7.3. Кўчмас мулкни бошқариш мақсадлари
Кўчмас мулк объектларини бошқариш тизимини такомиллаштириш қуйидаги мақсадларга эришишга йўналтирилган бўлиши керак:
кўчмас мулк объектларининг даромадлилигини имкон қадар ошириш;
республика кўчмас мулк объектларидан фойдаланиш жараёнида давлатнинг ўз ижтимоий вазифаларини самаралироқ бажариш;
кўчмас мулк объектларидан фойдаланиш ҳисобига иқтисодиётнинг реал секторини стимуллаш;
тадбиркорларни кўчмас мулк объектлари ҳақидаги максимал даражада оддий ва қулай маълумотлар билан таъминлаш;
кўчмас мулк объектларини бошқариш жараёнида коррупция учун мавжуд бўлган имкониятларни йўқ қилиш;
қурилиши тугалланмаган объектларни хўжалик айланмасига жалб қилиш.
Юқоридаги мақсадларга эришиш учун:
а) қурилиши тугалланмаган объектларни ўз ичига олувчи кўчмас мулк объектларининг миқдорий, қийматий, техник ва ҳуқуқий тавсифларини қамраб олувчи давлат кўчмас мулкининг тўлиқ реестрини шакллантириш;
б) кўчмас мулк объектларини бошқариш жараёнида иштирок этувчи барча давлат органларининг ваколатларини аниқ белгилаш ва мувофиқлаштириш;
в) Объект бир бутунликни ташкил қилган ҳолатида, унинг бир қисмини бошқасидан айро ҳолда тасарруф этиш имкониятини чеклаган ҳолда, бошқарув объектларини шакллантириш;
г) қайси ҳолатларда ва қандай ҳуқуқий асосларда ер участкаларининг берилишини белгилаш. Тижорат ташкилотларига ер участкалари эгаликка ёки ижарага берилиши керак, бу ердан фойдаланиш ҳисобига бюжет даромадларини оширади ва ташкилотларни улар томонидан эгалланган ер участкаларининг ўлчамларини оптималлаштиришга стимулл беради. Доимий (муддатсиз) фойдаланиш ҳуқуқи асосидаги ер участкалари фақатгина бюжетдан молиялаштириладиган ташкилотларга ва фуқароларга нотижорат мақсадларда фойдаланишга берилади;
д) кўчмас мулкдан фойдаланишда бозор механизмини қўллашни таъминлаш, давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш учун олинадиган ижара тўловлари ставкасини бозорда шаклланган ставкалар асосида мувозанатлаш;
е) респубдика мулкини тасарруф этишнинг турли усулларидан фойдаланиш имконини берувчи, зарур ҳуқуқий базани яратиш;
ж) кўчмас мулкни максимал даражада фуқаролик оборотига жалб қилиш, жумладан, инвесторларга максимал имтиёзлар шартлари билан қурилиши тугалланмаган кўчмас мулк объектларини тақдим этиш йўли билан иқтисодиётнинг реал секторига инвестициялар жалб қилиш учун шароитлар яратиш;
з) давлат томонидан кўчмас мулк объектларини ҳарид қилиш масалаларини тартибга солиш, шу жумладан, мазкур объектлар қайси мақсадга эришиш учун олинаётганлигини аниқлаш;
и) хўжалик юритиш ва оператив бошқариш ҳуқуқидаги кўчмас мулкдан фойдаланишни қатъий назорат қилишни белгилаш; унитар корхоналардан мулкни бегоналаштиришнинг ҳуқуқий имкониятларини аниқлаш (масалан, кўчмас мулкни нотўғри тасарруф этган ҳолатда);
к) давлат муассаларининг ортиқча, фойдаланилмайдиган ёки қўлланиш соҳаси бўйича фойдаланилмайдиган (ундан фақатгина муассаса бажариши керак бўлган вазифалар доирасида фойдаланиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда) мулкини аниқлаш ва олиб қўйиш;
л) кўчмас мулкни самарали бошқариш учун кўчмас мулкни бошқаришга (жумладан, инвентаризация ва баҳолашга) фуқаролик-ҳуқуқий механизмга аналог бўлган, ҳаражатлар ўрнини қоплаш механизмидан фойдаланиш; кўчмас мулкни бошқариш бўйича органларга кейинчалик уларни бюджетдан молиялаштириш ҳисобига ўтказиш билан воситаларни ажратиш меъёрини аниқлаш;
м) кўчмас мулкни сотишнинг мавжуд механизмини ўзгартириш, чунки у объектларни паст нархларда ҳарид қилиш имкони беради. Бу йўл билан кўчмас мулкни ҳарид қилиш ҳуқуқи, хусусийлаштириш ҳақидаги қонунчиликка мувофиқ, чекланган доирадаги одамларга тегишлидир. Сотиш нархи бозор баҳосига асосланиб аниқланиши керак.
н) капитал бозорининшг барча субъектлари учун республика кўчмас мулкидан (биринчи навбатда, ижарага бериладиган объектларга нисбатан) фойдаланиш бўйича, қарор қабул қилишнинг оперативлигини таъминлайдиган, қарор қабул қилишнинг ягона тартибини ўрнатиш;
о) республика кўчмас мулкини бошқаришни амалга оширадиган давлат органлари ходимларини профессионал даражада тайёрлашни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |