратив нўқтаси билан таркибий қисмлар фигуратив нўқталари ўртасидаги кесимлар ўзунликлари нисбатига тескари пропорционал.
Масалан, агарда А система бу системани хосил қилувчи В ва С таркибий қисмлардан иборат бўлса, у холда ричаг қоидасига биноан куйидаги боғлиқликни ёза оламиз: В А С
В миқдори = АС кесим
С миқдори АВ кесим
Масала 1. 15 т 8% ли КСL эритмаси 300 С дан эвтектик хароратгача совитилганда қанча муз ажралиб чиқишини, аниқланг.
Ечиш: хисобни бажариш учун KCL-H2O (NaNO3-H2O илова-1)нинг фазовий диаграммасига берилган эритма фигуратив нуқтасини (N) киритамиз.Эритмани эвтектик хароратгача яъни -800С (-17,40С) совитсак система фигуратив нуқтаси Nдан N1 нуқтага силжийди. Бирлаштирувчи тўғри чизиқ қоидасига асосан суюқ фаза таркиби С фигуратив нуқтага, қаттиқ фаза (муз) таркиби В фигуратив нуқтага тўғри келади. NN1 совутиш нури музни кристалланиш эгри чизиғини кесиб ўтганлиги учун қаттиқ фазага фақат муз тушади. КС1 (NaNO3)эса эритмада қолади. Диаграмма асосида эвтектик нуқтага тўғри келадиган С эритма таркибини аниқлаймиз: 18,5% КСI ва 81,5% Н2О (38,2% NaNO3 ва 61,8 Н2О).
Расм –1.KCI-H2O политермаси.
Ричаг қоидасига асосан (KCI-H2O диаграммаси учун)
В (муз) қаттиқ фаза миқдори = N’C = 18,5 – 8 = 1,31
С суюқ фаза миқдори N’B 8 – 0
Қаттиқ фаза миқдори – У; суюқ фаза миқдори эса – 15-у билан белгиласак у холда:
у / 15-у = 1,31
Бу тенгламани ечиб муз миқдори у = 8,52т эканлигини топамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |