1-мавзу. Кадрлар тайёрлашнинг миллий модели ва унинг таркибий қисмлари. Ўзбекистон Республикаси таълим тизими. (2 соат)


Таълим тизимини жамоатчилик асосида бошқариш



Download 183,8 Kb.
bet14/43
Sana24.06.2022
Hajmi183,8 Kb.
#699606
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   43
Bog'liq
talim-muassasasi-menezhmenti-2009 (1)

Таълим тизимини жамоатчилик асосида бошқариш ўқитувчилар, ўқувчилар, ота-оналар ва жамоатчилик вакилларидан иборат педагогик Кенгашнинг умумий ўрта таълим муассасаси фаолиятини самарали ташкил этишга йўналтирилган фаолиятидир.
Бир йилда бир марта ўтказиладиган мактаб жамоасининг конференцияси ҳам жамо-атчилик бошқарувининг юқори органи хисобланади. Конференцияда мактаб Кенгаши, унинг раиси сайланади, мактабнинг Устави қабул қилинади, ўқитиш қайси тилда олиб борилиши аниқланади ва хакозо. Конференциялар оралиғида ўз-ўзини бошқаришнинг юқори органи вазифасини мактаб кенгаши бажаради. Мактаб кенгаши бир йилда 4 марта чақирилади.
Давлат таълим муассасалари билан бир вақтда нодавлат таълим муассасаларининг фаолият кўрсатиши ҳам таълимни бошқаришнинг жамоатчилик характерини ифодалайди.
Педагогик Кенгаш – таълим муассасасининг бошқарув органи. Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш, такомиллаштириш, муассаса фаолияти билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни мувофиқлаштириш, ўқитувчи ва тарбиячиларнинг касбий маҳорати ва ижодкорликларини ўстириш мақсадида педагогик ходимларни бирлаштирувчи педагогик Кенгаш фаолият кўрсатади. Педагогик Кенгаш таълим муассасаси жамоасининг юқори бошқарув органи ҳисобланади.
Педагогик Кенгашнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

  • таълим муассасаси (умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей, касб-ҳунар коллежи)нинг тайёрланган муҳим ҳужжатларини муҳокамадан ўтказилади, тасдиқлайди ва бажарилишини назорат қилади;

  • таълим муассасасининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда уни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилайди;

  • таълим муассасасида ўқув, тарбия жараёнини ташкил этиш ва таълим самара-дорлигини оширишда мақбул шарт-шароитлар яратишга қаратилган қарорларни қабул қилади;

  • таълим муассасаси бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича йўл-йўриқ-ларни ишлаб чиқади;

  • педагогик жамоанинг маълум йўналишлардаги фаолиятини таҳлил қилади ва якуний хулоса чиқаради;

  • таълим муассасаси педагогик жамоаси учун ўз ваколати доирасида меъёрий талабларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва бажарилишини назорат қилади.

Педагогик Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • таълим муассасасини ривожлантириш йўналишларини истиқбол режасини белгилаш;

  • таълим муассасаси жамоаси олдига қўйилган мақсад ва вазифаларининг бажа-рилишини амалга ошириш;

  • ўқув режада мактаб ихтиёрига берилган соатларни тақсимлаш, йиллик ва тақвимий иш режаси мазмуни ҳамда дарс жадвалини муҳокама қилиш;

  • ўқув жараёнини ташкил қилишнинг турли шакл ва методларини муҳокама қилиш, амалиётга татбиқ этиш;

  • таълим муассасаси таълим жараёнига оид барча масалаларни ўз ваколати доирасида муҳокама этиш ва тегишли қарор қабул қилиш;

  • педагоглар малакасини ошириш тизими, уларнинг ижодий ташаббускорлик-ларини ривожлантириш бўйича ўз таклифларини бериш;

  • ўқувчиларнинг билим даражасини аниқлашда оралиқ назорат бўйича қарор қабул қилишда қатнашиш, уни ўтказиш шакли ва вақтини белгилаш;

  • таълим олувчиларни синфдан-синфга, курсдан-курсга кўчириш ва битирувчи-ларни якуний аттестацияга қўйиш бўйича қарор қабул қилиш;

  • таълим дараёнини ташкил қилиш ҳамда таълим муассасасини ривожлантириш-га доир масалалар бўйича мактаб раҳбариятининг ҳисоботларини тинглаш;

  • таълим мақсадига мувофиқ ҳолда ўқувчиларни рағбатлантириш ва жазолаш бўйича масалаларни ҳал этиш;

  • чорак, ярим йиллик «семестр», йил якунига доир хулосалар чиқариш;

  • педагогик Кенгаш аъзоларидан педагогик фаолиятни бир хил тамойилларга асосан амалга оширишни талаб қилиш;

  • таълим-тарбия жараёнида алоҳида хизмат кўрсатган таълим муассасаси ходимларини рағбатлантиришга тавсия қилиш;

  • якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган ўқувчиларга ўрнатилган тартибда ҳужжатлар бериш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Педагогик Кенгаш йиғилишлари қарорлаштирилиб, қабул қилинган ҳужжатлар таълим муассасаси иш юритиш ҳужжатлари билан бирга сақланади. Педагогик Кенгаш фаолияти бир қатор ҳужжатларда ўз аксини топади:

Таълим муассасаси ҳужжатлари беш йил давомида таълим муассасасида сақланади.





Download 183,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish