1-мавзу. Кадрлар тайёрлашнинг миллий модели ва унинг таркибий қисмлари. Ўзбекистон Республикаси таълим тизими. (2 соат)



Download 183,8 Kb.
bet3/43
Sana24.06.2022
Hajmi183,8 Kb.
#699606
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
talim-muassasasi-menezhmenti-2009 (1)

Давлат ва жамият таълим муассасаларининг юқори малакали рақобатбардош мута-хассисларни тайёрлаш йўлидаги фаолиятини ҳам уйғунлаштиради ҳамда қуйидагиларга кафолат беради:

  • фуқароларнинг билим олиш, касб танлаш ва ўз малакасини ошириш ҳуқуқ-ларнинг рўёбга чиқарилишига;

  • мажбурий умумий ўрта таълим ҳамда академик лицей ёки касб-ҳунар кол-лежида таълим олиш йўналишини танлаш ҳуқуқи асосида мажбурий ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини олишга;

  • давлат грантлари ёки пулли-шартномавий асосда олий таълим ва олий ўқув юртидан кейинги таълимни олиш ҳуқуқига;

  • давлат таълим муассасаларини маблағ билан таъминлашга;

  • таълим олувчиларнинг ўқиши, турмуши ва дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги вазифаларнинг ҳал этилишида жамоатчилик бошқарувини ривожлантиришга;

  • таълим жараёни қатнашчиларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга;

  • соғлиқ ва ривожланишида нуқсони бўлган шахсларнинг таълим олишига.

4.
Узлуксиз таълим кадрлар тайёрлаш тизимининг асоси, Ўзбекистон Республикаси-нинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминловчи, шахс, жамият ва давлатнинг иқ-тисодий, ижтимоий, илмий-техникавий ва маданий эҳтиёжларини қондирувчи устувор соҳа бўлиб, ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой шахснинг шаклланиши ва юқори малакали рақобатбардош кадрларнинг жадал тайёрланиши учун зарур шарт-шароитларни яратади.


Узлуксиз таълим жараёни шахснинг ҳар томонлама қарор топиши учун энг қулай давр саналади. Мазкур даврда шахс фан асослари ҳамда касб-ҳунар маълумотларини ўзлаштиради, юксак маънавий-ахлоқий сифатларга эга шахс ва малакали кадр сифатида камол топиб боради. Унда муайян дунёқараш шаклланади.
Ўзбекистон Республикасида узлуксиз таълим Давлат таълим стандартлари ҳамда ўқув дастурлари талабларига мувофиқ ташкил этилади.
Узлуксиз таълим қуйидаги таълим турларини ўз ичига олади:

  • мактабгача таълим;

  • умумий ўрта таълим;

  • ўрта махсус, касб-ҳунар таълими;

  • олий таълим;

  • олий ўқув юртидан кейинги таълим;

  • кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;

  • мактабдан ташқари таълим.

Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг таркибий қисмларидан бири сифатида фан, яна шунингдек, «таълим мазмунини тубдан янгилашда: таълим стандартлари, таълим дастурлари, ўқув дарсликлари ва қўлланмалар тайёрлашда, илмий-методик таъминотни амалга оширишда бевосита ва билвосита иштирок этади».
«Ишлаб чиқаришнинг талаб-эҳтиёжлари кадрлар тайёрлаш тизимининг йўналиши, даражаси ва миқёсларини шакллантиради, касб тайёргарлигининг мақсади, вазифалари ва мазмунини белгилайди, малака талабларини илгари суради, таълимнинг замонавий техно-логиялари ва шаклларини танлашни тақозо этади. Ишлаб чиқариш пировард натижада кадрларнинг сифати ва рақобатбардошлигига баҳо беради».
Ишлаб чиқариш муассис, ҳомий ва бошқа сифатларда алоҳида мутахассисларни тайёрлашни, гуруҳларни ва ўқув юртларини молиялаш жараёнида иштирок этиб, мутахас-сисларнинг касбий ривожланиши ва шахсий фаоллигини рағбатлантиради, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда бевосита иштирок этади».
Авваллари ишлаб чиқариш тайёр кадрлар кучи ва салоҳиятидан фойдаланувчи ис-теъмолчи сифатидагина фаолият олиб борган бўлса, бугунги кунда ушбу фаолиятнинг мазмуни тубдан ўзгарди. Эндиликда ишлаб чиқариш кадрларни тайёрлаш сифати ва са-виясига нисбатан ўз талабларини қўя олади. Шу билан бирга сифатли ҳамда юксак савия-ли мутахассисни тайёрлаб етиштириш йўлида узлуксиз таълим ҳамда фан тармоқларининг молиявий, моддий-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Шу асосида кадрлар тайёрлаш тизимининг фаол иштирокчисига айланди.

5.


Download 183,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish